Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet70/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

в) Шахс эркинлиги.


Эркинлик фалсафада бутун ижтимоий тарих даво мида инсоният ва инсон шахси ҳаётининг ўткир муам моларидан бўлиб келди. Чунки эркинлик ижодий яра тувчи, фаол, ўз олдига қўйган мақсади сари ҳаракатқилувчи инсоннинг эҳтиёжи бўлиб, унинг табиати би лан боғликдир.
Инсон ҳаёти ғоят мураккаб алоқадорликлар ва ўза ро тақозоликлар орқали кечиши, муносабатлари ғоятхилма-хил соҳаларда намоён бўлиши туфайли унингэркинлиги ҳам кўп қирралидир. Фалсафа тарихида эр кинлик нима деган саволга берилган жавоблар ичидадаставвал уни воқелик — олам ривожланишининг за руриятлари билан боғлаш кўзга ташланади.
Дарҳақиқат, заруриятнинг ўзи нима? Зарурият де ганда уни такдир тақозоси (диний қарашлар), воқеликривожланишнинг пировард натижада қонуний, зару рий ҳолда юз бериб ўзига йўл топиб олиши (материа листик, детерминистик қарашлар), маънавий ривожла ниш ифодаси (турли психологик ва субъектив йўна лишдаги фалсафий қарашлар) каби тарзларда талқинэтилади. Бу қарашларда, албатта, муаммонинг муайянжиҳатлари ўз ифодасини топгандир. Лекин шуни ало ҳида айтиш керакки, масала антиномия (лотинча апН погта — қонундаги зиддиятлилик дегани) кўринишидақўйилмаслиги лозим. Балки масала эркинлик ва зару рият бирлигида, улар нисбатининг энг умумий жиҳат ларини аниқлаш тарзида олиниши мумкин. Бу эсааниқ тарихий ёндошувни тақозо қилади.
Кишилар кундалик ҳаётларида турлича кўриниш лардаги заруриятга дуч келиб туради. Улар ўз фаолият ларининг объектив шароитларини танлаб олишда ўзбилганларича иш кўраолмайдилар, балки айни шу ша роитлар талабларидан келиб чиқиб ҳаракат қиладилар.Шу билан бирга зарурият қонунларининг амал қили ши автоматик тарзда ҳар бир аниқ олинган ҳодисадарўй бермай, балки ҳийла катта ҳодисалар доирасида,уларнинг ўзгариши ва ривожланишида намоён бўлади.Кишилар зарурият кетидан шунчаки эргашиб юр майдилар, улар зарурият қонунлари талабларига ё тур ли даражада мослашадилар, ё имкони бўлган ҳоллар нинг барчасида бу талабларга қарши турадилар. Анашу ўринда кишилар эркинлигининг ифодаланишиучун дастлабки шароитлар яратилади. Натижада ҳарбир киши у ёки бу қарорни қабул қилиши, ўз ҳаракатларини амалга ошириши мумкин. Бунда, биринчидан,инсоннинг эркинлиги нафақат ташқи омиллар биланбалки, ички интилишлар билан ҳам тақозо қилинади.Иккинчидан, шахс ўзига кўрсатилаётган ҳар биртаъсирга фикран турлича жавоб бераолади. Шунга кў ра, битта сабаб билан қатор оқибатларни юзага кел тирса бўлади.
Шахснинг мақсадга мувофиқ фаолияти жараёнидаунинг эркинлиги иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳа ларда намоён бўлади, у турли босқичларни — эркин ликни субъектив англаб олишдан тортиб, то униобъектив амалга оширишгача бўлган босқичларни бо сиб ўтади. Чунончи шахс ўз фаолияти мақсадини илга ридан белгилаб олиш имкониятига ҳам эга. Чунки ҳарқандай аниқ вазиятда ҳам бир нечта имкониятлар ма жуд бўлади. Бундай бўлмаган шароитларда, яъни оқи лона муқобиллик етишмай турганда ҳам шахс ўз эр кинлиги доирасида юз бериши мумкин бўлган салбийоқибатлардан ўзини четга олади.
Шахс танлов эркинлигининг инсоният дунёсидатутган ўрнини жонли табиатдаги объектив сараланишбилан қиёс этиш мумкин. Булар ўртасидаги фарқ шун дан иборатки, табиий сараланиш бу — объектив жа раён. Инсоннинг танлов эркинлиги эса амалий хусу сиятлар ифодаси бўлиб ҳам субъектив ва ҳам объективтабиатга эга. Танлов эркинлиги туфайли инсоният жа мияти ривожланишининг инстаган босқичида ва иста ган жойида яратилган моддий ва маънавий қадриятларўрганилиши, ўзлаштирилиши ва ижодий такомиллаш тирилиши мумкин.
Инсон шахсининг бу жиҳати фақат индивидуал та биатга эга бўлмай, балки ялпи ижтимоий жиҳатлардаҳам кўринади. Яъни, шахсларгина эмас, балки каттаёки кичик эл-элатлар, миллатлар ва халклар ҳам ўзтақцирларига тегишли ҳолларнинг барчасида ижти моий танлов эркинлигига эгадир. Лекин булар шахс ваижтимоий кучлар жамият соф субъективлигининг на тижаси эмас, балки пировардида объектив тақозолан ганлиги оқибатидир.
Шахс эркинлиги индивидуал сезги, субъектив эр кинлик сифатида мақсадли танлов қилишдан бошлан сада, инсоннинг табиатан фаоллиги туфайли юқори роқ босқичларда — мақсадга эришиш учун танланганвоситаларни ишлатиб, муайян хатти-ҳаракатлар қи лвшда (объектив эркинликда) ниҳоясига етади.
Эркинликнинг субъектив ва объектив ифодаланиш ларида ундаги ички ва ташқи томонларнинг хусусият лари, ўзаро боғлиқлиги ва муҳим фарқларини пайқашқийин эмас.
Шахс эркинлигининг ички томони белгиловчи ватузилишига кўра анча мураккаб бўлиб, асосий унсур лар сифатида мақсад ва воситаларни танлаш, амалгаошириш учун зарур бўлган вазиятларни билишни, бубилинган, ўзлаштирилган ташқи заруриятни ичкиэътиқод билан мувофиьушштириб олиш ва, ниҳоят, ўз лигини тўла намоён этиш кабиларни ўз ичига олади.Булар алоҳида олинганида ҳам, биргаликда олинганидаҳам нисбий мустақил тарзда мавжуддир.
Ташқи эркинлик — бу даставвал мавжуд ижтимоиймуносабатлар тизимида шахс борлирининг ўрни вааҳамиятини ифодаланиши, унинг ички эркинлигинингҳиссий-буюмлашган тарзда намоён бўлишидир. Бундаохир-оқибатда шахс билан жамият манфаатларинингнисбати масаласи марказий ўринда туради.
Маълумки, инсоният жамияти жонли олам тизи мида ҳозиргача маълум бўлган энг юксак босқичдқр.Шунга кўра ҳар бир шахснинг жамият билан алоқаситўғрисида гарчи объектив равишда гапириш мумкинбўлса-да, олинадиган натижа ғоят умумий ва мавҳум дир. Бундан ташқари жамият ҳам зинапоя шаклидекмоддий ва маънавий тузшшаларнинг йиғиндисиданташкил топган. Шахсга энг яқин турган «зинапоя ус туни» — бу айни шу шахс бевосита аъзо бўлган, оила,ўқув юрти, меҳнат жамоаси сингари бирламчи жамоа лардир. Улар шахс билан жамият ўртасида боғловчибўнин бўлиб томонлар манфаатларини ҳам муайянбир тарзда мувофиклаштиришга қодирдир. Негаки,жамиятнинг шахсга ва шахснинг жамиятга таъсириўзаро тақозоланган, бири иккинчисисиз мавжуд эмас дир.
Бирламчи жамоа орқали шахс ўтмиш аждодларяратган қадриятларни ҳам ўзлаштиради. Лекин жамоа нинг асосий ўрни мавжуд жамият билан алоқани йўлгақўйишдан иборатдир. Ҳар бир шахс жамоадаги хусу сиятларни ўзида гавдалантирганидек, жамоа ҳам муай ян миқдордаги шахслар йиғиндиси сифатида уларгахос бўлган муайян умумий жиҳатларни ўзида акс этти ради. Одатда шахсларнинг мақсади мавжуд ижтимоийтузум томонидан, унинг доирасида белгилаб берилади.Бу, биринчи навбатда расмий жамоаларга тегишлидир.
Бироқ буларда илгаридан белгиланган мақсаддан таш қари ҳам шахсларнинг бошқа қатор умумийликлари ўзаксини топиши мумкин. Масалан, спорт мусобақала ри, бадиий ҳаваскорлик фаолияти ва бошқалар.
' Шахс ва жамият манфаатлари муаммосининг ечи мида, яъни шахс эркинлиги масаласида, бир-бириниистисно қиладиган икки хил қарашлар мавжуд. Улар дан бири инсон шахси манфаатларини тараққиётнибелгиловчи омил ҳисоблаб, уларни мутлаклаштиради.Иккинчиси эса, аксинча, инсонни жамиятнинг шун чаки бир унсури сифатида қараб унинг манфаати ни ижтимоий манфаатлар олдида аҳамиятсиз қилибқўяди. Ташқаридан қараганда бу нуқтаи назарлар бир бирига қарама-қарши туради. Амалда эса уларнинг ҳариккаласида ҳам шахс ва жамият манфаатлари нисбатитўғрисида гап боради.
Лекин масалага тарихийлик тамойилидан келиб чи қиб ёндошилса, бу хусусдаги ҳақиқат нимада эканлигиойдинлашади. Юқорида кўрсатилганидек, ибтидоийжамоа тузуми шароитида индивидлар манфаати урук нинг яшаб қолиш манфаати олдида иккиламчи бўлган.Уруғнинг ҳар бир жисмоний етук аъзоси анъана кучибилан мустаҳкамланган ва ўзи учун умумий тарзда аж додлардан қолган анъаналар, урф-одат ва маросимларкучи билан бошқарилган.
Мулк, оила, давлат ва ҳоказоларнинг юзага келишибилан инсон шахси шаклланиб, унинг жамият биланмуносабатларда мустақил, автоном мавжудлиги кунтартибига қўйилди. Шундан бошлаб шахсларнинг ман фаатларига кўра ажралиши рўй берди. Энди инсонмаънавий дунёси, хатти-ҳаракати, фаолиятининг мо тивлари, мавжуд ижтимоий тузум, унинг институтла рига муносабати ва ҳрказоларда айни шу ажралишбелгиловчи мавқега эга бўлади.
Бундай шароитларда кишилар турлича тарзда шахсбўлиб етишадилар. Мулк, бойлик, пул асосида эътиқо ди шаклланадиган шахс билан буларга қарама-қаршишароитларда шаклланадиган ва иш кўрадиган шахсларманфаатларининг ўзаро уйғунлиги ҳақида гапириш ор тиқча бўлур эди.
Жамият тараққиётида юз берган ўзгаришлар нати жасида шахс ва жамият муносабатларида муайян муво занатга эришилиб борилди. Чунончи, қадимги даврданбошлаб жамият илгарилама ҳаракати унинг аъзоларибўлган шахс, биринчи навбатда кенг халқ оммаси эркинлиги даражасининг ошиб боришини ҳам билдирарэди. Шунга кўра, инсон ривожланишининг шахс дара жасига тўғри келадиган қатор босқичларни — қадимгидавр, ўрта асрлар анъанавий жамиятлари янги замонва ҳозирги индустриал жамиятлардаги шахс хилларинифарқпаш лозим бўлади.
Булардан кейингисида иккита шахс эркинлигибилан боғлиқ юз берган чуқур ўзгаришлар давом эт моқда. Шарқ уйғонишида илгари сурилган ҳамдаҒарб Ренессанси ва Маърифатчилиги даврлари ақя идроки чуқур тадқиқ қилган қадриятлар — иродакучи, тиришқокдик, ишчанлик, ташаббускорлик, қо билият ва ҳоаказолар ҳозирги давр шахс хилинингҳам асосий хусусиятлари бўлиб қолмоқда. Бу хусу сиятларнинг шаклланиши шахс эркинлиги намоёнбўлишида илгари ташланган катта қадамлар эди. Ле кин, бошқа томондан, айни шу эркинлик даражасишахсда худбинлик, шафқатсизлик, салбий маънодагишахсиятпарастлик каби қатор иллатларининг мав жудлиги билан ифодаланади.
Шахсдаги бу иккига бўлинганлик муайян ижтимоийтузум чегарасида намоён бўлиб, жамият аъзоларининг ўзфаолияти натижасидан бебаҳра бўлиб, бегоналашиб қо лишига ҳам олиб келади. Бу, ўз навбатида, шахс эркин лиги ҳолатларига таъсир этмасдан қолмайди.
Кишиларнинг онгли мавжудотлиги ва жамиятдаҳам онгнинг ўрни катта эканлигига асосланиб бегона лашувни оқилона бартараф этишнинг кўплаб назария лари яратилган. Афсуски, ҳозиргача катта даъволар би лан майдонга чиққан кўплаб ижтимоий қарашлар ўзи ни амалда оқламади.
Хўш, бундан бегоналашув шахс пешонасига ёзил ган азалий ҳолат эканда деган маъно келиб чиқадими?Албатта, йўқ.
Ҳозирги вақтда инсоният ягона келажак, ягонатақцир масалаларида, айтиш мумкинки, бир тўхтамгакелмокда. Ер юзидаги давлатларнинг куч-ғайратлари ни бирлаштириб жаҳон ягона ҳамжамияти сари йўлтутишлик доирасида ҳар бир мамлакатда ҳуқуқий дав лат қуриш ва уни демократик бошқариши инсон шах си эркинлигини таъминлаши мумкин, дейишга асосбор.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling