Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet68/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

7. ЖАМИЯТ ВА ШАХС

а) Инсон ижтимоий ривожланишининг индивид бос қичи.


Инсон ўзининг моҳиятига кўра биоруҳий ижти моий мавжудотдир.
Инсон моҳиятини бундай тушуниш унинг мав жудлиги ва ҳаёт кечиришининг қатор жиҳатларининазарий тахдил этишга имкон беради. Инсонда ир сийлик ва ўзгарувчанлик, унинг жамиятдаги ҳаётибилан табиатга мансублиш нисбати, ўз турмуш ша роитларини ярата олиш қобилиятига асос бўлганижтимоий имкониятлар нисбати ва ҳоказолар шуларжумласидандир.
Гарчи инсонлик сифати моддий ва маънавий то монларнинг яхлитлигидан иборат бўлса-да, у қайси то мондан ёндошишга кўра хилма-хиллик ва бетакрор ликка эга. Буни биологик тур сифатидаги инсон зотигаҲам, ҳар бир алоҳида олинган кишига нисбатан ҳамайтиш мумкин. Умуман олганда, инсоннинг бетакрор лигиоламда фақат унга хос белги эмас. Истаган нарса,
ҳодиса ва воқеа бетакрордир. Бироқ инсондек олийдаражада ривожланган мавжудотда бетакрорлик ҳамюксак даражада намоён бўлади.
Инсоннинг илк аждодларидан бошланган бу бетак рорликнинг энг узоқ кечган даври ибтидоий жамоабосқичига тўғри келади. Фалсафа ва фанда бу босқич ни индивид (лотинчада шсНуМит — бўлинмас дегани)тушунчасида ифодалаш қабул қилинган. Инсон инди вид босқичида ўзининг жисмоний мавжудлигинитаъминлашни биринчи ўринга қўяди. Ҳар бир индивидўз ички дунёси билан банд, унинг мустақиллиги эсаўзи мансуб бўлган уруғ жамоаси билан чекланган бўла ди. Бундай бўлиши табиий ҳамдир. Чунки индивид нинг барча эҳтиёжлари фақат уруғ орқалигина қонди рилиши мумкин. Уруғ эса инсоният илк жамиятитизимидаги ягона умумийликдир. Индивид уруғ ҳаёти,жамоаси билан бирлашиб кетган. Уруғ аъзолари эсаўзларининг мақсад ва манфаатларини ажратмаган.
Уруг жамоасининг емирилиши билан аста-секинижтимоий меҳнат тақсимоти, хусусий мулкчилик вабир хотинликка асосланган оиланинг қарор топишиинсон ривожланишида индивидцан юксак бўлган янгибосқич келиб чиқишини таъминлади.
Инсоннинг индивид босқичи ибтидоий жамоа тузу ми даврига тўғри келишидан унинг кейинги ривожла ниши такрорий, алоҳидаликсиз кечади, деган хулосагакелмаслик керак. Булар ҳамма вақт объектив равишдаинсон сифатларининг муҳим хусусиятларини ифодачи си бўлиб қолаверади. Янги босқичда ҳам инсонлармустақил фаолият кўрсатувчи мавжудот сифатида бир биридан индивидуаллиги билан фарқланади. Индиви дуаллик тушунчасида ҳар бир инсон ҳаёти, фаолияти нинг барча соҳаларида намоён бўладиган ўзига хос ликлар ифодаланади. Моддий ишлаб чиқаришни амал га ошириш жараёни, сиёсий вазифаларни ҳал этишйўллари, маълум объектнинг санъат асарларидаги тур ли-туман талқини ва ҳоказолар пировард-натижадаижрочиларнинг таланти, ташкилотчилиги, ўз бурчла рига фидоийлиги каби кўплаб хусусиятларига боғлиқбўлади. Индивидуалликда ижобийлик ўз аксини топа ди. Унинг қарама-қарши муқобилини индивидуаллик да ифодаташ қабул қилинмаган. Масатан, ўзи нўноқёзувчининг индивидуал хусусиятлари тўғрисида махсусгапирилмайди.
Индивидуаллик алоҳида олинган инсоннинг аниқ хатги-ҳаракати, малакаси, лаёқати, одат ва кўникмала рини ифодалайди. Унинг мазмуни ўрта арифметик да ражада олинган инсон сифатларидан ҳамма вақт ор тиқлиги билан ажралиб туради. Гап шундаки, индиви дуалликда инсоннинг ҳам ташқи ва ҳам ички бетакрорхусусиятлари жамланган бўлади. Шунга кўра ҳам бухусусиятлар йиғиндиси ўртача одам сифатлари йиғин дисидан доимо ортиқ бўлади. Буни ижтимоий тарихмисоллари етарлича тасдиқлайди. Масалан, Ўзбекис тонда IX—XV асрларда яшаган мутафаккирлар фалса фа, фан, дин ва санъатда шундай янгиликларни берди ки, булар нафақат ўз даври учун юксак равнақни бил дирди ва яна ундан кейинги даврларда ҳам кўпгинахалқлар, хусусан оврўпаликлар тафаккури ривожлани ши учун зарур туртки бўлди.
Шу муносабат билан инсон индивидуаллиги хусу сиятларининг намоён бўлиши шарт-шароитлари маса ласини мулоҳаза қилиш зарурияти туғилади. Юқорида ги мутафаккирларни табиат шунчаки яратмаган, балкимуайян ижтимоий тарихий эҳтиёж шакллантирган.Араб-ислом халифатчилиги, Сомонийлар, Ғазна вийлар, Хоразмшоҳлар ва, ниҳоят Темурийлар даври даги марказлашган давлатчилик, иқтисодий, маданийривожланишга ҳомийлик қилиш ва ҳоказолар буюк та факкур соҳибларини етиштирди. Улар ўз навбатидаинсон индивидуал имкониятлари қанчалик катта экан лигини намойиш қилдилар.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling