Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
«Инсон — жамият» тизимидаги глобал муаммолар
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
3. «Инсон — жамият» тизимидаги глобал муаммоларРивожланаётган мамлакатлардаги иқтисодий қо лоқлик билан боғлиқ бўлган яна бир глобал муам мо — аҳолининг ҳозирги ўсишидир. Агар бу мамла катлардаги иқтисодий аҳвол жамият ривожланишиички қонуниятлари билан тақозоланган бўлса, демог рафиявий портлаш инсоннинг хоҳиш-иродаси, мав жуд анъаналарга содиқлиги, маданий даражаси, тур муш мезонлари ва ҳоказолар билан белгиланадиганжараёндир. Ер сатҳида илк палеолит даври бошида 100—200минг, сўнг палеолит бошида — 1 млн., неолит боши да — 10 млн., охирида 50 млн, эрамиз бошларида —230 млн. одам яшаган. Сайёрамиздаги аҳолининг сониҳозирги вақтда, 5.5 млрд. дан ортди. Ҳисоб-китобларгакўра, 2000 йилда ер юзидаги аҳолининг сони 6 мил лиард 400 минг кишига етади. Бу рақамларда аҳоли нинг сони ўсиб борганлиги қайд қилингани кўринади.Аслида эса бу рақамлар одамларни тегишли моддийвоситалар (озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой ваҳ. к.) билан таъминлаш, зарур маълумот даражаси,тиббий ва ҳуқуқий хизмат, тегишли ижтимоий муҳофа за, ёш авлод тарбияси масаласини ҳам кун тартибигаҚўяди. Олимлар аҳолининг ўсиши билан боғлиқ масала ларга XVIII асрдаёқ эътибор беришган. Хусусан, инг лиз иқтисодчиси Р. Т. Мальтус бундан 200 йил аввалшундай ёзган эди: «Агар паст табақа синфлар нодон лиги ва бузуқлигига қарамасдан кўпайиб бораверса, уҳолда маърифатли синфлар ўзларининг яқинларигабўлган насронийларча муҳаббати билан ҳеч нима қилаолмайдилар»; «Ота-онаси фарзандининг яшашинитаъминлаш учун зарур капиталга эга бўлмаса, бу фар занднинг яшашга қандай ҳаққи бор? Бундай фарзандфақат хайр-эҳсонга кўз тикиши мумкин», «Бошқа ки шилар томонидан эгалланган дунёга келган одам... будунёда мутлақо ортиқчадир». Мальтуснинг бу қарашлари билан ҳозирги даврдаилгари сурилган нуқтаи назарлар умумийдай кўринади.Масалан, Рим клубининг таниқли вакили, математикЖ. Форрейстер модели бўйича Массачусетс технологияинститути (АҚШ) профессори ДенисМедоуз ва унингходимлари томонидан тайёрланган «Ўсиш чегаралари»китобида инсоният ривожланишининг бешта пара метрларидан бири бўлган демографик портлаш ҳақидагап боради. Муаллиф фикрича, агар аҳолининг ўсишиҳозирги суръатлар билан борса, 2000 йилга келиб ҳам ма унумдор ерлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидоирасига тортилиб бўлади. Ноунумдор, саҳро ерларниўзлаштириш, денгиз сувини чучуклаштириш, сунъийозиқ-овқат яратиш ва ҳоказолар эса жуда катта хара жатни талаб этади. 2100 йилга келиб эса, бу ресурслартугайди, ишлаб чиқариш қисқаради, ўлим кўпаяди ваҳ. к. Натижада, фалокат рўй беради. Муаллифлар аҳолининг кўпайиши масаласида мам лакатлар ўртасидаги мавжуд муносабатларни ўзгарти риш керак, деб таъкидлайдилар. Аҳоли ўсиши минтақавий хусусиятга эга. Мутлақўсишда Осиё қитъаси биринчи ўринда турса, Африкайиллик ўсиш суръатларида олдиндадир. Ижтимоий-иқтисодий тахдилларга кўра, ривожлан ган мамлакатларда аҳоли йиллик ўсиши жуда паст бўл са-да, бу ерда аҳоли узоқ умр кўриши энг юқоридир.Бу ерда ҳам демографий ўсиш глобал муаммоларнингянги жиҳатларини ўртага қўймоқца. Масалан, одам ларнинг кўпайиши билан шаҳарлардаги вазият оғир лашмоқца, ишсизлик, қашшоқлик, шаҳар четларидаэнг оддий талабларга ҳам жавоб бермайдиган «йўлдошшаҳарча»ларнинг тез пайдо бўлиб бориши шулар жум ласидандир. Умуман, демографиявий портлашни изоҳлашдааҳолининг қайси жойни манзил қилганлигига ҳам аҳа мият бериш лозим. Негаки, ривожланаётган мамлакат ларда асосий аҳоли қишлоқяарда, ривожланган минта қаларда эса шаҳарларда яшайди. Кейинги 20 йилда«учинчи дунё» қишлоқ аҳолиси 16% ўсди (2,47 млрд.киши) ва 2000 йил охирида бу кўрсаткич 17% бўлишикутилади. Маълумки, қишлоқ шаҳарга қараганда қолоқишлаб чиқариш, ўтмиш анъаналари сақланиб қолган,илгаридан қашшоқлик ва очлик ҳукм суриб келганжойдир. Аҳолининг кўпайиши асосида зарур жамғар малар ва капитал маблағларнинг етишмаслигидан ривожланаётган мамлакатларда ялпи қашшоклик вужудгакелмоқца. Дунё бўйича ҳам шаҳарлар ва уларда яшовчи аҳолитобора кўпайиб бормоқда. Бу соҳадаги ўсиш 1974 йил дан 1994 йилгача 45% бўлди. Аср охирига бориб, бурақам 48% га (3 млрд. кишига) етади. Табиийки, сти хияли кечаётган бу жараёнда ечилиши зарур бўлганмуаммолар ҳам кўпаяди. Аҳолининг кўпайиши билан бирга унинг таркибидамуҳим ўзгаришлар содир бўлади. Масалан, ривожлан ган мамлакатларда нафақахўрларнинг сони аҳолинингкўпчилигини ташкил этади ва уларнинг миқдори асрохирида 60% га етади. Демографик ўсиш мавжуд ресурсларни тақсимлаш га ҳам таъсир этади. Чунки, инсоннинг муҳим эҳтиёж ларини қондириш учун зарур ҳажмдаги табиий ресурс лар бўлиши талаб қилинади. Бундан ташқари, аҳолизич жойлашган минтақаларда оддий фалокатлар анчакўп қурбонлар келтиради. «Инсон ва Жамият» тизимига бориб тақаладиганжиддий глобал муаммолардан яна бири, хавфли ка салликларни тугатиш вазифасидир. Бу касалликлар,биринчи навбатда, аҳоли кўпайишини бошқариш ваташкил этиш йўлга қўйилмаган мамлакатлардаги оч лик, озиқ-овқатлар таркибида оқсилларнинг камлиги дан ҳам келиб чиқмоқца. Маълумки, жаҳон миқёсида очлик хавфи мавжуд лиги биринчи марта БМТ томонидан 1950 йилда танолинган. Ўшанда инсониятнинг қарийб ярми етарлимиқдорда калорияли оқсил истеъмол қилаолмаётганиайтилган эди. Халқаро ташкилотнинг маълумотларигакўра, ривожланаётган мамлакатларда 60-йилларда 60%аҳоли у ёки бу даражада очлиқдан азоб кўрган бўлса,20% аҳоли мунтазам очликдан қийналган. 70—80-йил ларда бу соҳада халқаро миқёсда анча иш қилингани га қарамай, муайян даражада очликка дучор бўлганаҳолининг мутлоқ миқдори 0,8 млрдни ташкил этган. Ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга (етарлимиқдордаги маблағнинг ажратилмаслиги, малакали му тахассислар етишмаслиги ва ҳ. к.) кўра, жаҳон аҳоли сининг 40% водопровод суви, канализация ва санита рия хизматидан фойдаланмайди. Бундай аҳвол ривож ланаётган мамлакатларда кўплаб учрамокда. Ўз-ўзиданравшанки, буларнинг ҳаммаси эпидемиялар тарқали шига олиб келади. Ривожланаётган мамлакатларда сил, безгак кабикасалликлар кенг тарқалган. Ҳозирги вақтда буларнингқаторига СПИД ҳам қўшилмоқда. Шунингдек, юрак,руҳий-асаб касалликлари, рак ва шу кабиларнинг кў паяётганлиги ҳам ташвишлидир. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling