Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet89/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

8. ОНГ ВА ИЖОД


Инсон онгининг фаоллиги, айниқса, унинг ижодийфаолиятида яққол намоён бўлади. Инсон ижодий фао лиятини эса онг, онгости ва онгсизлик жараёнлариташкил қилади. Лекин онг инсоннинг ижод жараёнидаасосий ўрин тутади.
Ижод — бу инсоннинг сифат жиҳатдан янги мод дий ва маънавий қадриятларни яратишга қаратилганруҳий ва амалий фаолияти. Инсон ўз ижоди билантабиатдан фарқ қилувчи «иккинчи табиат»ни яратади,у табиий муҳит ичида «сунъий муҳитни» вужудга кел тиради. Кенг маънода жамият ҳам инсонниг ижодиймаҳсулидир. Инсон ўз ҳаёти фаолиятида фойдаланади ган ҳамма нарсалар: буюмлар, кийимлар, турар-жой лар, озиқ-овқатлар — ҳамма-ҳаммаси унинг ақлийижодининг маҳсулидир. Булардан ташқари, инсон ўзонгли ижоди билан динни ва фанни ҳам яратган.
Инсон яратувчилик фаолиятининг характерига кўраижоднинг ихтирочилик, ташкилотчилик, илмий, ба диий ва техник турлари фарқ қилинади.
Ихтирочилик ижод — бу инсоннинг табиат ва жа мият қонунларини очиш, билиш ва ўрганиш асосидаянги машина ва механизмлар яратишидир.
Ташкилотчилик ижод эса инсоннинг жамиятда ки шиларни бошқариш, уларни уюштириш, бирлаштириш%луғ ишларга бошлаш ва бошчилик қилиш, хуллас, бирбугун жамият ишларини ташкил қилиш қобилиятидир.
Илмий ижод бўлса инсоннинг табиат, жамият ва ўзтафаккурида амал қиладиган қонун ва қонуниятларникашф қилиш, билиб олиш билан боғлиқ бўлган яра тувчилик фаолиятидир.
Бадиий ижод эса, илмий ижоддан фаркли равишда,инсоннинг санъат ва маданият соҳаларида табиат важамият ҳодисаларини, инсоннинг ўзини нафосат қо нунлари ва принциплари асосида бадиий ифодалашфаолиятидир.
Техник ижод ҳам илмий ва бадиий ижодларнингмаълум синтезидан иборат бўлиб, инсоннинг янги тех ника, технология, механизмлар яратиш соҳасидагифаолиятларини ўз ичига олади. Инсон ижодий фао лиятини бундай турларга ажратиш шартлидир. Аслида,инсон ижоди ўз моҳияти жнҳатдан бир бутун фаолият дир. Инсоннинг ижоди, яратувчилик, ижодкорликқобилияти уни ҳайвонот оламидан ажратган муҳим иж тимоий омил ҳисобланади. Ҳайвон ижод қилиш қоби лиятига эга эмас. Инсон эса онги туфайли ижод қила ди ва яратади.
Ҳар қандай соғлом киши у ёки бу даражада та биатан ижодий қобилиятга эга бўлади. Бу ижодийқобилиятнинг дастлабки асоси — кишида юзагакеладиган кўра билишдир. Ижодий қобилиятнингетакчи хусусияти эса ижодий тасаввур қилишдир. Бухусусият рассомга ҳам, математик олимга ҳам, ҳарқандай омилкор кишига ҳам хос хусусиятдир. Руҳ шунослар қобилиятнинг икки даражасини фарқ лайдилар: унинг биринчи даражаси репродуктив аксэттириш бўлиб, иккинчиси — ижодий акс эттириш дир.
Қобилиятнинг ана шу иккинчи даражаси, одатда,ижодий қобилият дейилади. Фақат ана шу ижодий қо билиятгина ижодий жараённи туғдиради. Ижодий қо билиятнинг дастлабки кўриниши зеҳн қилишдир. Зеҳнкишининг ташқи таъсирларга нисбатан танлаб таъсир ланиш хусусиятини, унинг ишчанлигидан ифодалана диган кучни характерлаб, муайян бир фаолиятга нис батан қизиқувчанликда, унга нисбатан мойиллик ваинтилишларда намоён бўлади. Бирон бир фаолиятганисбатан пайдо бўлган қизиқувчанлик ёки майл эсаижодий қобилиятнинг ривожланиш стимулидир, чункиулар кишини маълум фаолиятга ундайди. Бу фаолиятжараёнида мавжуд майл ва қизиқувчанлик муайян ҳис туйғулар ва кечинмалар ижоднинг «энергетик ресурсларини» ташкил қилади. Умуман, ижодий қобилиятижодкор шахсининг шаклланиши ва ривожланишидамуҳим роль ўйнайди, у ижодкорнинг маънавий қиёфа сини белгилайди.
Кишидаги ижодий қобилиятнинг рўёбга чиқишидава ривожланишида унинг ўз истеъдодига мос фаолият га ва ўз бурчига муносабати ҳал қилувчи аҳамиятга эгабўлади. Бу муносабатлар унинг эътиқоди, ижтимоиййўналиши ҳамда идеалларини белгилайди.
Кишидаги буюк мақсаднинг, унинг ғоявий йўна лишининг, ижодий қобилиятининг кучи ва барқа рорлиги асосида унинг ҳаётга муносабати ва ўзиганисбатан талабчанлиги ётади. Ҳаётда буюк мақсад лар кишиларда буюк ғайрат-шижоатни туғдиради.Кишилар ижодий қобилиятининг кучи уларнинг он ги, тафаккури, акли ва эътиқодлари билан чамбарчасбоғлиқ бўлади. Бирон ишга муҳаббат ва эҳтирос би лан берилиши киши ижодий қобилияти ва таланти нинг рўёбга чиқишининг муқаррар шарт-шароитиниташкил қилади. Бу нарса танланган фаолиятнингижтимоий моҳиятини тўғри тушуниш, унинг натижа ларини тўғри англаш билан боғлиқ бўлади. Шу би лан бирга, табиат ва жамият ҳодисаларининг ижод корга қанчалик кучли таъсир қилиши билан ҳамбоғлиқдир.
Турли хил таъсир туфайли ижодкорда вужудга кела диган ҳис-туйғулар, ижодий кайфиятлар ижодий қоби лиятнинг фаоллигини оширувчи омиллар сифатидаижоднинг «энергия манбаи»ни ташкил қилади.
Ижодий қобилиятни фаоллаштирувчи, унинг рўёб га чиқиши учун энг қулай шароит яратувчи ижобийэмоционал ҳолат — бу илҳомдир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling