Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ОНГ ВА АХБОРОТ. ОНГ ВА БЕЛГИЛАРСИСТЕМАСИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
5. ОНГ ВА АХБОРОТ. ОНГ ВА БЕЛГИЛАРСИСТЕМАСИИнсоннинг борлиққа муносабатининг бир турибўлган онг фаолияти информация1 билан чамбарчасбоғликдир. Информация, фалсафий категория сифати да, объектив олам, ундаги предмет ва ҳодисалар, жа раёнлар ҳамда уларнинг миядаги фаол инъикоси ҳақи даги турли-туман хабарлар ва маълумотлардир. «Ахборот» тушунчаси борлиқдаги предметлар ва ҳо дисалар, улар ўртасидаги ўзаро боғланиш, таъсир ваакс таъсирларни, тирик организмлардаги олдингинасллар ирсий хусусиятларининг кейинги наслларгаберилиш жараёнини, олий нерв фаолиятининг ишини,кишиларнинг ўзаро фикр алмашишларини, борлиқ нинг инсон миясида онг шаклида акс этишини, элект рон машиналарнинг иш фаолияти ва бажарадиган опе рацияларини, техник алоқа каналлари: телефон, телег раф, радио ва телевидение орқали бериладиган ҳаммахабар ва маълумотларни ҳам ўз ичига олади. Инсононги ҳам объектив воқеликнинг субъектив образи си фатида информациянинг ўзига хос бир туридир. Ахбо рот назариясининг асосчилари бу тушунчани, турлихил белгилар, символлар, турли кодлар ва уларни ифо далаган сўзлар, гаплар асосида турли каналлар орқали,турли воситалар билан турли фикрлар ва образлар ал машувидан иборат, деб тушунганлар. Ахборот назарияси дастлаб пайдо бўлганда, у фақатжамиятдаги кишилар ўртасидаги хабарлар ва ахбороталмашувларни ўрганишни ўз ичига олади. Кейинчаликбу назария жонсиз ва жонли табиатдаги инъикос тур ларидан тортиб, инсон миясидаги барча онг образла ригача бўлган маълумотлар, хабарларни ҳам ўз ичигаола бошлайди. Ҳозирги кунда ахборот назарияси мах сус бир фан соҳасини ташкил этиб, инсон онги биланбоглиқ тушунча сифатида фалсафага ҳам кириб келди.Фалсафада «ахборот» тушунчаси жуда кенг маънони,яъни нотирик табиатдаги оддий инъикослару, тирикорганизмларнинг ўз ҳаётларида фойдаланадиган борИнформация — (лотинча: шГогпШю — хабар) ахборот бсриш, дегаиидир. лиқ тўғрисидаги хабарлар ва маълумотлардан тортиб,ЭҲМлар ва инсон мияси иш фаолиятларининг ҳамма ҳаммасини ўз ичига олади, Ахборот уни сақловчи, узатувчи ва уни қабул қилиболиб, қайта информацияга айлантирувчи мосламаларбилан боғлиқ бўлади. Информация бўлиши учун униишлаб чиқарувчи тизим — информациянинг манбаи,уни кодловчи мослама, уни узатувчи ва қабул қилиболиб, қайта ишловчи тизимлар бўлиши лозим. Инфор мацияни узатиш учун уларни ифодаловчи махсусбелгилар, символлар, кодлар талаб қилинади. Бу бел гилар, символлар ва кодлар электромагнит тўлқинла ри, электр импульслари, ёруғлик квантларидан, овозтўлқинларидан иборат махсус механик, физик, физио логик ва ниҳоят, ижтимоий кўринишларда ҳам бўлишимумкин. Шу билан бирга, информацияни узатувчи ти зим билан уни қабул қилиб, қайта ишловчи тизимўртасида маълум ўзаро келишув бўлиши ҳам лозим. Информация турли хил ва турли кўринишларда бў лиши мумкин. Информацияни дастлаб: а) моддий ин формацияларга ва б) маънавий (ёки ғоявий) информа цияларга ажратиш мумкин. Моддий информациялар инъикоснинг механик,физик, химик, биологик шакллари билан боғлиқ ин формациялардир. Инсон миясига хос ижтимоий инъи кос билан боғлиқ информациялар маънавий информа циялардир. Бундай информацияларнинг алоҳида биртури — бу иккинчи сигнал система — нутқ, яъни тилбилан боғлиқ информациялардир. Бу информацияларинсон мияси томонидан ишлаб чиқилади ва нутқ, тилорқали узатилиб, эшитиш аъзолари орқали қабул қи линадиган информациялардир. Инсон миясига ташқиоламдан жуда кўп информациялар келиб туради, лекининсон мияси бу информацияларнинг ҳаммасини эмас,балки киши учун муҳим бўлган, унинг ҳаёти учун аҳа миятли информацияларнигина танлаб қабул қилади,уларнинг энг муқим, аҳамиятлиларини сақлаб, қолган ларини эътиборсиз қолдиради. Шу билан бирга, инсонмияси бу информацияларнинг ҳаммасидан ҳам фойда ланавермайди. Мияда қайта ишланган ҳар бир инфор мация доимо ҳиссий ёки фикрий образларда ифодала нади. Ҳозирги замон шароитида информацияларни иш лаб чиқиш ва системалаштиришни кибернетик маши налар орқали амалга ошириш тобора ривожланиб бормоқца. Шу муносабат билан инсон билан машина, ма шина билан машина ўртасида информациялар алма шувининг универсал йўлларини ишлаб чиқиш вазифа си кўндаланг қўйилмоқда. Бу эса онг ва информациямасаласини янада конкретлаштиришда жуда катта на зарий аҳамиятга эга бўлмоқда. Информация назарияси ҳозирги кунда инъикос на зарияси билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланиббормоқда. Информация инъикос билан боғлиқ, лекинулар бир-биридан фарқ ҳам қилади. Бу фарқ қуйидаги лар билан характерланади: 1. Инъикос бутун борлиққа хос хусусият бўлса, ин формация фақат бошқариш системаларига хосдир. 2. Инъикоснинг ҳамма шакллари ҳам информацияасосида ҳосил бўлавермайди, лекин информация эсафақат инъикос асосида ҳосил бўлади. 3. Инъикос жараёнида акс этилувчи билан акс эт тирувчи ўртасида ўзаро мослик ва келишишнинг бўли ши шарт эмас. Улар ўртасида ўзаро таъсир ва боғла нишнинг бўлиши етарли. Информация жараёнида эса,аксинча, информацияни узатувчи тизим билан уни қа бул қилиб олувчи тизим ўртасида ўзаро мослик ва ке лишув бўлиши зарур. Бусиз узатилган сигнал ниманиифодалаши номаълум бўлиб қолади. 4. Инъикос жараёни ҳамма ноорганик ва органиктабиат кўринишларидан иборат бўлган предмет ва ҳо дисалар ўртасидаги ўзаро таъсирлар билан тақозо қи линади. Информация эса ана шу предмет ва ҳодисаларўртасидаги ўзаро таъсир турларидан фақат биридир. 5. Инъикос образ ва белгиларсиз ҳам бўлиши, юзбериши мумкин. Йнформация эса образ ва белгилар сиз бўлиши мумкин эмас. Образ, белги ва символларинформацияни ифодаловчи, узатувчи воситалардир,уларсиз ҳеч қандай информацияни ишлаб чиқиш ҳам,узатиш, қабул қилиш ва саклаш ҳам мумкин эмас. Информация назариясининг ривожланиши образ лар ва белгилар тўғрисидаги янги соҳа — семиотика нинг1 пайдо бўлишига олиб келди. Образ — бу объектив реалликнинг киши миясидагиҳиссий ёки фикрий субъектив инъикосидир. Образхилма-хил бўлиши мумкин. Масалан: гносеологик об раз, бадиий образ ва шу кабилар. Бу образлар бир1 Ссмиотика (юнонча: семайон сўзидан бслги, белгиланган, дегани) —белгилар тизимининг қонуниятларини ўрганувчи фан соҳаси. бири билан тенг эмас. Улар бир-биридан тубдан фарққиладилар. Лекин барча образларнинг манбаи объек тив реалликдаги турли-туман акс этилувчи объектларҳисобланади. Образлар акс этилувчи объектларга нис батан иккиламчидир. Чунки аввал акс этилувчи пред мет ва ҳодисалар объектив равишда мавжуд бўлиб,улар акс эттирувчи объектларда образлар тарзида ҳо сил бўлади. Бу образлар акс этилувчига мос бўлишикерак, акс ҳолда улар тўғри бўлмайди. Образлар ўзмазмуни, манбаи жиҳатидан объектив бўлса ҳам, ле кин ўз мавжудлик шакллари жиҳатдан субъективдир. Ҳар қандай образ белги ёки символлар орқалиифодаланади. Белги ва символлар предмет ва ҳодиса ларнинг образларини ифодаловчи, уларни кўрсатувчимоддий ёки маънавий воситалар бўлиб, улар информа цияларни узатиш, қабул қилиш ва саклаш учун хизматқилади. Белгилар объектив олам ва унинг қонунлари ҳақи даги кишиларнинг ҳосил қилган билимларини систе малаштиришда жуда катта роль ўйнайди. Айниқса,белгилар предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятлариниўрганишда, улардаги қонуниятларни очишда ва ифода лашда муҳим аҳамиятга эга. Кейинги вақтда «белги»тушунчаси муҳим фалсафий, кибернетик ва тил кате гориялари сифатида инсоннинг объектив реалликнибилишида жуда катта роль ўйнамоқца. Инсон томонидан фикр алмашув, информация ал машув учун фойдаланадиган барча белгилар — белги лар тизимини ташкил этади. Шу маънода тил ҳам муҳим информация — (алоқа)воситаси сифатида алоҳида белгилар тизимидан ибо ратдир. Аммо у бошқа белгилар тизимига нисбатанжуда мураккабдир. Ҳар қандай белги муайян маъногаэга. Маъносиз белги ва белгисиз маъно йўкдир. Лекинҳар қандай белгининг икки хил маъноси мавжуддир: 1) белгининг предметлик маъноси; 2) белгининг фикрий маъноси. Белгининг предметлик маъноси шу белгининг би рор предметга ишора қилиб, уни кўрсатиш, ифодалашхусусиятидир. Белгининг фикрий маъноси эса шу бел ги ифодалаган предметнинг инсон онгидаги фикриймаъносидир. Масалан, тилдаги сўзларнинг қурилмасимураккаб муносабатлар комплексида мураккаб маъно ларни ифодалайди. Бунда, биринчидан, ҳар бир сўз ўзасл маъноси билан бирор предметнинг белгисидир; иккинчидан, бу сўз шу предметнинг инсон онгидагиинъикоси бўлган тушунчанинг белгисидир; учинчидан,бу сўз муайян нутқда бутун комплекс сўзлар биланбирликда бирор бошқа фамматик ёки семантик, ёкистилистик маъноларнинг ҳам белгисидир. Белгилар турли-туман шаклларда ифодаланиб, тур ли кўринишларда бўлади. Уларни биринчи навбатда: I)табиий белгиларга ва 2) сунъий белгиларга ажратишмумкин. Масалан, об-ҳавонинг айниши туфайли рев матизм ёки радикулит касали борларнинг беллари ёкиоёкларининг оғриши ёмғир ёғишининг табиий белги сидир. Чорраҳа ва йўлларда светофор ва симофорлар даги огоҳлантириш, ҳаракатнинг тўхташи ёки ҳаракат нинг давом эттирилишини ифодаловчи чироқдарнингранглари эса сунъий белгилардир. Белгиларни яна ўз навбатида: 1) тил белгиларига ва2) тилга оид бўлмаган белгиларга бўлиш мумкин. Тилбелгилари тилдаги барча сўзлар, сўз бирикмалари вагаплардан хамда тиниш белгилардан иборат бўлиб,улар ҳам одатда: а) оғзаки ёки ёзма нутқца ишлатила диган сўз ва гаплардан, б) ёрдамчи сунъий тил белги лардан иборатдир. Ёрдамчи сунъий тил белгиларигатиниш белгилари, фанларда ишлатиладиган ҳар хилформулалар ва ифодалар мисол бўла олади. Тилга оид бўлмаган белгилар эса одатда белги копиялар, белги аломатлар, белги-сигналлар ва шукабилар бўлиб, улар кўча ва йўллардаги транспортва одамлар ҳаракатини тартибга солувчи белгилар,сигнализация тизимлари ва даражаларга оид белги лардир. Тил белгилари тизими тилга оид бўлмаган барчабошқа белгилар тизимларидан фарқ қилади. Уларнингбу фарқи шундан иборатки, тил инсоннинг нутқий,фикрий фаолияти кўринишининг ва объектив оламнибилишнинг воситаси сифатида хизмат қилади. Бошқабелгилар эса қандайдир бирор предмет ёки ҳодисаниифодалайди, кўрсатади ва шу билан, улар информацияузатиш воситаси бўлиб хизмат қилиб, тушунчаларни,бутун информация мазмунини шакллантирмайди. Тилбелгилари — сўзлар эса тушунчаларни шакллантирадива юзага чиқаради. Бундан ташқари, тил белгилариэмоционаллик, экспрессивлик билдириш хусусиятигаэга ҳамдирки, бу хусусиятлар объектив оламдан олина диган билимларга субъект муносабатини, унинг ҳиссийреакциясини ҳам ифодалаши учун хизмат қилади. Тил белгилари яна умумлаштирувчилик характерига \амэгадир. Улар борлиқнинг фақат ифодаловчиси ёки кўр сатувчйсигина эмас, балки айни пайтда унинг умум лашган инъикосидир. Бирор фикрни тил орқали кимга дир айтишдан олдин бу фикр киши миясида юзагакелиб, ачбатта, сўз ёки гап шаклда ифодаланади. Бундашундай хулоса келиб чиқадики, тафаккур ҳам, тил ҳамбелгилар билан иш кўради. Тафаккурда, аввало, олам нинг идеат фикрий модели юзага келади, сўнг бу идеалфикрий модел нуткда тил белгилари — сўзлар ва гапларшаклида моддийлашади. Белгилар инсон фаолиятида ҳам информация, ҳамкоммуникация, ҳам алоқа воситаси бўлиб хизмат қила ди. Белгилар символик ифода шаюшда ҳам булишимумкин. Масалан, «Туташган қўллар» дўстлик симво лини ифодалайди. Белгилар предмет ва ҳодисаларни ифодалаб кўрсат са ҳам, лекин улар предмет ва ҳодисаларга айнан москелмайди, Улар предметлар ва ҳодисаларни фақат бел гилаш ва ифодалаш учун хизмат қилади, холос. Шутуфайли белгилар баъзан аслида ўзи обьектив оламдабўлмаган нарсаларни ҳам ифодалаши мумкин. Бунгапоэтик ижоддаги сув париси ва илҳом париси тасвир лари мисол бўла олади. Белгалар объектив оламдаги предмет ва ҳодмсалар нинг образлари эмас. Улар образлардан фарқ қилади.Чунки образ инъикос билан боғлиқ бўлиб, у предметва ҳодисаларнинг акси, сурати, копиясидир. Акс, су рат, копия эса доимо ўзининг асли бўлган предмет ёкиҳодисага мос бўлади. Белгилар эса бундай эмас. уларўзлари ифодалайдиган предмет ва ҳодисаларга москелмайдилар. Белгилар билан образлар ўртасидаги буфарқни тўғри тушуниб етмаслик маълум хатоларгаолиб келади. Бунга XIX асрнинг охири, XX аср бошла рида пайдо бўлган «символлар» ва иероглифлар наза риялари яққол мисол бўла олади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling