Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet83/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

VII Бўлим.ФАЛСАФАДА ОНГ МУАММОСИ

1. ОНГНИНГ МОҲИЯТИ


Онг муаммоси доимо файласуфларнинг диққатэътиборини ўзига жалб қилиб келган. Бунинг боисиинсоннинг дунёдаги ўз ўрни ва ролини англаб бори ши, ўзининг атроф-муҳит, табиат ва жамиятга муноса батини белгилаши, ўз онгининг табиати ва моҳиятинитушунишга уриниб келишдир.
Онг ўз табиати ва моҳиятига кўра жуда мураккаббўлиб, уни қатор фанлар ўрганади. Масалан: фалсафа,социология, физиология, психология, тилшунослик,педагогика фанлари шулар жумласига киради. Фалса фадан бошқа фанлар онгнинг алоҳида, маълум биртомонини ўз предмети доирасида ўрганса, фалсафаонгни бир бутун ҳолда ҳар томонлама олиб ўрганйшасосида унинг умумий моҳияти, келиб чиқиши ва ри вожланишини умумназарий жиҳатдан таҳлил қилади.Фалсафада онг категорияси инсоннинг бутун моддийва маънавий фаолиятини таҳлил қилиш ва тушуниш нинг марказий тушунчасидир. Инсон ўзининг онглифаолияти билан ўзи мавжуд бўлган табиатдан фарққилувчи «иккиламчи табиатни» ва айни чоғда «ижти моий муҳит»ни, яъни жамиятни яратади.
Фалсафада инсон онги юксак даражада ташкилтопган материя — инсон миясининг хоссаси, воқелик ни инсон миясидаги инъикосининг олий руҳий шакли,ижти.моии тараққиёт маҳсули, деб қаралади. Онг муам мосини бундай тушуниш борлиқнинг эволюцияси на тижасида ноорганик табиатдан органик табиатнинг ке либ чиқиши, органик табиаг тараққиётида унга хосинъикос шаклларининг ривожланиб, ўзгариб оддийтурларидан мураккаб турларига ўтиб бориши асосидашаклланган, деган қарашдан келиб чиққан. Бу қарашонгнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган меҳнат,нутқ (тили)нинг ўрнини тўғри эътироф этиш биланҳам боғлиқдир.

2 ОНГ ГЕНЕЗИСИ. ИНЪИКОС ШАКЛЛАРИНИНГРИВОЖЛАНИБ БОРИШИ


Онг борлиқнинг инсон миясидаги олий инъикосшаклшшр. Инъикос моҳияти эътибори билан борлиқ нинг ҳамма кўринишларига хос умумий хусусиятдир.
Инъикос борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаротаъсирида намоён бўладиган акс этиш жараёнидир.Инъикос бир моддий ёки маънавий нарсанинг бошқамоддий ёки маънавий нарсада ўз таъсирини қолдириш,уни сакдаш ёки бу таъсирга муайян тарзда акс таъсирбилан жавоб бериш каби хусусиятлардир. Инъикосюксак ривожланган қайвонлар ва инсонда ўзига хосшаклларда юзага келади.
Инъикос бўлиши учун, аввало, инъикос этилувчива инъикос эттирувчи объектларнинг ўзаро таъсиридаинъикос этилувчи объект инъикос эттирувчи объектгамуайян таъсир қилиши, бу таъсирини инъикос этти рувчи ўзида акс эттириши лозим. Шундагина инъикосҳосил бўлади.
Инъикоснинг характери, айни чоғда, ана шу аксэтилувчи ва акс эттирувчи объектларнинг хусусиятла рига, уларнинг ўзаро таъсир қилиш ва бу таъсирларниакс эттириш усулларига боғликдир. Шунга кўра бор лиқнинг турли хил кўринишларига турли хил инъикосшакллари хосдир. Инъикоснинг энг «элементар»шаклларини ноорганик табиат кўринишларида учра тиш мумкин. Масалан, тоза полда оёқ кийими биланюрганимизда унда из қолади. Бу — механик инъикос дир. Темир йўл рельслари ёзда иссикдан кенгаяди. Буфизик инъикосдир. Бирор бир темир буюм зах ердақолдирилса, у занглаб, оксидланади. Бу — химикинъикосдир. Ноорганик табнат кўринишларига хосбундай инъикос шакллари ўз характери жиҳатдан орга ник табиат кўринишларига хос инъикослардан тубданфарқ қилади. Нооорганик табиат инъикослари инъи кос этилувчининг инъикос эттирувчига қилган таъси рининг оддий механик изи, ёки ундаги физик ўзга риш, ё бўлмаса, оддий химик таъсирга учрашларидир.Улар ўз характери жиқатдан пассив инъикослардир.Фалсафий адабиётларда ноорганик табиатга хос булганбу каби «пассив» инъикосларни акс этиш, деб аташқабул қилинган.
Органик табиатнинг пайдо бўлиши билан инъикосбутунлай ўзгаради. Энди иньикос акс этилувчининг акс
эттирувчига таъсири ва бу таъсирга жавобан акс этти рувчида, унинг ички ҳолатида содир бўладиган ўзга риш билан боғлиқ акс таъсир билан жавоб бериш,таъсирни танлаб акс эттириш лаёқатидан иборат бўлабошлайди.
Органик табиат инъикосларининг бу дастлабки кў ринишларининг ҳар бири ўзининг муайян фаоллик ху сусияти билан ажралиб туради. Шунга кўра фалсафийадабиётларда «инъикос» термини кўпроқ органик та биатга хос бўлган инъркосларни ифодатайди.
Органик табиатнинг дастлабки кўринишларидаинъикос ҳис қилиш, таъсирланиш, сесканиш, кабишаклларда юзага келади. Инъикоснинг бу шакллариҳаёт билан бирга пайдо бўлиб, органик табиатнинг му ҳим хусусиятлари ҳисобланади. Улар органик табиат нинг асосий моҳияти — модда алмашинуви билан му қаррар боғлиқ ҳолда юзага келади. Инъикоснинг бушакллари оқсил вужудга келган ҳамон. у билан ташқимуҳитнинг боғланишида намоён бўлади. Бунда энгсодда тирик организмлар ташқи таъсирга нисбатан бирқадар мустақил жавоб кўрсатадиган, яъни таъсирлана диган, сесканадиган ва изтиробланадиган бўладилар.
Дастлабки энг оддий тирик организмларнинг пайдобўлишидаёқ инъикос уларнинг ҳаётида катта рольўйнай бошлайди. Бунда тирик организмларнинг ри вожланиб, ўзгариб бориши билан уларга хос инъикосшакллари ҳам ўзгариб, янги-янги турлари пайдо бўлибборади.
Буни ўсимликларда яққол кўриш мумкин. Ўсим ликларда энг кучли ривожланган инъикос шакллари дан бири тропизмлардир. Тропизмлар таъсирланувчан ликнинг ривожланган кўринишларидир. Тропизм тур ларидан бири фототропизм бўлиб, у ўсимликнингқуёш нурлари таъсирига жавобан юзага келтирадиганреакциясидир. Бунда ўсимликлар мумкин қадар кўп роқ қуёш энергиясини олиш учун унинг нурларига ин тиладилар. Ўсимликларнинг баргларига қуёш нури қайтомондан кўпроқ тушса, барглар, асосан, ўша томонгақараб ўсади. Гулли ўеимликларнинг кўпчилиги эсақуёш ҳаракатига мослаб, унга қараб ўзларини ҳаракат лантириб боради. Бунга кунгабоқар яққол мисол бўлаолади.
Органик табиат ўз тараққиётида тобора мураккабтурларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Тирик ор ганизмларнинг бу янги мураккаб турларининг пайдо
бўлиши, ўз навбатида, улар билан боғлиқ иникос нинг янада такомиллашган янги шаклларини юзагакелтиради. Бу янги шаклларнинг дастлабкиси сезишбўлади.
Сезиш — бу биологик инъикоснинг янги босқичи да пайдо бўлган психик инъикоснинг дастлабки шаклибўлиб, у ташқи дунёнинг тирик организмга таъсиринатижасида юзага келади. Сезишда ташқи таъсирлан тирувчилар доираси анча кенгайиб, организмнинг шутаъсирлантирувчиларнинг таъсирига бирон-бир тарздапсихик жавоб қилиш имконияти пайдо бўлади. Се зишнинг келиб чиқиши сезги аъзоларининг, шу биланбирга, нерв тизимининг қарор топиши билан чамбар час боғлиқдир. Ривожланиб бораётган тирик орга низмларнинг тобора такомиллашиб бориши биланулар танасининг турли жойларидаги тўқималар табақа лашиб, ихтисослашиб боради. Бунда тананинг турлиқисмларида танага бўладиган ташқи таъсирни яхшиқабул қиладиган турли хил пластик тўқималар пайдобўлиб, улар янада ривожланиб бориб, аста-секин орга низм билан ташқи муҳит ўртасида воситачи ролни ба жарувчи алоҳида аъзоларга — сезги аъзоларига айланаборади. Бу аъзоларда бора-бора муайян инъикос функ цияларини бажаришга мослашган янги тўқималар пай до бўлиб, улар хилма-хил тағин ҳам кўпроқ ихтисос лашган хусусиятлар касб эта боради. Шу асосда тирикорганизмларда таъсирланувчи ёки изтиробланувчиманба (тананинг бевосита таъсирга учраган қисми) данбу таъсирларни тананинг изтиробланмаган бошқақисмларига ўтказувчи толалар занжири пайдо бўлади.Бу толалар занжири органик табиат эволюцияси даво мида аста-секин ихтисослашган тўқима толаларигаайланиб, улар ривожланиб, такомиллашиб бориб, нервтолаларининг, кейинчалик эса нерв тизимининг пайдобўлишига олиб келади.
Тирик организмларда нерв тизимининг пайдо бўли ши билан биологик инъикос шу пайтгача бўлмаганбутунлай ўзгача аҳамиятга эга бўлган янги хусусиятларкасб этади. Энди нерв тизими мавжуд бўлган тирикорганизмда ташқи таъсир натижасида юз берадиганинъикос муҳит билан организм ўртасидаги бу организмучун биологик аҳамиятга эга бўлган омиллар (биотикфакторлар) орқалигина вужудга келмасдан, балки бутирик организм учун бевосита биологик аҳамияти бўл маган омиллар (абиотик факторлар) орқали ҳам юз бера
бошлайди. Тирик организмлар энди ранг, ҳид, товушкабиларни ажратадиган, таъмни, совуқ ва иссиқни, қу руклик ва намликни сезадиган, турли хил механик,физик, химик ва бошқа таъсирларга ўзларича муайянҳолда жавоб берадиган бўлади. Бу уларнинг ўзини қур шаб турган ташқи муҳитга мосланувчанлигини, актив лигини оширади. Натижада, шу пайтгача тирик органи змларнинг ўзини ва уларнинг муҳит билан алоқасинибошқариб келган нерв тизими организмнинг ўзини ваунинг муҳит билан алоқасини идора қилувчи янги мах сус орган — марказий нерв тизимидан иборат бошмиянинг ташкил топишига олиб келади.
Бош миянинг пайдо бўлиши билан тирик орга низмлардаги нерв тизимлари, бош мияга нисбатан ик кинчи даражали вазифаларни бажарадиган бўладилар.Улар организм учун унча катта аҳамиятли бўлмагантаъсирларни қабул қилиб, уларга жавоб қайтарадиганбўлиб қоладилар. Буни биз бақа мисолида кўришимизмумкин.
Бош мия дастлабки даврларда тирик организм ларнинг барча бошқа фаолиятлари билан бирга:инъикос фаолиятини ҳам бошқарувчи орган сифати да фаолият кўрсатади. У ҳашаротлар, қушлар ва сод да ҳайвонларда организмнинг ўзини, унинг инъикосфаолиятини бошқарганлиги билан ҳали онг органибўлмайди.
Органик табиат эволюциясида юксак ташкил топ ган ҳайвонларнинг пайдо бўлиши билан юқори дара жада шаклланган мия қарор топади. Бундай мия от,ит, дельфин, бўри, маймун каби ҳайвонларда ҳам бор дир. Лекин бундай мия ҳам ҳали онг органи бўла ол майди.
Органик табиат эволюциясида организмларнингривожланиб, юксак ташкил топган ҳайвонларнингпайдо бўлиши билан психик инъикоснинг яна-да ри вожланиб, унинг янги-янги шаклларининг келиб чи қишига олиб келади.
Психик инъикоснинг бу шакллари эволюциясиниўрганиш инсон онги келиб чиқишининг табиий-гене тик асосини ёритишда катта роль ўйнайди. Чунки онгвоқеликни психик инъикос эттиришнинг олий руҳийшаклидир.
Шу туфайли биз қуйида руҳий инъикос шакллари нинг юзага келиши ва уларга хос хусусиятлар билантанишиб чиқамиз. ••••:-••

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling