Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


«Жамият ва табиат» тизимидаги глобал муаммолар


Download 4.19 Mb.
bet82/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

4. «Жамият ва табиат» тизимидаги глобал муаммолар


Кишилик жамиятининг табиат билан муносабатла ри ва уларнинг ифодаси бўлган фаолият турлари ғоятхилма-хилдир. Улар ичида белгиловчиси моддий иш лаб чиқариш фаолияти ҳисобланади. Бу фаолият ту файли сайёра қиёфаси шундай ўзгардики, оқибатдабир қатор жиддий муаммолар келиб чиқди. Улар —экологик муаммолар деб аталмоқца.
Экологик муаммолар илгаригидек ҳозир ҳам био сфера учун хосдир. Масалан, вулқонлар отилишиданҳосил бўладиган ўзгаришлар натижасида глобал миқёс да зарарлар келиб туради. Экотизимда мувозанат тез роқ тиклансада, лекин уларнинг оқибатлари ҳийлавақт билиниб туриши мумкин.
Экологик фалокатлар икки шаклда — табиий ҳоди салар ва инсон фаолияти таъсирида юз беради1.
XX аср бошларидан бери айниқса, унинг иккинчиярми давомида экологик фалокатлар сони кўпайиб бор моқда. Агар 60-йилларда инсон ва атроф-муҳит учунхавфли оқибатлар келтирган 45 та йирик экологик фа локат юз берган бўлса, 80 йилларда буларнинг сони 80га етди. Экологик муаммолар ривожланган ва ривожла наётган мамлакатларда бирдай учрайди. Айни вақтдаАфрика, Осиё ва Лотин Америкаси минтақаларида би ринчи туркумдаги экологик муаммолар учраса, саноатиривожланган Оврўпа, Шимолий Америка каби минта1 Буни Орол денгизи басссйнидаги экологик фалокат ҳам тасдиқлайди.Жуда қурғоқчил минтақада кейинги 30—40 йил ичида экстенсив тарзда амалгаоширилган хўжалик фаолияти туфайли денгиз суви кескин камайиб кстди.Натижада: а) яна битта саҳро — Оролқум саҳроси пайдо бўлмокда; б) денгизўрнидан кўтарилган туз чанглари ғоят катта майдонга тарқалмоқда (ҳатто Ан тарктидада пингвин вужудида ҳам). Гренландия музликларида, Норвегия ўр монларида Орол минтақаси пестииидлари топилган; в) Каспий денгизинингсув сатҳи ксскин кўтарилмоқда. Туз чангларининг бир қисми денгиз юзасиниқоплаб ундан чиқадиган буглар харакатини тўхтатган бўлса, бошқа қисмиКаспийга қуйиладиган дарёлар сувининг кўпайишига олиб келди; г) минтақа дан. ташқари Ғарбий Сибирда ҳам қургоқчилик рўй бсрмоқда; д) Памир ваТянь-Шань тогларидаги доимий музликлар деградацияси содир бўлмоқца; е)минтақада қиш фасли йилдан йилга совуқлашиб бормоқда ва ҳ. к. Булар Оролфожиаси билан боғлиқ бўлиши керак.
қаларда иккинчи туркумдаги, яъни технологик фало катлар оқибатлари учрайди. Ривожланаётган мамлакат ларда ҳам бу туркум муаммолар аста-секин пайдо бўлиббормоқда. Чунки техникавий равнақ бу мамлакатларҳаётига қанчалик тез кириб борса, ундан оқилонафойдаланиш талаби шунчалик ўткир бўлиб бормоқда.
Инсон ишлаб чиқариш фаолиятининг умумбаша рий характери билан боғлиқ қуйидаги экологик ўзга ришлар содир бўлмоқда:
1. Ер юзидаги ўрмонлар ҳажми ҳар йили 11 млнгектарга қисқариб бормоқда. Осиё ва Лотин Америка си тропик минтақаларидаги ўрмонларда эса янгиланибтурадиган ўсимлик ресурсларининг асосий захираларитўпланган. Бундан ташқари, Сайёранинг бойлигиниташкил этган бу ўрмонлар биосфера анъанавий функ цияларини сақпаб қолишда катта аҳамиятга эга. Урмонресурслари фақатгина хомашё манбаи эмас, балкиулар табиий сув айланишини ҳам таъминлайдики, ўр монлардаги сув буғланиши ҳисобига ёғингарчиликнинг1/2 қисмидан кўттроғи тўғри келади. Бу эса тупроқюзасига мўътадил таъсир кўрсатади, озуқа бўладиганминерал моддаларнинг тикланиб туришлиги таъминла нади.
2. Ривожланган мамлакатлардаги 31 млн гектаргаяқин ерлар «кислотали ёмғир»лардан зарарланган вабуғланган. Бу «ёмғирлар» биосферада тез тарқалиб ўр монларга салбий таъсир этади, барглари сарғайиб ту шиб кетган дарахт оқибатда ҳалок бўлади. Зарарлангандарахтларнинг физиологик кучсизланганлиги натижа сида ўсимликхўр ҳашоратлар кўпайиши учун қулайшароит яратилади. Кислотали ёғингарчилик ҳаво васувни зарарлаши туфайли кишиларда юрак, ўпка, ош қозон-ичак касалликлари авж олади ва аллергиягамойиллик кучаяди.
Тупроқ эрозияси туфайли ишланадиган ер майдо нининг 26 млн. гектарида ҳар йили ҳосилдорлик па сайиб бормоқда. Сув ва ҳаво эрозиясидан АҚШдаунумдорли тупроқ ҳар йили 3,1 млрд тоннагача ишданчиқмоқда. Бу етиштирилган бир тонна буғдой ҳисоби га 6 тонна тупроқ йўқотилишини билдиради. Шунингучун АҚШда деҳқончилик ихтиёрий қисқартирилиб,ерларнинг захираларини саклайдиган фермерларга ҳарйили ҳар бир акр (0,4га) ер учун 48 доллар тўланишитўғрисида қонун қабул қилинган.
3. XX асрнинг иккинчи ярмида «катга қурғоқчилик»ларнинг тез-тез бўлиб туриши натижасида чўллармайдони йилига 6 млн гектарга кенгайди. Натижада,ўсимлик ва ҳайвонот оламида салбий ўзгаришлар юзбермоқца. Агар илгари чўллар ҳосил бўлиши фақаттабиий йўл билан юз берган бўлса, эндиликда инсон нинг ўрмонзорларга ўтказаётган таъсири, ўрмон вақишлоқ хўжалигига ярокли ерлар нисбатининг бузи лиши, аҳолининг тинимсиз кўпайиши натижасидасунъий тарзда содир бўлмоқда.
4. Саноатлашган мамлакатлардаги минглаб кўлларбиологиявий ўлик ҳолга келиб қолмоқда. Ҳар йилижаҳон сув хавзаларига 32 куб км. тозаланмаган саноатоқава сувлари келиб тушмокда. Турли мақсадлар учунсувга бўлган эҳтиёж тобора ошиб бориши натижасидасув сарфи ҳам шунга яраша кўпайиб бормоқца. Афри ка, Шимолий Америка ва бошқа қатор минтақалардаер ости суви манбалари камайиб, сифати кескин ўзга риб бормоқца.
5. Атроф-муҳитга антропоген таъсир этиш, уни тех ноген булғаш оқибатида ҳайвонот ва ўсимлик оламиучун жиддий хавф юзага келди. Ҳар йили кўплаб ҳай вон ва ўсимлик тури йўқолиши оқибатида 20 йилдансўнг мавжуд турларнинг бешдан бир қисми батамомбарҳам топиши мумкин. Бу эса ҳайвонот ва ўсимликолами генофондининг қисқаришигагина олиб келмай,Ер биосферасида оқибати жиддий бўлган ўзгаришлар ни келтириб чиқаради.
6. Ер юзидаги экологик ўзгаришлар оқибатида 2050йилга бориб атмосферадаги ўртача ҳарорат 1,5—4,5 да ражагача кўтарилиши кутилмоқда. Атмосфера юқориқисмларида озон қатлами сийқаланиб, Антарктида ваАрктика устидаги «туйнуклар» кенгайиб бормоқца.Озон қатламининг емирилиши натижасида барча жон ли мавжудотларга ҳалокатли таъсир этадиган қуёшрадиацияси нурлари учун йўл очилиб экологик фалокат лар (ўсимликларда фотосинтез жараёнининг қисқари ши, концероген моддалар таъсирида келиб чиқадиганкасалликларнинг кўпайиши ва ҳ. к.) рўй бериши мум кин.
7. Табиатда инсон соғлиги учун хавфли бўлган ме таллар ва улар бирикмаларининг йиғилиб қолиши ту файли замондошларимиз танасида, ибтидоий одамлар дагига қараганда, кадмий (юрак касалликларининг са бабчиси) 70 марта, қўрғошин (атеросклероз ва буйраккасалликлари сабабчиси) — 10, симоб (асаб касалликларини чақирувчиси ва гепатик ўзгаришлар сабабчи си) — 19 марта кўп тўпланган. Ҳавони булғовчимоддаларнинг сони 100 дан ортади, уларнинг кўпи за ҳарли, баъзилари эса концероген хусусиятларга эгадир.
Атроф-муҳитнинг булғаниши билан бирга, инсо ният учун зарур бўлган табиий ресурслар, биринчинавбатда, озиқ-овқат манбалари муаммоси оғирлашиббормокда. Ижтимоий ривожланиш давомида озиқ-ов қат ишлаб чикдриш тўхтовсиз ўсиб борган бўлсада,ҳозирги вақтда уни экстенсив кўпайтириш имкониятиқарийб тугаб бормоқда.
Озиқ-овқат ресурсларини кўпайтиришнинг интен сив имкониятлари ҳам ерларнинг чўлга айланиши,тупроқ эрозияси, шўр босиши, саноат ва фуқаро қури лиш учун ажратиб берилиши ва ҳоказолар туфайличеклангандир.
Булардан кўринадики, мавжуд имкониятлар доира сида озиқ-овқат муаммосини ҳал этиш ўткирлигичақолмокда.
Глобал муаммолар тизимида жаҳоннинг барча мам лакатларида энергия қувватининг янги манбаларинитопиш зарурияти ҳам тобора биринчи ўринга чиқмоқ да.
Маълумки, энергия қуввати ресурслари икки хил —қайта тикланмайдиган (нефть, газ, кўмир) ва тиклана диган (сув қуввати, ёғоч ва ҳ. к.) бўлади. Шунингдек,қувват манбаларини ташқи (қуёш) ва ички ресурслари(масалан: атом ядроси) тарзида ҳам тасниф этиш мум кин.
Ҳозир атом реакторларидан олинган энергия электрқуввати ишлаб чиқаришнинг 15% га тўғри келмоқда.Кейинги пайтларда атом қувватидан фойдаланиш хусу сида хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар олдинга су рилмокда. Чернобиль фожиаси бу борадаги ташвишларўринли эканини кўрсатмоқда.
Жаҳон океани ресурсларини ўзлаштириш масаласиҳам XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб инсониятолдида турибди. Умуман олганда, цивилизациянингбутун тарихи давомида океан захиралари ва имконият ларидан оқилона фойдаланиш масаласи инсоният учункатта аҳамиятга эга бўлган. Океан кислород етказибберади, ғоят катта миқдордаги маъдан хомашёси захи раларйга эга, оқсил хомашёси олиш учун зарур бўлганбиомоддаларнинг салмоқли ҳажмда ҳосил этади, иқ лимни тёгртибга солиб туради ва муҳим транспорт йўли
ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, ҳозирга вақтдажаҳон океани жамият илгарилама ҳаракати учун муҳимаҳамиятга эга бўлган омиллардандир.
Жаҳон океани бойликларини ўзлаштириш жамиятва табиат алоқадорлигининг муҳим кўринишлариданбиридир. Ҳозирги вақтга келиб инсоният қуруқяикбойликларини асосан ўзлаштириб бўлди. Океан сувла ридан илгари балиқ овланган, туз, магний, бром, йод,фосфор, натрий, калий олинган бўлса, эндиликдаунинг тагидан нефть, газ, кўмир, темир, олтин, плати на ва бошқа нодир металлар қазиб олинмоқца. Денгизакваториялари остидаги нефть ва газ захиралари 1990йилда қилинган ҳисоб китобларга кўра 450 млрд тонна(нефтга айлантирилганда), металлар — қуруқликдагизахиралари ҳажмига тенг эканлиги маълум бўлди. Жа ҳон океани ҳудудида кўмирнинг умумий захираси қу руқликдагига қараганда 250 мартадан кўпроқ, ҳозирқазиб олинаётган ҳажмдан эса 200 мартадан ортиқдир.30 га яқин унсурдан иборат темир марганец қоришма лари чуқур сув ости майдонининг қарийб 35 млн. кв.км. ни ташкил этади.
Океандан фойдаланишнинг анъанавий объектларибалиқчилик, сув ўтларидан фойдаланиш ва ҳоказоларҳозирги вақтда муҳим бўлиб қолмоқца. Масалан, 1975йилда дунё бўйича 70 млн тонна балиқ овланган эди.Ҳозир эса анча ошиб кетди. Денгиз маҳсулотларинингсони ҳам кўпайиб бормоқда. 2000 йилда уларнинг ҳаж ми 130—135 млн тоннага етказилиши кутилмоқда.
Дунё океани ресурсларидан фойдаланиш каби кои нотни ўзлаштириш масалалари ҳам инсоният олдидагиглобал муаммолардан ҳисобланади. Бу биринчидан,коинотий тадқиқотларнинг қимматлашуви бўлса, ик кинчидан, коинот бутун инсониятнинг мулки деб танолингандир.
Кишиларнинг коинотга кириб бориши, уни ўрга ниши ҳам XX асрдаги фан ва техника тараққиёти асо сий йўналишларидан бири бўлиб қолди.
Коинотни ўзлаштириш муаммолари глобал бўлганиучун барча мамлакатларнинг куч-ғайратларини бир лаштириб, ундан бутун инсоният манфаатлари йўлидафойдаланилиши лозим. Коинотий назариялар соҳаси да ҳам дунё олимлари ўртасида бир-бирини истисноқиладиган турли қарашлар мавжуд. Улар ўртага қўйганфикрларга кўра, коинотни ўзлаштириш учун сарфла надиган маблағлардан океан ва қуруқликни бартараф
этиш, юрак-томир ва рак касалликларини даволаш ка би масалаларни ҳал этишда фойдаланиш лозим. Бунуқтаи назар тарафдорлари коинот харажатларинингюқорилигига эътибор берадилар. Шунингдек, коинот дан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш хавфи ҳам бу қа рашларда ҳисобга олинган.
Иккинчи хил қарашларига кўра, коинотни ўзлаш тириш зарур, чунки унинг ёрдамида тарихий тарақ қиётнинг бориши билан юзага келган вазифа ва муам моларни ечиш мумкин.
Бу қарашлар сиртдан қараганда, соф илмий муно заралардек бўлиб кўринади. Лекин уларнинг заминидакоинотни ўзлаштиришда етакчилик қилаётган давлат ларнинг сиёсий, иқтисодий манфаатлари ётади. Ҳо зирги асосий вазифа — коинотни ўзлаштиришни бутунинсониятнинг манфаатлари, имкониятлари ва эҳтиёж лари билан узвий боғлашдадир. Бошқа барча глобалмуаммоларни ўрганишда ҳам шу мақсадлардан келибчиқмоқ керак.




Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling