Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Жамият ички жараёнлари туғдирган глобалмуаммолар
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
2. Жамият ички жараёнлари туғдирган глобалмуаммоларЕр юзида инсон пайдо бўлгандан бери кишилартурлича маданий даражаси, хоҳиш-истаклари ва ҳока золари билан бир-биридан фарқ қилиб келганлар. Инсоният ўзининг бир ҳаёт тарзидан иккинчисига,масалан, кўчманчи чорвачиликдан деҳқончиликка ўти ши жараёнида тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш дан, уларни қайта тайёрлаш ва экин экиб, уларни ян гитдан етиштиришга ўтиши билан юктимоий муноса батлар ривожланиб кетди. Хусусий мулкчилик муноса батларининг қарор топиши билан кишилик жамиятида ҳукм сурган содда кўринишдаги ижтимоий тенгликбарҳам топиб, унинг ўрнига маҳсулот олиш билан боғ лиқ бўлган муносабатлар юзага келади. Кишилар иж тимоий ҳаётининг ташкил этилганлиги жамият илга рилама ҳаракатида нотекислик ва мавжуд муаммолар ни ҳал этишда урушлардан восита сифатида фойдала ниш заруриятини келтириб чиқарди. Х°ЗИРГИ вақтдаэнг катта глобал муаммо бўлган уруш ва тинчликмуаммосини ана шу тарзда жамият ички ривожланишижараёнлари майдонга келтирган. Маълумки, уруш ва тинчлик муаммоси мамлакатичида ёки унинг ташқарисида, мамлакатлар ўртасидагимунозарали масалаларни ҳал этишда сиёсий зўравон лик ишлатиш, ёхуд уни истисно этишни билдиради.Тинчлик халқларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умиди бўлса,уруш эса, аксинча, ҳукмрон кучларнинг сиёсати оқиба тидир. Ёзма ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, сўнгги6 минг йил давомида, ер юзида 15 мингдан зиёд уруш лар содир бўлган. ТПу давр ичида атиги 300 йилгинаурушсиз кечган. Америкалик олим Р. Кларкнинг «Уруш илми ватинчлик» китобида келтирилган маълумотларга кўра,турли даврларда юз берган урушлар тахлили шуни кўр сатадики, 1820—1859 йилларда ер юзида 1 млрд. аҳолияшаган, 92 урушда 800 минг киши ҳалок бўлган,1860—1899 йилларда 106 урушда 1,3 млн., 1900—1949йилларда эса 117 та урушда 142,5 млн. одам қирилибкетган. Кўриниб турибдики, урушлар ва қурбонлар со ни аҳолининг ўсишига қараганда тезроқ ўсган. Китоб да кўрсатилишича, урушлар ва ҳалок бўлган кишиларсонининг ошиб бориши натижасида шундай кун кела дики, Сайёра аҳолиси урушларда қирилиб кетишимумкин. Давлатлар ўртасидаги муносабатларда сиёсийманфаатларнинг устунлиги урушларнинг келиб чиқи шига имкон туғдиради. Бизнинг давримизда ҳам мамлакатлар ўртасидагимуносабатлар соҳаларида зўравонликка интилиш, бу нинг учун ялпи қирғин қуролларини кўплаб ишлабчиқиш билан ҳарбий устунликка эришиш у ёки будавлатлар ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши бўлибқолмоқда Шундай бир вазиятда, термоядро урушигайўл қўйилгудек бўлса, жаҳон миқёсида шундай ҳалокатюз берадики, унинг натижасини ҳисоб-китоб қилади ган мавжудотнинг ўзи бўлмай қолади. 1945 йил 6 ва 9августида иккита кам қувватли атом бомбасининг америкаликлар томонидан Япониянинг Хиросима ва На гасаки шаҳарлари устида портлатилганлиги оқибатлариҳам буни яққол кўрсатган эди. Инсониятга 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери хавфсолиб турган атом даҳшати оқибатларини математика нинг ҳозирги ютуқлари асосида моделлаштириш кўр сатдики, бизнинг давримизда тўпланган 50 мингданортиқ ядро зарядларини 100—150 мегатонна (Хироси мага ташланганидан 10—15 марта катта) қувватга эгабўлган қисми (битта атом сув ости кемасидаги порт ловчи модда 200 мегатонна) портлатилса, Америка,Оврўпа ва Осиёдаги асосий шаҳарлар ёнғин остидақолиб кетиши, бир ойдан сўнг ер устидаги атмосфераҳарорати 15°—20°, Сибирь марказида ва айрим минта қаларда эса 40°—45° пасайиб унинг айланиши (цирку ляцияси) мутлақо ўзгариши, Шимолий ярим шарданжанубга қараб тарқалган нур ўтказмайдиган қора қат лам бутун сайёрани қоплаб олиши юз беради. Чучуксувнинг барча манбалари музлайди, барча экология вий алоқалар узилади, ҳосил ҳалок бўлади. Ер устида ги ҳаёт тугайди. Афтидан, океанларда ҳам шу ҳодисарўй беради. Буларнинг ҳаммаси шуни кўрсатадики,ядро қуроли сиёсат воситаси, ва ҳатто уруш воситасиҳам бўлмай, балки инсоният учун ўз-ўзини ҳалокэтиш қуролидир. Бунда яна шуни эътиборга олиш керакки, ядровийфалокат тасодифий юз бериши учун ҳам моддий заминяратилган: масалан, техникавий хато, сиёсий янгли шиш, қарши тарафнинг ниятларини нотўғри тушунишва ҳоказолар. Шунингдек, жаҳон океанида автономкезиб юрган атом сувости кемасидаги тугмачани босибюборишни тасаввур этиш мумкин. Глобал муаммо сифатида тинчликни таъминлашҳарбий харажатларни кескин камайтиришни ҳам тақо зо этади. Негаки, 1900 йилдан бери ҳарбий ишга ажра тилган маблағлар 30 мартадан кўпроқ ошиб, 90-йилларбошида 500 млрд доллардан ҳам юқори бўлди. Ҳарбийёки у билан боғлиқ ишлаб чиқариш соҳаларида 60млн. киши фаолият кўрсатган. Жумладан, мунтазамқўшинларда 25 млн, дан ортиқ шахсий таркиб, 10 млн.ярим ҳарбий қўшилма, ҳарбий муассасаларда ишловчи5 млн. фуқаровий касб эгаси бор. Ҳозирги вақтда оддий қурол яроғларнинг ҳамвайронлик келтирувчи кучи ядро қуроли даражасигаяқинлашиб қолмоқца. Жаҳондаги ҳозирги вазият нафақат ялпи қиррин ваоддий қурол-яроғлар захираси тўпланаётганлиги би лан, балки чуқур ижтимоий ўзгаришлар билан ифода ланади. Булар, биринчи навбатда, собиқ социалистикдавлатларда юз берган йирик воқеалар натижаси, бир иккита социалистик «оролчаларни» ҳисобга олмаганда,ўтган аср догмаларига асосланиб яратилган ижтимоийтузумнинг тарих саҳнасидан кетиши, анъанавий капи талистик деб аталган мамлакатлардаги чуқур ички ўз гариш, жаҳон халқпарининг сайёравий тақцири ягона лиги тўғрисидаги сиёсий тафаккурнинг тобора кенг ту шуниб ва қабул қилиниб бориши ва ҳоказолардир. На тижада, жаҳонда ҳарбий-сиёсий, шу жумладан тер моядровий қарама-қарши турган кучлар ўртасидагиантагонистик зиддият томонлардан бирининг барҳамтопиши билан ўз аҳамиятини йўқотди. Жаҳон ҳамжа миятида муайян ижтимоий-сиёсий умумийликка эри шилмоқда, тинчлик инсоният учун олий неъмат сифа тида тобора тан олинмокда ва ҳ. к. Сайёрада глобал тинчликни таъминлаш эҳтиёжлари130 дан ортиқ ривожланаётган мамлакатларда ижти моий жараёнларни жадаллаштириш вазифалари биланўзаро боғлиқдир. Бу давлатлар узоқ вақт мобайнидаҒарб давлатларининг мустамлакаси ёки уларга бошқавоситалар билан боғлиқ бўлиб қолган эди. Глобал муаммолардан яна бири очлик, қашшоқдиква саводсизликни олдини олиш учун ривожланган варивожланаётган мамлакатлар ўртасидаги зиддиятларниолдини олишдан иборат. Ривожланаётган мамлакатлар турлича тарзда ватурлича муддатларда кечган курашлардан сўнг сиёсиймустақилликка эришгач, янгидан яратилган сиёсий ти зимлар асосида ўз иқтисодиётини, давлат тизиминибарпо этишга киришдилар. Уларнинг ичидаги бирқанча мамлакатлар собиқ социалистик тузум давлатла ри билан ғоявий, савдо-иқтисодий ва ҳарбий сиёсийсоҳаларда кенг ҳамкорлик қилган эди. Лекин булардаҳам, бошқаларида ҳам иқтисодиётда, унинг билан та қозо этилган ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қо лоқлик давом этаверди. Бунинг энг асосий сабабларива умумий жиҳатлари ташқи ва ички омилларга борибтақалади. Ташқи омил илгари мустамлака ёкиқарам бўлганхалкларнинг ўтмиши билан боғлиқдир. Ўтмишда улар нинг хўжалик ҳаёти зўрлик билан ўзгартирилган, кўпинча турғун ҳолда бўлган қолоқ сиёсий муносабатларсақлаб қолинган эди. Миллий мустақиллик қўлга ки ритилгандан кейин ҳам собиқ мустамлакаларда мет рополиялар йирик марказларининг иқтисодий таъсирисақпаб қолинди. Ижтимоий-иқтисодий қолоқликнингдавом этиши уларнинг хўжалик тараққиёти йўналишиустивор даражада собиқ метрополия билан мавжудалоқаларни давом эттиришга қаратилди. Натижадахалқаро монополистик гуруҳларнинг қолоқ мамлакат лар устидан хўжайинлик қилиши давом этаверди. Ри вожланаётган мамлакатлардан олинаётган фойда заёмва қарзларни фоизли қайтариш ҳамда келтирилганмаҳсулотларга белгиланган монопол баҳодан фойдала ниш туфайли улар иқтисодиётига сарф этилган капи тал маблағлардан бир неча марта кўп бўлмоқца. Маса лан, Ер юзида энг кам ривожланган минтақа бўлганАфрикада (Жанубий Африка республикасини қўшма ганда) ўлим, умрнинг қисқалиги, саводсизлик, қаш шоқлик дунё бўйича биринчи ўриндалигига қарамай,бу ердан фақатгина АҚШ олган даромад 1950 йилдан1975 йилгача 5436 млн доллар бўлди (фойда 200% данортиқ). Кейинги 15 йилда ҳам бу кўрсаткич сақпабқолинди. Аксарият ривожланган давлатлар «учинчи дунё»мамлакатларига хомашё манбаи, салмоқли бозор вакапитал чиқариш учун қулай соҳа сифатида қарайди лар. Пировардида, ривожланаётган мамлакатлар ижти моий ривожланишнинг ташқи омилларига боғлиқ бў либ қолмоқцалар. Ички омил — бу собиқ мустамлака мамлакатларииқтисодиётининг кўп укладлилиги, унинг ичида белги ловчи мавқе майда товар ишлаб чиқаришга асосланган лигидадир. Маълумки, бу уклад ижтимоий-иқтисодийривожланишни жадаллаштирлишга халақит беради. Иқтисодиётнинг кўп укладлигидан жидций ижти моий оқибатлар келиб чиқади. Жумладан, ривожла наётган мамлакатларда шундай ижтимоий-маданиймуҳит мавжудки, унда турли-туман ижтимоий кучлар,ижтимоий гуруҳлар, қатламлар ва ҳоказолар ўзаро жу да мураккаб муносабатдадирлар. Ривожланаётган мамлакатлар ўз илгарилама ҳаракатида кейинда қолишнинг ижтимоий сабабларидан яна бири — бу собиқ метрополияда тайёрланган мутахассисларнинг ўз мамлакатларидан кетишидир. Бунинг сабаби муайян даражада ишсизлик билан боғлиқ бўлса-да, лекин асосан метрополия маданияти ва ҳоказо лар туфайлидир. Юксак ривожланган мамлакатлар со биқ мустамлакалардан келаётган мутахассислар ҳисо бига салмокли фойда олмоқда. Масалан, АҚШда бу лардан фойдштаниш натижасига янгидан мутахассис лар тайёрлашда анча маблағ тежалмоқда. Собиқ мустамлакалардаги қолоқликни ифода лайдиган жиҳатлардан яна бири шундаки, ривожла наётган мамлакатларнинг аксариятида амалдорларнингўз ватани олдидаги бурчи, масъулияти ва вазифалари ни тўғри адо этиш ўрнига кучли истеъмолчиликкайфиятида бўлишидир. Улар ватанпарварлик туйғуси ни ўзига хос тушунадилар. Кўп ҳолларда улар пастданюқоригача тторахўрликка мойилдирлар. Бунинг нати жасида ривожланаётган мамлакатларга келтирилаётганзарарнинг қанчалик катталиги ўз-ўзидан равшандир. «Учинчи дунё» мамлакатларида аҳоли асосий қис мининг турмуш тарзида қадимий анъаналарни ўзгар масдан сақланиб келинаётганлиги ҳам ривожланишгажиддий зарар келтирмоқда. Чунончи, ривожланаётганмамлакатлардаги анъанавий дунёқараш ва дин меҳнат,жамғариш, вақтни тежаш сингари масалалардаги иқти содий ўсиш талабларига мос келмайди. Ривожланаётган мамлакатлар ижтимоий қолоқии гининг кўлами кенг, унинг омиллари шундай табиатгаэгаки, бу қолок,лик ҳеч қачон ўз-ўзидан бартарф этил майди, аксинча чуқурлашиб бориш майлига эга. Аҳо лининг кўпчилик қисми қашшоқлигини ортиб бораёт ганлиги ижтимоий офатга айланиб қолмоқца. Мамла кат миқёсидаги иқтисодий қийинчиликлар у ёки бутарздаги умумдавлат дастурини амалга ошириш имко нини бермаяпти. Бундай катта хавфнинг мавжудлиги тараққийпарваркучларни ўйлантириб қўймаслиги мумкин эмас. Улар нинг ташаббуси билан ривожланаётган мамлакатлар нинг муаммолари БМТ даражасида бир неча марта му ҳокама объекти бўлди. Бу муаммолар ҳозир ҳам буташкилот диққат — марказидадир. Ҳозирги вақгда инсоният маънавияти софлигинисақлаб, уни маънавий қашшоқликдан, маънавий та наззулдан асраш ҳам умумбашарий муаммога айланиббормоқда. Гап шундаки, зўравонлик ва нафрат кишилар ўрта сидаги муносабатларда чуқур илдиз отиб, маънавиймуҳитни тобора заҳарламоқда. Буни тўхтатиб қолиш ва кескин камайтиришга эришиш вазифалари инсоният нинг дунё миқёсида куч-ғайратларини бирлаштириш ни тақозо этмокда. Албатга, «этикохавф», «этикофало кат» номи билан қайд этилаётган ҳодисалар у ёки бударажада инсоният ривожланишининг ўтмишида ҳамучраган ва цивилизациянинг йўлдоши бўлиб келган.Бир томондан маданият ривожланиб, бойиб, тобораумуминсоний тус олиб борса, иккинчи томондан тур ли-туман манфурлик ва оғу тимсоли бўлган жиноятчи лик, банггилик, фаҳш, террорчилик, ичкиликбозликкаби иллатлар ҳам кучайиб борди. Яқин вақтларгача маънавий муҳитни глобал даража да бузувчи юқоридаги иллатларнинг табиатини изоҳ лашда марксистик ва «буржуача» деб аталган қарашлармавжуд эди. Чунончи, биринчи нуқтаи назарга кўра,буларни фақат антагонистик жамиятлар туғдиради. Бужамиятлар ўрнига социализмни барпо этиш билануларнинг ижтимоий илдизлари йўқотилади, деб ҳисоб ланиларди. Лекин ижтимоий амалиёт бундай қарашлар нинг хаёлий эканлигини кўрсатди. Дунёнинг барчақисмида, шу жумладан, собиқ социалистик тизиммамлакатларида, этико-хавф моҳиятига кўра умумийэканлиги маълум бўлди. Бундаги фарқ эса хавфли ил латларнинг намоён бўлиши, турлари ва тарқалганлигидаражасини ифодалайди, холос. Чунончи, АҚШ бўйичашундай маълумотлар маълум: мамлакатда (1970—1980йилларда) жиноятчилик 3 марта, унинг ўсиш суръатла ри эса 10 баравар ошди. Бундан ўн йилча олдин АҚШПрезиденти Р. Рейган шундай деган эди: мамлакатдаҳар 30 сонияда қасддан одам ўлдириш, ҳар 10 сония да — номусга тегиш, ҳар 10 сонияда — ҳаётга хавфсоладиган ҳужум, ҳар 30 сонияда автомобил ўғирлаш ваҳоказолар содир бўлмоқда.1 Бунга ўхшаган аҳволни бошқа кўпгина мамлакат ларда ҳам кўриш мумкин. Жаҳондаги кўпгина мам лакатларда иқгисодий жиноятчилик сони ошиб бор моқца. Этикологик муаммолар тизимида амалдор шахслар ни сотиб олиш орқасида юз бераётган жиноятлар сал моғи тобора ортиб бормоқда. Бундай жиноятнингсубъекти ишлаб чиқарувчилар билан сиёсатчилар, ҳар бийлар, парламент аъзолари, маъмурий ва бошқа бош қарув бўкинларидаги кўпгина амалдорлардир. ' Қарацг: Реиген Р. Откровснно говоря. М., 1988, 136-бет. ' Жиноятнинг бу кўриниши жамият ривожланиши нинг ўтиш даври, деб аталган босқичларида айниқсаялпи тус олади. Чунончи, Мустақил Давлатлар Ҳам дўстлигига кирган мамлакатлар ҳозирги шароитда буҳодиса билан тўқнаш келиб турибди.1 Маънавий муҳитни булғашда кейинги вақтлардаайниқса ичкиликбозлик ва бангиликнинг ўрни катгабўлмоқца. Кўпгина мамлакатларда (масалан, Эрон Ис лом Республикасида, Ўзбекистон, Францияда, АҚШва бошқа мамлакатларда) наркотик моддаларни тар қатганлик учун оғир жазо чоралари белгиланган. БМТдаражасида ҳам зарур ташкилотлар тузилиб бу ижти моий иллатга қарши курашилмоқда. Лекин бангиликмоддалари тайёрлаш ва сотишдан ғоят катта фойдаолаётган корчалонлар бу оғудан ўлаётганлар сони йил дан йилга ошиб бораётганлигига қарамай, барча имко ниятлардан фойдаланмоқцалар. «Энг қадимий касб» эгалари ҳам этикологиявиймуаммони кескинлаштиришда ўз «ҳиссаларини» қўш моқда. Фаҳш савдоси кўп мамлакатларда ривожланиббормоқца. Шимолий Оврўпада порнофильмлар, ада биётлар чиқаришдан олинаётган фойда ўнлаб млрд.доллардир. Этикологиявий муаммо таркибида террорчилик нинг ўрни алоҳидадир. Террорчилик ижтимоий анто гонизм билан бир вақтда, унинг шаклларидан бирисифатида келиб чиққан. Унинг хиллари тобора кў пайиб бормоқда. Ҳозирги вақтда сиёсий террорчилик дан ташқари, иқтисодиёт билан боғлиқ террорчиликҳам кучайиб бормоқда. Чунончи, ҳаво қароқчилигийўли билан тайёраларни олиб қочиш, одамларни га ровга олиш ва эвазига пул олишга уринишлар тез-тезрўй беришини ахборот воситалари тарқатиб турибди.Террорчилик ўзининг бир қатор белгиларига кўрауюшган тус олмоқда. Порнография, исловатхоналар,сўнгра бангилик моддаларни тарқатиш мақсадида дав лат тизимидаги амалдорларни сотиб олишга эришиб,ўз фаолиятини давом эттираётган мафия бунинг яққолтимсолидир. Юқоридагилардан кўринадики, Ердаги ҳаётнисаклаб қолишнинг асосий шарти ялпи қирғин уруш1 Ўзбекистонда бундай жиноятлар мамлакат хавфсизлигига таҳдид дебқаралиб уларга қарши кескин кураш олиб борилмокда. Қаранг: Ислом Кари мов. Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шарт лари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997, 85—99-бетлар. ларининг олдини одиш ҳамда сайёрамизнинг бирқанча минтақалари халқлари қолоқлигини тугатиб,инсоният жамияти мутаносиб ривожланишига эри шиш ва маънавий муҳитни соғломлаштириш учунинсоният куч-ғайратларни бирлаштириш лозим бў лади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling