Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet88/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

7. ОНГ - ИЖТИМОИЙ ҲОДИСА


Онгнинг ижтимоий-тарихий моҳияти, деганда ни мани тушунамиз? Онгни ҳосил қилувчи асосий омил лар нималардан иборат? Бу саволларга жавоб беришонгнинг ижтимоий моҳиятини очишга ёрдам беради.
Одатда, чақалоқ дунёга келган пайтдан бошлаб ўзатрофидаги кишиларни, предмет ва ҳодисаларни се зиш, идрок этиш, уларни бир-бирларидан фарклаш,кишиларнинг ўзига бўлган муносабатларига қандайдиршаклда жавоб қайтариш қобилиятига эга бўлади. У шуасосда дунёни ҳиссий идрок эта бошлайди. Маълумвақт ўтиши билан у ўз атрофидаги кишилар, предмет лар ва ҳодисалар ҳақида ўзига хос сезгилар, идрокларва тасаввурлардан иборат ҳиссий образлар ҳосил қилабошлайди. Айни вақтда унинг бу ҳиссий образларни ўзмиясида қайта ишлаш асосида дастлабки ашёвий та факкур ҳам ҳосил бўла бошлайди. Бу жараён чақалоқ ни қуршаб олган ижтимоий муҳит таъсирида узлуксизривожланиб бориб, аста-секин у ўз атрофидаги пред метларни англайдиган, уларни бир-биридан фарқ қи ладиган, унга бўлган муносабатларни тушунадиган, бумуносабатларга ўзи ҳам маълум шаклда жавоб беради ган бўла боради. Бу жараённинг узлуксиз давом этиббориши билан унда ашёвий тафаккур ўрнини нарса ваҳодисаларнинг фикрий образларидан иборат абстракттафаккур ола боради. Бу — болада онгнинг қарор то пиб боришининг бир қадар юзаки, содда баёнидир.Аслида, болада онг унинг дунёга келиб, ўз теварак атрофидаги предмет ва ҳодисаларни англай бошлаши дан пайдо бўла бошлайди. Бунда онгни пайдо қилувчиасосий омил болани қуршаб олган ва унга узлуксизтаъсир қилиб турувчи ижтимоий муҳит, яъни унингбилан маълум муносабатда бўладиган кишилар вауларнинг муносабатларидир. Бу муносабатлар таъсири да болада маънавий-акдий жиҳатлар ривожланиб бора ди. Бундан шу нарса маълум бўладики, инсон онги —туб маънода ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Иж тимоий муҳитсиз, жамиятдаги кишилар ижтимоий му носабатларисиз, жамиятнинг таълими, тарбиясисизинсон онги вужудга келмайди. Онгнинг вужудга кели цш учун, албатта, ижтимоий муҳит, яъни ижтимоийҲаёт, ижтимоий омиллар бўлиши зарур. Инсоннинг онги, унинг барча руҳий ва ақлий қо билиятлари, унинг жамиятдаги ҳаёти, фаолияти давомида таркиб топади ва маълум ижтимоий шарт-ша роитлар билан тақозо қилинади. Одам боласи фақатжамиятдагина ижтимоий муҳит таъсирида ижтимоийонгли зот — инсонга айланади, шахс даражасига кўта рилади.
Ижтимоий тараққиёт билан бирга ривожланиб бор ган онг инсонда тафаккур қонунлари, ахлоқ ва ҳуқуқнормалари, диний, илмий, эстетик ва этик қарашлар нинг шаклланишига асос бўлади. Онг ўзининг пайдобўлган пайтидан бошлаб инсоннинг хатти-ҳаракатини,ақл-идрокини, фикрини шакллантиради, кишинимуайян ҳаёт тарзининг, маданият ва маънавиятнингэгаси (субъекти) қилиб етиштиради.
Хуллас, онг одамни ҳайвонот дунёсидан ажратганижтимоий-тарихий ҳодисадир.
Инсон онгининг муҳим жиҳатини унинг ижодийфаоллиги ташкил қилади.
Инсон дунёдаги ўз ўрни ва фаолиятини, шунинг дек, бошқа кишиларнинг фаолиятларини англаб оли шида ҳам онгнинг ижодий фаоллиги муҳим рольўйнайди. Инсон ўзининг онгини ўз англаш объектигаайлантириши билан онгнинг тузилиши, содир бўлишжараёнлари ва ривожланиш қонуниятлари тўғрисидаҳам фикр юритади. Бунда у ўзининг индивидуал бор лири, шахсий эҳтиёжлари билан бирга, ўзи яшаётганжамиятнинг мақсад ва вазифаларини ҳам тушуниб бо ради. Бу эса унда муайян ғояларни, мақсад ва инти лишларни юзага келтиради; бу ғоялар, мақсад ва инти лишлар уни бирон-бир ҳаракатга, муайян фаолиятгайўналтиради.
Онгнинг ижодий фаоллиги, айниқса, кишинингбирон ишга киришганида, бу ҳаракат режасини мия сида олдиндан тузиб олишида яққол намоён бўлади.Бунда шу иш-ҳаракат режаси унинг тасаввурида маъ лум фикр шаклида юзага келади, сўнг инсоннинг меҳ нат жараёнида моддийлашади.
Онгнинг ижодий фаоллиги тўғрисида гапирганда,яна шу нарсага эътибор бериш керакки, инсон ташқитабиатга таъсир қилиб уни ўзгартиради. У ўз табиати нинг мудраб ётган қобилиятларини тараққий эттириб,бу кучларнинг фаолиятини ўз ҳукмига бўйсундиради.
Онгнинг ижодий фаоллиги инсоннинг ташқи дунё га, табиат ва жамиятга, ўзига, бошқа кишиларнингижтимоий фаолиятига маълум муносбатда бўлиши би лан характерланади. Шунинг учун инсоннинг дунёга
муносабати маълум мақсадни кўзлаб, ўзгартиришданҳам иборатдир.
Инсоннинг онгли фаолияти бирон бир аҳамиятлиишни бажаришдан, бирон бир муҳим вазифани ҳалэтишдан, муайян мақсадни ўз олдига қўйиб, униамалга оширишдан иборат бўлади. Бунда ҳам доимоонгнинг ижодий фаоллиги яққол намоён бўлади. Буфаоллик ундаги талаб, интилиш, қизиқиш, ният, мақ сад. ишонч, ирода ва шу кабилар орқали ифодалана ди. Булар ичида мақсад етакчи роль ўйнайди. Инсонўз олдига қўйган мақсадини амалга оширишида унингидеал модели бўлган режа муҳим аҳамиятга эга. Бурежа унинг фаолиятини тартибга солиб, тўкри йўна лиш бериб боради. Инсон доимо ўз олдига қўйганмақсадининг катта ёки кичиклигига қараб, ўзиниигфаолият доирасини белгилайди ва уни амалга оши риш режасини тузади.
Инсон ўз онгли фаолияти билан олдига қўйганмақсадини амалга оширишга киришади. Инсоннинг бумақсади эса маълум қонун ёки тамойил сифатидаунинг фаолиятининг усулини ва характерини белгилабберади. Унинг иродаси бунда ана шу мақсадга бўйеун ган бўлади.
Киши ўз олдига қўядиган ва унга эришишга инти ладиган ҳар қандай мақсад — бу яратилиши лозимбўлган ва лекин ҳали реал тарзда мавжуд бўлмаган,аммо келажакда бўлиши орзу қилинган нарса ёки ҳо дисанинг ғоявий шаклидир. Мақсадни кўзлаш, унибелгилаш ва амалга оширишга киришиш ҳар қандайонгли фаолиятнинг энг муҳим шартидир. Чунки ҳарқандай онгли фаолият ўз мақсади бўлгани билан эмас,балки амалга оширилиши билан қимматлидир. Агармақсад амалий иш билан, амалий фаолият билан биргақўшилмаса, фақат хаёл, самарасиз интилиш бўлиб қо лади, холос.
Бу ўринда буюк немис мутафаккири Гётенингқуйидаги фикри жуда характерлидир: «Фақат исташкамлик қилади, ҳаракат қилиш керак, ҳаракат!»
Онгнинг ижодий фаоллиги туфайли инсон тоборақудратлироқ ишлаб чиқариш воситаларини яратиб, ўзолдига қўйган мақсадларига эришиш учун уларданфойдаланишга ҳаракат қила боради. Инсон ўз онгифаоллиги туфайли табиатнинг янги-янги крнунлариникашф этиб, уларни билиб олиш асосида, табиий ҳолдамавжуд бўлмаган янги-янги нарса ва ҳодисаларни яратади, янги-янги ихтиро ва кашфиётлар қилади. Нати жада, у ўзинииг яратган ва ихшро қилган нарса ваҳодисалари орқали табиат кучларидан, ҳодисалариданўз мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида фойдаланади.Инсон булар билан ҳам қаноатланмайди. У ўз онглифаолияти билан жамиятни ҳам ўзгартиради. Бу ўзга ришлар ғояси дастлаб илғор кишилар онгида пайдобўлиб, жамиятга бўлган қарашларда янги ўзгаришларгаолиб келади.
Тарихдан бизга маълумки, жамиятда юз берган ҳарқандай ижтммоий ўзгаришлар, авваламбор, илкор ки шилар онгида содир бўлиб, сўнг амалга оширилган,Бунга XVIII асрдаги Францияда содир бўлган буржуаинқилобини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу ин қилоб дастлаб мутафаккирлар онгида юз бериб, сўнг ухалқ оммаси томонидан амалга оширилган эди. Хул лас, шуни айтиш керакки, инсоннинг табиат ва жа миятни ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай фаолия тида унинг онги фаоллиги жуда катта роль ўйнайди.Инсон табиат ва жамиятни ўзгартирар экан, бу жа раёнда унинг ўзи ҳам ўзгариб боради. Бу ўзгаришҳам, биринчи навбатда, унинг онгидан бошланади. Бушуни кўрсатадики, инсон дунёни англар экан, унишунчаки англаб олиш билан чекланиб, унга пассивмослашиб қўяқолмайди. Хамма билимлар дунёнифаол ўзгартиришга киришган кўпдан-кўп авлодлартомонидан яратилган.
Ибтидоий одамнинг содда, унчалик ривожланмаганқўли билан яратилган оддий тош пичоқ, тошболтадантортиб, хрзирги кундаги осмон ўпар бинолар, буюкиншоотлар. энг мураккаб механизмлар ва компьютер ларгача, оддий ҳаво шаридан тортиб, то ҳозирги давр даги космик кемалар, сунъий йўлдошлар ва орбиталстанцияларгача ва шу кабиларнинг ҳаммаси инсон он гининг фаоллигининг натижасидир. Инсоннинг ақл заковати — табиатнинг буюк неъматидир. Ундан ки шилар мақсадга мувофиқ фойдаланишса, у қудратликучга айланиб, мўъжизапар яратишга қодир.
Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсон он гининг ижодий фаоллиги ҳам янада ортиб боради. Буэса инсонниш табиат ва жамиятга қамда ўзига бўлгантаъсирини янада кучайтиради. Натижада, инсон табиатва жамиятнинг янги-янги қонунларини очиб, уларнитобора чуқурроқ билиб боради. Инсон табиат ва жа мият қонунларини қанчалик кўп очиб, билиб борса,
унинг ақлий ва жисмоний фаолияти шунчалик самара лироқ бўлиб боради. Инсоннинг табиат ва жамият қо нунларини очиши, уларни билиш ва эгаллаш имко ниятлари жамиятнинг ишлаб чиқариш усули билан,унинг характери ва тараққиёт даражаси билан чамбар час боғлиқ бўлади. Бу шуни кўрсатадики, инсон онги нинг ижодий фаоллиги жамият тараққиёти имконият лари билан боғлиқдир. Шунга кўра жамиятдаги киши ларнинг ижтимоий онги бир бутун ижтимоий борлиқ ни, аввало, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни аксэттириб, жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётигафаол таъсир қилади. Рўй берган ижтимоий-иқтисодийўзгаришларда эса етилган эҳтиёжларни ифодаловчиилғор ғоялар катта роль ўйнайди. Улар кишилар онги га сингиши биланоқ моддий кучга айланиб, ижтимоийтараққиётга ўз таъсирини ўтказади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling