Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ОНГ - РУҲИЙ ИНЪИКОСНИНГ ЮКСАК ШАКЛИ


Download 4.19 Mb.
bet84/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

3. ОНГ - РУҲИЙ ИНЪИКОСНИНГ ЮКСАК ШАКЛИ


Руҳий инъикос — бу биологик инъикоснинг анчаривожланган ва шу билан бирга, ўзига хос янги бос қичдаги кўринишидир. Руҳий инъикоснинг дастлабкишакли — сезиш эканлигини биз юқорида кўрдик. Се зиш қобилияти ривожланиб бориб, шартсиз ва шартлирефлекслар, инстинктларни вужудга келтиради.
Органик табиат эволюциясида нерв марказлари,нерв тизимига эга бўлган тирик организмларнинг пайдобўлиши биланоқ руҳий инъикоснинг юксакроқ шаклла ри — шартсиз ва шартли рефлекслар қарор топади.
Шартсиз рефлекслар — тирик организмларда био логик омилларга жавобан юзага келадиган, уларнингўз ҳаётлари давомида, бир қатор авлодлар тараққиётижараёнида авлоддан-авлодга ўтиб, мустаҳкамланиб бо рувчи психик реакциялардир. Масалан, асалари гулнектарларини топиши шартсиз рефлексларга яққолмисол бўла олади. Шартсиз рефлекслар туғма харак терга эгадир.
Тирик организмларда биологик омилларнинг ўзигаэмас, уларнинг сигналларига жавобан юзага келадиган,ҳар бир организмнинг индивидуал ҳаёт шароитида,унинг яшаш жараёнида муайян пайтда пайдо бўлиб,сўнг йўқоладиган реакциялар шартли рефлекслар,дейилади.
Бунда қўнрироқ овози шартли таъсир қилувчи во сита ҳисобланиб, ҳайвонлар ҳаётида бир неча мартатакрорланиши уларда шартли рефлексларни туғдиради.Агар қўнғироқ чалиниб, овқат бермаслик бир нечамарта қайтарилса, ҳайвонларда қўнкироққа нисбатанҳосил қилинган психик реакция йўқолади.
Шартсиз ва шартли рефлекслар ўзаро боғликдир.Улар тирик организмнинг ташқи дунё таъсирларига«қонуний жавоблари»дир.
Тирик организмларнинг ташқи муҳит билан алоқа си ва акс таъсири қанча кенг ва хилма-хил бўлиб бо риши билан уларнинг муҳитни янада юксакроқ психикинъикос эттириш қобилияти ўшанча чуқурроқ тарақ қий этади ва такомиллашиб боради. Бу эса, ўз навба тида, уларда психик инъикоснинг мураккаброқ ваюқорироқ янги шакли — инстинктларни юзага келти ради.
Инстинктлар мураккаб шартсиз ва шартли реф лексларнинг бирлигидан ташкил топган бўлиб, уларорганизмнинг ташқи таъсирларга жавобан кўрсатади ган психик реакцияларидир. Инстинктлар ҳашоратлар,қушлар, ҳайвонлар психикасининг характерли томон ларидир. Улар бу ҳашоратлар, қушлар ва ҳайвонлардатурлича намоён бўлади. Масалан, асаларилар олтиқиррали уялар ясайди; чумолилар «кўп қаватли» инларқуради; қушлар доимий учиб ўтган йўллардан учибўтади; қундузлар дарёларга «тўғон» қуради; балиқларўзлари тухумдан чиққан жойларга тухум ташлайди вабошқалар. Буларнинг ҳаммаси инстинктлардир. Буинстинктлар шу тирик организмларнинг муайян эво люцияси жараёнида тўпланган туғма «тажриба лар»идир. Улар психик инъикос сифатида мутлақоўзгармас нарсалар эмас. Инстинктлар тирик организм лар эволюцияси жараёнида ўзгариб, ривожланиб бора ди, яъни қуйи босқичдаги инстинктлар юқори босқич даги инстинктлар билан алмашиб боради. Бунда тирикорганизм эволюциянинг қанча юқори босқичида тур са, ундаги инстинктларнинг юзага чиқиши ўшанчакўпроқ индивидуал хусусиятлар касб этиб, шунча кўпянги белгилари намоён бўлиб боради. Айниқса, юксакташкил топган ҳайвонларда инстинктлар кўпинчауларнинг индивидуал ҳаётида вужудга келган малакава кўникмалари билан чатишиб кетади. Чунки юксакташкил топган ҳайвонларда инстинктлар билан бирга ликда, руҳий инъикоснинг янада юксакроқ шаклларибўлган сезгиларнинг мураккаб хиллари, идрок фаолия тининг элементлари, тасаввурнинг бошланғич шаклла ри, қисқаси, «ашёвий тафаккур» юзага келган бўлади.Шунинг учун ҳам одам онгининг пайдо бўлишини ўр ганишда юксак ташкил топган ҳайвонларнинг дунёнипсихик инъикос эттириш қобилиятлари ривожланишитарихини ҳам ўрганиш керак, акс ҳолда, одам онги нинг табиий келиб чиқишини илмий тушунтириб бўл майди. Сабаби, инсонда бўлгани сингари ҳайвонлардаидрок фаолиятининг барча турларини: индукция, де дукция бинобарин, абстракциялашни ҳам, нотанишнарсаларни анализ (ёнғоқни чақишининг ўзиёқ ана лизнинг бошланиши демакдир), синтез қилиш (ҳай вонларнинг ҳийлали қиликлари) ва иккаласини қў шишни биз учратамиз. Тип жиҳатдан бу усулларнингҳаммаси одам билан юқори даражадаги ҳайвонлардамутлақо бир хилдир. Улар фақат даражаси жиҳатдантурлича бўлади.
Юксак ташкил топган ҳайвонларда психик инъикоснинг юксак шакли — режали ҳаракат қилиш қоби лияти (онг элементи — А. Ҳ.) нерв тизимининг тарақ қий этишига мувофиқ равишда ривожланиб бориб, сутэмизувчи ҳайвонларда бу нарса анча юқори даражагаетади. Ит билан от одамлар билан аралашув орқасидаодамга боғланиш туйғуси, миннатдорлик кўрсатиштуйғуси ва бошқа туйғуларни, ҳис қилиш қобилиятиниҳосил қиладиларки, бундай туйғулар илгари улардабўлмаган эди.
Аммо юқори даражада ривожланган ҳайвонлардаюз берадиган психик инъикос шакллари одамлардаюз берадиган руҳий инъикос шаклларидан кескинфарқ қилади. Бу фарқ шундаки, юқори даражада ри вожланган ҳайвонлар, биринчи навбатда, ўз яшашла рининг асосий биологик шароитларгагина бевоситабоклиқ бўлган предмет ва ҳодисаларни инъикос этти радилар. Уларнинг бош мияларида бу предмет ва ҳо дисаларнинг предметли, ҳиссий образи: сезгилар, ид роклар ва тасаввурлар — улар томонидан англангандаражага кўтарилмайди. Чунки бу предмет ва ҳодиса лар улар миясида уларни қуршаган шароитларнингсигналлари сифатида акс этади. Ҳайвонлар психикинъикосидан иборат бундай сигналларнинг жаминиИ. П. Павлов биринчи сигнал системаси, деб атаганэди. Юксак даражада ривожланган ҳайвонларга хосбундай сигнал системаси ва у асосда юзага келадигансезги, идрок ва тасаввур каби психик инъикос шакл лари юқорироқ босқичда одамларга ҳам хосдир.Одамларга хос сезги, идрок ва тасаввурлар руҳийинъикоснинг ўзига хос шаклларидир. Чунки ҳайвон ларнинг психик инъикослари биологик омиллар би лангина чекланиб қолганлиги учун уларнинг бу сезги,идрок ва тасаввур образлари миясида онг фактигаайланмайди. Одамларнинг руҳий инъикоси эса биоло гик омиллардан ташқари, ижтимоий омиллар биланҳам боғланганлиги учун, бу сезги, идрок ва тасаввуробразлари онг фактига айланган бўлади.
Одам мияси ва унинг кўпроқ тараққий топган олийнерв тизими юксак ривожланган ҳайвонларнинг миясива олий нерв тизимига нисбатан янги сифат хусусият ларига эга бўлади. Шунга кўра одамларнинг сезиш,идрок қилиш ва тасаввур қобилияти истисносиз ра вишда ҳар қандай юксак ривожланган ҳайвонларнингбу борадаги қобилиятидан юқори туради. Бу фаолиятҳ&тто ҳайвонлардан жуда кам фарқланган энг ибтидоий одамларда ҳам бир қанча устун бўлган. Чунки,одамларнинг сезги аъзолари инъикос этгира оладиганҳамма нарсани юксак ташкил топган ҳайвонлар сезгиаъзолари худди ўшандай инъикос эттиришга қодирэмас.
Одам сезги аъзолари ҳайвон сезги аъзоларидан,одам руҳий инъикос шакллари ҳайвон психик инъикосшаклларидан тубдан фарқ қилади. Бу фарқлар қуйида гиларда ўз нфодасини топади:
1) одам қурол ясайди, ижод қилади, моддий вамаънавий бойликлар яратади, қисқаси, ижтимоий фао лият кўрсатади;
2) одам ҳайвонлар эга бўлмаган иккинчи сигналсистемасига, яъни нутқ ва тилга эга;
3) одамнинг руҳий дшъикос шакллари юзага кели шида нутқ ва тил ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Демак, одамга хос инъикоснинг руҳий инъикосэканлиги, бу унинг маънавий оламини ташкил қилишиунинг ҳайвонлар психик инъикосидан фарқ қилдирувчиасосий жиҳатдир. Одамга хос руҳий инъикоснинг келибчиқишида меҳнат ва нутқ каби ижтимоий омиллар му ҳим роль ўйнайди.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling