Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ЖАМИЯТГА ФАЛСАФИЙ ҚАРАШНИНГ АСОСИЙУСУЛЛАРИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТУШУНЧАЛАРИ


Download 4.19 Mb.
bet60/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

2. ЖАМИЯТГА ФАЛСАФИЙ ҚАРАШНИНГ АСОСИЙУСУЛЛАРИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТУШУНЧАЛАРИ


Фалсафада жамият кишиларнинг тарихан қарортопган биргаликдаги фаолиятлари йиғиндиси, борлиқ нинг табиатдан ажралиб чиққан, моҳиятан ва мазму нан ниҳоятда мураккаб қисми, деб қаралади.
«Жамият» тушунчаси қуйидаги маъноларни қамраболган:
1 . Жамият тушунчасида нафақат ҳозир яшаб турганкишиларнинг фаолиятлари, балки уларнинг ўтмишиҳамда келажак авлодлар ҳаёти, яъни инсоният тарихи нинг илк бошланишидан тортиб унинг келажагигачабарча жиҳатлари акс этади.
2. Бу тушунчада муайян хилдаги жамиятларнингўзига хос жиҳатлари ҳам ифодасини топади. Масалан,умуман антик давр жамияти, «оврўпача», «осиёча» жа мият ва ҳоказолар.
3. Мазкур тушунчада бир-бирига бевосита боғ ланмаган ҳолда мавжуд бўлган жамиятлар ҳам ифо даланадики, бунда уларнинг макон ва вақт биланалоқадор жиҳатлари эътиборга олинади. Буларга ми сол тариқасида қадимги саклар, Ўрта Осиё жамият лари, яқин Шарқцаги араб жамиятлари ёки ҒарбийОврўпадаги жамиятлар ва бошқаларни олиш мум кин.
Борлиқнинг бундай мураккаб моҳиятини фалса фий тушунишда уни модель кўринишига келтиришзарур. Албатта, ҳар қандай модель ижтимоий воқе ликнинг барча қирраларини ўзида жам эта олмайди.Лекин энг асосий ўринда жамиятнинг моҳияти, маз муни, мавжудлик ва ривожланиш шароитлари масала ларига мумкин қадар тўлароқ жавоб топишда ғояткатта имконият яратади. Фалсафий тадқиқот объектисифатида жамиятнинг назарий модели мавҳумликдананиқликка боришни таъминлайди. Яъни назарий мо дель жамиятни умуман ифодаласа, унинг ёрдамидаэришилган аниқ билимлар кишилар тарихи ривожла нишининг муайян босқичларига тадбиқ этилиб, қа димги давр жамияти, ўрта аср жамияти ва ҳоказо бос қичларни фарқпашга ёрдам беради. Шунингдек, будавр жамияти назарий моделининг ўзини ҳам фалса фий ўрганиш туфайли ўрта аср Хитой, Ҳиндистонфеодализми ва ҳоказо мамлакатлар жамиятлари тўғ рисида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Жамиятни фалсафий ўрганиш, ўзлаштириш жараё нида бу муаммолар билан боғлиқ бўлган тамойилларва тушунчалар тизими ҳам ишлаб чиқилган. Булар ёр дамида жамиятнинг мавжудлиги, тузилиши ва ривож ланишининг энг умумий атрибутив жиҳатлари изоҳла нади.
Шу сабабли фалсафа нуқтаи назаридан жамият ҳаё тини тахлил этишда қатор тамойилларга таянилади.
Биринчидан, жамият моддий оламнинг, хусусан,унинг асосий таркибий қисми табиатнинг ҳам ўзигахос бир қисми бўлиб, табиатда амал қиладиган бар ча қонуниятлар жамиятда ҳам ўзига хос тарзда мав жуд бўлиб, унинг борлиғини таъмин этиши назардатутилади.
Иккинчи тамойилга кўра жамият яхлитликда оли ниб тахлил этилади. Яхлитлик тамойилга кўра жамиятсифат муайянлигига эга бўлган объект, алоҳида ижти моий организм сифатида ифодаланади. Унинг ўзигахос мавжудлик ҳолати, ўзгариши ҳамда ривожланишифарқланади.
Учинчи тамойилга кўра жамият — уни ташкил эт ган кишилар фаолиятининг йиғиндисидир. Бунда жа мият ҳаёти барча томонларининг қарор топиши, мав жуд бўлиши ва ривожланиши кишиларнинг табиати ваулар орасида мавжуд бўладиган муносабатлар билантақозаланганки, натижада, ижтимоий ҳаёт моҳиятинива унинг асосий алоқаларини кишиларнинг амалийфаолияти таҳлили орқали билиш мумкин бўлади.
Жамиятга фалсафий жиҳатдан ёндошиш маълум ту шунчалар тизимига ҳам таянади. Ижтимоий фалсафатарихида ишлаб чиқилган кўпгина ялпи тушунчалардаижтимоий ҳаётнинг энг умумий алоқадорликлари вахусусиятлари ифодаланган. Булар ижтимоий воқеликинсон миясида акс этганлиги натижаси ва фикрлашфаолияти воситаларидир.
Ижтимоий фалсафанинг асосий тушунчалари тас нифи заминига жамиятни фалсафий тушунишнинг 'асосий тамойиллари қўйилмоғи лозим. «Ижтимоийборлиқ», «ижтимоий муносабат», «ижтимоий алоқа»,«ижтимоий онг», «ижтимоий ишлаб чиқариш», «ижти моий жараён», «объектив ижтимоий шароит», «субъек тив омил», «тарихий қонуният», «цивилизация», «мада , ният», «қадрият», «манфаат», «шахс», «оила», «турмуш»ва ҳоказо тушунчалар жамиятни яхлит ижтимоий орга нқзм сифатида ифодалайди.
Фаолиятлилик тамойилига кўра ишлаб чиқилгантушунчалар жамиятнинг иқтисодиёти, маънавий ва сиё сий соҳаларига тегишли бўлади. Хусусан, иқтисодиёт со ҳаси тушунчаларига «меҳнат», «мулк», «истеъмол», «тех ника», «технология» сингари категориялар кирса,«Фан», «маърифат», «эътиқод» ва ҳоказолар маънавийсоҳа тушунчаларидир. Сиёсий соҳа тушунчалари эса ўзичига «сиёсат», «ҳокимият», «синф», «миллат», «дав лат», «ташкилот», «бошқарув», «демократия», «диктату ра» ва ҳоказоларни олади.
Фалсафий тамойиллар нуқтаи назаридан ишлаб чи қилган тушунчаларнинг чегараси доимий эмас. Тушун чаларни ҳар қанча даражада маълум тартиботларга кел тиришга уринилмасин, улар ўртасидаги меъёр ҳамишашартлидир. Чунки уларда акс этадиган ижтимоий оламҳодисалари, воқеалари ва жараёнлари доимо ўзаротаъсирда бўлиб, бу чегарани ўзгартириб туради.
Жамиятнинг фалсафий талқини кўп қирралидир.Жамиятни сифат муайянлигига эга бўлган яхлитликтарзида қараш бундай талқиннинг марказида туради.Юзаки қарагандагина жамият уни ташкил этган ки шиларнинг оддий йиғиндисидай кўринади. Лекин чу қурроқ қаралса, унда кишиларнинг бир-бири биланамалга ошираётган кўпдан-кўп муносабатлари мав жудлиги, бу муносабатлар ўзаро тақозаланганлиги,ўзаро таъсирда эканлиги маълум бўлади. Қатъиймаънода кишиларнинг борлиғи уларнинг муносабат лари орқали таъминланади. Булар жамиятда содир бў лаётгани туфайли доимо ижтимоий табиатга эгадир,бинобарин, улар ижтимоий муносабатлардир.
Ижтимоий муносабатлар бирликда олинганида иж тимоий борлиқнинг аниқ тарихий шаклини ифода лайди. Ижтимоий борлиқнинг мазмуни эса кишиларҳаёти жараёнларидан иборатдир. Бу жараёнларнингасо сий томонини жамият моддий, маънавий ҳаёти ташкилэтади. Уларнинг бошқа томони эса ана шу моддий вамаънавий ҳаётини таъминлаш усулининг мавжудлиги ваҳаракатини ифодалайдиган ижтимоий жараёнлардир.Буларнинг мазмуни жамият аъзоларининг амалий муно сабатлари йиғиндисидан иборат бўлади.
Амалий муносабатларда кишиларнинг субъект си фатида ўзаро субъектив (субъект-субъект) муносабат лари ва субъект-объект (табиат ва жамият) муноса батлари фаркланади. Кишиларнинг биринчи туркуммуносабатлари уларнинг иккинчи туркум муносабатларига тобе тарзда бўлса-да, улар биргаликда олин гандагина сифат яхлитлигини ифодалайди. Бошқачақилиб айтганда, кишиларнинг воқелик билан алоқа лари ҳам доим амалийдир ва ижтимоий борлиқ ки шилар амалиётининг барча жиҳатларини ўзида аксэттиради ва уларнинг йиғиндиси сифатидагина мав жуд бўлади.
Ҳар қандай инсоний хатти-ҳаракатлар фикр, хо ҳиш-истак ва ҳоказоларсиз мавжуд эмас. Лекин бун дан фикр, хоҳиш-истак, туйғулар ва бошқалар инсо ний хатти-ҳаракатларнинг белгиловчисидир, деганмаъно келиб чиқмайди. Гап шундаки, кишиларнингфиқр ўйлари, хоҳиш-истакларини туғдирган сабабларбор. Улар ҳар бир киши дунёга келмасдан аввал ҳаммавжуд бўлган, туғилгандан сўнг тарбия топтириб ул ғайтирган ижтимоий шарт-шароитлардир. Фарзандлардунёга келишида ота-онани танлай олмаганидек, ҳарбир авлод ҳам ҳаётга қадам қўяр экан, мавжуд ижти моий ҳаёт шароитлари таъсирида шаклланади, ўсадива улғаяди. Яъни унинг иқтисодиёт ҳақидаги тасаввур лари, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва ҳоказо нуқтаи на зарлари мавжуд шароитларнинг ифодасидан бошқанарса эмас.
Тўғри, ҳар бир авлод мавжуд ижтимоий муноса батларга ўз хиссасини ҳам қўшади ва бу билан нав батдаги авлод тараққиёти учун етарли шарт-шароит лар ҳозирлайди. Бу умуман олганда, ягона объективмантиқий йўлдир.
Ижтимоий муносабатлар асосида кишилар фаолли ги ётади. Фаоллик эса субъектнинг (кишиларнинг)объектга (табиат ва жамиятга) таъсир кўрсата олишимумкин ва зарур бўлган ҳолатидир. Унинг асосида ин сон борлиғининг табиий ва ижтимоий ташкил этил ганлиги, уюшганлиги билан тақозаланган ўз-ўзиданҳаракат ётади. Албатта, фақат биргина субъектнингфаоллиги билан ижтимоий муносабатлар мавжудлигитаъминланмайди. Объектнинг ҳам субъектга кўрсата диган қайта таъсири бўлиши лозим. Ана шу таъсирлартартиботи энг умумий маънода кишилар фаолиятиниташкил этади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling