Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet61/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

3. ЖАМИЯТ ҲАЁТИНИНГ АСОСИЙ СОҲАЛАРИ


Ижуимоий фаолият иқтисодий, ижтимоий-сиёсийва маънавий соҳаларда амачга оширилади.
Иқтисодиёт соҳаси кенг маънода кишиларнинг ўзмоддий шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш биланбоғлиқ барча фаолият турларини ўз ичига олади. Анашу фаолият турлари инсоннинг ҳайвондан фарқинибилдиради. Инсон табиатдан оладиганлари билан чек ланиб қолмайди. Ҳатто атмосфера ҳавосини ҳам на фас олиш учун мослаштириш, масалан, қиздириш за рур бўлади, деган эди Ҳегель. Табиат хомашёларидан,унинг қонунлари талабларига мос ҳолда, унда илгарибўлмаган маҳсулотни инсон эҳтиёжига мослаб яратишлозим бўлади. Бунинг учун инсон тана кучларини —қўли, оёғи, мияси ва ҳоказоларни ҳаракатга келтириб,жамият ҳаётининг доимий ва зарурий асоси ҳамдашарти бўлган моддий неъматлар ишлаб чиқаришниамалга оширади. Бунда қўлланиладиган қуроллар биртомондан инсон билан табиат ўртасида юз берадиганмодда ва қувват алмашувининг, инсон меҳнатинингилк маҳсули бўлса, иккинчи томондан, инсон меҳна тининг воситаси ҳамдир.
Инсон меҳнати ишлаб чиқаришдаги шахсий, жон ли томон ҳисобланиб, унинг оқилона сарф этилганли ги меҳнат унумдорлигида ифодаланади. Меҳнатнингунумдорлигини ошириш вазифалари туфайли чорвачи лик келиб чиққан, ҳунармандчилик деҳқончиликданажралган, қадимдан ҳозирги давргача меҳнат тақсимо тининг кўпдан-кўп янги шакллари юзага келган. Меҳ нат тақсимоти натижасида унинг аклий ва жисмониймеҳнатга бўлиниши давом этади ва чорвадорлар овули дан деҳқонлар қишлоғи, ундан шаҳар ажралиб чиққан.Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқаришнинг технологиква ташкилий томонларини кучайтирмаслиги мумкинэмас эди.
Технология — бу инсоннинг меҳнат предметларигафан ва амалиёт имкониятлари, талаблари асосида таъ сир этув усулидир. Техникада инсоннинг кўп асрликтарихий тажрибаси ҳамда меҳнат предметларига таъсиркўрсатишнинг жисмоний воситалари жамланади. Бутаъсирнинг илмий ҳолатларини эса фан ўзида тўпла- 'ган.
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий томонлари меҳнатфаолиятини турли кўринишларда йўлга қўйиш, унингтехнологик тармоқ, ҳудудий тақсимланиши, меҳнати нинг ихтисосланиши, ширкатчилик ва ҳоказоларниифодалайди.
Ишлаб чиқариш асосини ҳамиша «инсон-техника»
тартиботи ташкил этади. Ишлаб чиқаришнинг техно логик усулига мос келадиган учта — асбобларданфойдаланиш, механизация ва автоматлаштириш бос қичлари мавжуд.
Механизация босқичида инсон меҳнат қуроллари ни ўзининг қўллари ёрдамида ҳаракатга келтиради,ҳамда тафаккури билан бошқарув вазифаларини ба жаради. Машина техникаси эса буларни бирин-кетинтехник қурилмалар зиммасига юклайди. Хусусан, иш чи машинанинг ихтироси туфайли техника тараққиё ти натижасида инсондан дастлаб ижроия вазифани,ундан сўнг буғ машинаси, электродвигателлар ва ҳо казолар ёрдамида ҳаракатга келтирувчи вазифани ва,ниҳоят, бизнинг давримизда аниқ математик ифода ланиш орқали бошқарув вазифасини автоматлар ба жарадиган бўлди.
Техника тараққиёти фандаги чуқур ўзгаришларсизюз бермайди. Утмишда улардаги ўзгаришлар кетма-кетсодир бўлган эди. Ҳозир эса бу ўзгаришлар бир вақтдаюз берибгина қолмай, балки сифат хусусиятларига ҳамэга бўлгани учун фан-техника инқилоби деб аталмокда.Унинг моҳияти фаннинг бевосита ишлаб чиқарувчикучга айланишвда ва бунинг натижасида ишлаб чиқа риш соҳасидагина эмас, балки жамият ҳаётининг бош қа томонларида ҳам сифат ўзгаришларини таъминлашмумкин бўлишидир. Фан-техника инқилоби ўзинингҳозирги босқичида микроэлектроника, биотехнология нинг ривожланиши, ялпи компьютерлаштириш ва ҳо казолардан иборат бўлмоқца.
Ишлаб чиқариш жараёни фан-техника инқилоби нинг муҳим омили бўлган ахборотни тўплаш, чиқаришва ундан фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради.Ахборотсиз ҳозирги машиналарни тартиботи ишлай• олмаганидек, ишлаб чиқаришнинг ўзини ҳам муваф фақиятли ташкил этиб бўлмайди.
Жамият иқтисодий тузумининг фалсафий таҳдили да юқорида қараб чиқилган жиҳатларининг аҳамиятиқанчалик катта бўлмасин, улар кишилик дунёси мод дий ҳаётининг бир томонинигина ифодалайди. Унимавҳумий-мантиқий жиҳатдангина эмас, балки муста қил текшириш мумкин. Амалда эса уларни ташкилий иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларсизтасаввур қилиб бўлмайди.
Булардан биринчиси ишлаб чиқаришни ташкилжараёнида келиб чиқадиган муносабатларни
ифодаласа, иккинчиси ишлаб чиқариш воситаларигабўлган мулкчилик муносабатларини акс эттиради.
Мулк тушунчаси инсон ўзига тегишли бўлган нар салар, шу жумладан, ўзининг ҳаёти, жисмоний вамаънавий кучларига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўл гандагина юзага келади.
Мулк одатда, икки шаклда, бир-бирини тақозоқилган ҳолда хусусий ва умумий шаклда бўлади. Даст лаб ибтидоий тузум шароитда мулк барча жамоа аъзо лариники ҳисобланган. Қулдорчилик тузумидан бош лаб эса хусусий мулкчилик ҳукмрон бўлган. Шарқмамлакатлардаги суғорма деҳқончиликка асосланганишлаб чиқаришда давлатнинг хўжалик юргизишга раҳ барлиги тақозо этилганлиги, унинг қўлида суғориш ка наллари, алоқа хизмати ва ҳоказоларнинг бўлишлиги ни шарт қилиб қўйган. Бу эса мулкчилик муносабатла рининг шаклига ҳам таъсир этган.
Инсон ва жамият ўз эҳтиёжларини қондириш учунаниқ ўрни ва вақтига кўра мулкни зарур шаклини тан лаши мумкин.
Моддий ишлаб чиқариш қанчалик зарур бўлмасин,ҳар бир соғлом фикрли киши учун унинг ҳаёти янабошқа қатор соҳалар билан ҳам боғлиқдир. Чунки, онгва иродага эга бўлган кишилар ўз иқтисодий шароити га эга бўлиши учун муайян тарзда бирикиб, ижтимоийфаолиятининг янгидан-янги турлари ва шакллариниҳам намоён этадилар. Гап бу ерда, энг аввало, бошқа рув тўғрисида бормоқда.
Бошқарув ижтимоий ҳаётнинг муҳим шартидир.
Фалсафий тушунча сифатида бошқарув жамиятгатадбиқан унинг сифат муайянлигини таъминлаш, тар кибий унсурлари тартиботини такомиллаштиришнингмақсадга мувофиқ йўналтиришни ифодалайди.
Жамият икки хил тарзда — ўз-ўзидан ва махсус бош қарилади. Биринчи хил бошқарув, ўз навбатида, яна ик кига: стихияли (масалан, анъана, одат ва ҳ. к.) ва онглиўз-ўзини (масалан, оилавий муносабатларда) бошқарув га бўлинади. Буларда, даставвал, кўзга ташланадиган то мон шундаки, бошқарувда жамият ёки унинг муайянтизими аъзоларининг ҳаммаси иштирок этади ва ўз ман фаатларини лозим тарзда таъминлайдилар.
Иккинчи хил бошқарувда мажбур этишлик жиҳатимавжуддир. Бу бошқарув ҳам икки кўринишга эга. Би ринчи кўринишда мажбурийлик объектив равишда жа мият ёки унинг муайян қисмлари эҳтиёжлари билан
юзага келса, иккинчисида, махсус яратилган ташки лотнинг вазифаси мажбурийликни амалга оширишданиборат бўлади. Мисол тариқасида бошқаришдаги иб тидоий жамият шароитида ҳам мавжуд бўлган мажбурэтишликни келтириш мумкин. Бундан фарқли ўлароқ,иккинчи кўриниши жамият аъзоларининг бир гуруҳи ни иккинчи гуруҳга таъсири орқали амалга ошадиганмажбур этишликни ифодалайди.
Ҳар қандай бошқарувнинг марказий бўғини — буҳокимиятдир. Жамият ҳаёти, фаолиятини бошқаришижтимоий ҳокимият орқали амалга оширилади. Ундакамида икки томоннинг (икки одам ёки гуруҳ ва ало ҳида олинган шахс ва ҳоказолар) муносабатида бири нинг иродасига кўра иккинчисининг муайян ҳаракат ни содир этиши ёки этмаслиги билан боғлиқ ҳолаттушунилади.
Ҳокимиятнинг умумий доирасида катта ижтимоийгуруҳлар ўртасидаги муносабатлар билан тақозаланганҳркимият шакли ҳам фарқланади. Буни шундай изоҳ лаш мумкин: ибтидоий жамоа шароитларида ҳар ҳол да унинг охирги босқичида, ижтимоий ҳокимиятдамажбурийликга боғлиқ бошқарув мавжуд бўлади. Ма салан, Ўзбекистон ҳудудида яшаган қадимги халқлартарихида хўжалик фаолияти жамоачилик асосида олибборилиб, жуда қадимданоқ суғорма деҳқончилик йўл га қўйилган эди. Бу ишларни бошқариш ижтимоийҳокимиятнинт сиёсий шакли ёрдамида амалга оши рилган.
Сиёсий ҳокимият амалда бўлиши учун, ижтимоийҳокимиятда зарур бўлган барча унсурлар билан бирга,қўшимча равишда қуйидаги жиҳатлар ҳам бўлиши за рур:
1. Ҳокимиятни амалга оширувчи гуруҳ ёки гуруҳларбилан ҳокимиятни объекти бўлган гуруҳ ёки гуруҳлар нинг ўзаро ижтимоий ажралиши.
2. Ҳокимиятни амалга оширишнинг асоси сифати да уюшган мажбурийликнинг мавжудлиги (масалан,оқсоқоллар кенгаши ва ҳоказо).
Сиёсий ҳокимиятни юқоридагича тушунишдаунинг давлат ҳокимиятидан кенглиги ва аввал мавжудбўлганлиги ўз-ўзидан тушунарлидир.
Ижтимоий бошқаришда сиёсий хркимият юзага ке лиши билан боғлиқ ҳолда жамиятнинг сиёсий соҳаситашкил топади. Ушбу соҳа доирасида жамият аъзола рЙнинг асосий объектив манфаатлари қарама-қарши
бўлган катта гуруҳларга (масалан, қуллар ва қулдор ларга) бўлиниши юз берди. Натижада, ижтимоий ҳаётмураккаблашди. Илгари мавжуд бўлган муносабатларэнди «жамият-синф-шахс» муносабатлари орқали на моён бўлиб, жамиятда қатор янги зиддиятларни келти риб чиқаради.
Шу вақтдан бошлаб бошқарув мазмунида моддийишлаб чиқариш ҳамда яратилган маҳсулотларни ўз лаштириш соҳаси ва жамият аъзоларининг, синфлар,оила билан бир қаторда, тарихий этник бирликлари —қабила, эл-элат, кейинроқ миллат, шунингдек ижти моий қатламлар, гуруҳлар ўртасидаги муносабатларнитартибга солиш соҳаси — иқтисодиёт ва сиёсат нисба ти масаласи пайдо бўлди. Лекин бундан сиёсат бошқасоҳалар (масалан, ижтимоий онг шакллари, маданиятва ҳоказолар) билан алоқада бўлмайди, деган маънокелиб чиқмайди. Аксинча, иқтисодиёт соҳасининг иж тимоий борлиқнинг бошқа соҳалари билан алоқасидоимо сиёсат орқали амалга ошади.
Сиёсатда ўз ифодасини топмайдиган ижтимоий ҳо дисанинг ўзи йўқ. Бироқ унда биринчи ўринда ижти моий борлиқнинг энг муҳим томонлари акс этади.Шунинг учун жамият ҳаёти энг асосий соҳаларинингўрни ва аҳамиятга кўра, иқтисодиёт ва сиёсат, уларўртасидаги алоқадорлик ғоят муҳим масала ҳисоблана ди. Дарҳақиқат, иқтисод ва сиёсатда юз берадиган во қеалар жамият аъзолари барчасининг манфаатигадахлдордир. Бу воқеалар, одатда, ўз моҳият-эътиборибилан халқлар ва мамлакатларнинг тарихий тақдиридаҳамда кишилар турмуши ва тафаккурида юз берадиганмуҳим ўзгаришларни билдиради.
Сиёсат жамиятнинг тез ўзгарувчан, доимий фаолтомонидир.
Фалсафий жиҳатдан сиёсат соҳасининг таҳлилида,энг аввало, объект ва субъект, асосий ва ноасосий,бош ва бош бўлмаган, тарихий ва мантиқий, мавҳумийва аниқ томонларни фарқлаш лозим.
Сиёсатнинг объекти бутун жамият соҳаси ҳисоб ланади. Шунингдек, жамиятнинг истаган соҳаси ҳамўрни ва пайтига боғлиқ равишда сиёсатнинг объектибўлиши мумкин. Сиёсатнинг субъекти эса жамиятда ги катта-катта гуруҳдар бўлиб, улар диққат маркази да мавжуд ҳокимиятга нисбатан муносабат ётади.
Давлат — инсоният цивилизацияси ривожланиши нинг маҳсули, халклар ва миллатлар ҳаётининг ҳуқуқ
ва қонунга асосланиб ташкил этишнинг сиёсий шак лидир.
Давлат орқали олиб борилган бошқарувда иккитаумумий жиҳатни кўриш мумкин:
— биринчидан, давлат пайдо бўлиши билан жа мият ҳаётини ташкил этиш ва уни бошқаришнинг та рихан барқарор бўлган янги шакллари қарор топди.Ҳокимиятнинг ваколатли шакли юзага келиб, катта катта ижтимоий вазифаларни бажариш учун кенгхалқ оммасини сафарбар этишнинг ташкилий усулла ри ва воситалари ишлаб чиқилиб, доимо такомиллаш тирилиб борилди. Давлат доирасида аҳолининг ижти моий жиҳатдан фаркланадиган таркибий тузилиши юзбердики, натижада, уруғ, қабилачилик алоқалариданэтник ва синфий умумийликка ўтиш таъминланди.Шунингдек, давлат мавжудлиги туфайли ижтимоийманфаатни шахсий манфаатдан ажратиб, унинг аҳа миятлилиги таъминланди, ижтимоий интизом қарортопиб, инсоннинг шахс сифатида ижтимоий қиёфасибиринчи ўринга чиқди. Демак, давлатнинг келиб чи қиши нафақат тарихий зарурият, балки ижтимоий та раққиёт омили ҳам бўлди;
— иккинчидан, давлат ибтидоий жамиятда мавжудбўлган бошқарувдаги тамойилларга барҳам берди.Оқибатда, бутун жамоанинг жамият ҳаётида бевоситаиштироки, бошқарувда жисмоний зўравонлик эмас,балки жамоа фикри ва обрўси кучининг тан олиниши,иқтисодий мажбурлашнинг йўқлиги ва бошқа кўпгинатамойиллар йўқолиб кетди.
Давлатчилик ривожланиши билан сиёсий бошқа рувнинг мураккаб тартиботи майдонга келади. Бунда,энг аввало, жамиятнинг сиёсий соҳасида юзага кела диган сиёсий ташкилотлар туркуми назарда тутилади.Масалан, бошқарувда ҳоким ёки тобелигига кўрафаркланадиган ижтимоий гурухларнинг синфий таш килоти — сиёсий партиялар муҳим аҳамият касб этади.Уларда синфларнинг маълум, одатда фаол қисмимуайян ғоялар ва тамойиллар асосида уюшган бўлади.Давлат ҳокимиятини қўлга киритган партия бошқарув да раҳбарлик вазифасини бажаради.
Партияларнинг етуклиги демократия етуклигиниифодштайди.
Демократия (айнан «халқ ҳокимияти» демакдир)хачқни ҳокимиятнинг манбаи эканлиги билан боғлиқбўлган сиёсий-давлат тузилишининг шаклидир.
Давлат ҳокимияти тузилишининг бошқа шакллари дан фаркли ўлароқ демократик жамиятларда қонун нинг устуворлиги, фуқароларнинг тенглиги, асосийдавлат ташкилотларининг пастдан юқоригача сайлабқўйилиши, сайлов ёки референдум (ялпи сўров) орқа ли кўпчиликнинг хоҳиш-иродасини билиш имконият лари таъминланади.
Жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаёти соҳаларимаънавий соҳасиз мавжуд эмас. Унда энг оддий туйғу,ҳаяжон, тажриба, одатлар ва ҳоказолардан тортиб, иж тимоий онгнинг барча даражалари ва кўринишлари, бусоҳалар ҳодисаларининг мавжудлиги билан тақозолан ган ташкилотлар, муассасалар жамланади. Бу ташки лотлар орқали жамиятнинг маънавий ҳаёти бош қарилади.
Жамият ҳаётининг иқтисодий ва сиёсий томонла ри илгарилама ҳаракатда бўлганидек, маънавиятдагиўзгаришлар натижасида ҳам алоҳида гуруҳлар ажралибчиқиб, маънавий ишлаб чиқаришни амалга оширади лар. Булар зиёлилардир. Улар халқ яратган маънавийбойликларни ривожлантирадилар, унга сайқал беради лар.
Маънавият яратувчилари — зиёлилар қулдорлик ту зуми даврида айтарли бадавлат бўлмаган эркин фуқа ролардан, ўрта асрларда эса бир қисми ҳукмрон табақава мулкдорлардан бўлса, бошқа бир қисми меҳнаткашомманинг, шу жумладан камбағал табақанинг ҳам иқ тидорли вакилларидан етишиб чиқишган. Жамият ри вожланишининг кейинги босқичларида ҳам маънавийқадриятларга бўлган катта ижтимоий эҳтиёж туфайлизиёлилар сафи тобора кенг халқ оммаси вакиллари ҳи собига тўлиб боради.
Маънавий ишлаб чиқариш натижасида, даставвалобразлар, ғоялар, назариялар ва ҳоказолар яратилади.Улар ёрдамида эса кишилар ўртасидаги маънавий ало қаларга эришиладк. Ва, ниҳоят бу ишлаб чиқариш ту файли инсоннинг ўзи ҳам маънавий мавжудот сифати да ўсиб, такомиллашиб боради. Бу ерда алоҳидатаъкидлаш лозимки, инсон маънавияти табиий, биоло гик йўл билан ирсий тарзда авлоддан-авлодга ўтмайди,балки ўзаро ижтимоий-маънавий фаолиятда шаклла нади ва қарор топади. Бу соҳа ишлаб чиқариши, ўзтаркибига кўра, воқеликни мифологик, диний, ахчо қий, илмий ва эстетик кўринишлардаги ўзлаштириш лардан иборатдир. Воқеликни бундай ўзлаштириш шу соҳа ишлаб чиқаришини ўзига касб қилган зиёлилартомонидан амалга оширилади.
Ахлоққа нисбатан бу фикрни қўллаб бўлмайди.Негаки, ахлоқий меъёрларни зиёлилар яратмайди.Ахлоқийлик инсоннинг ажралмас сифати бўлиб, жа миятнинг барча аъзолари томонидан ихтиёрий амалгаоширилади. Сиёсат ва хзқуқ эса ўзига хос равишдаобъектив мавжуд бўлган давлат ҳокимияти ва унингхилма-хил муассасаларига муносабат билан боғлангантурмуш соҳаларидир.
Маънавий соҳа қадриятлари ўз аҳамиятини узоқвақтлар давомида саклайди, Маънавий қадриятларниҳосил этиш ҳамма вақт янгилик яратишдан иборатбўлган. Буни, масалан, санъат соҳаси ривожланишияққол кўрсатади. Буни антик давр ҳайкалтарошлигиёки бадиий адабиёт мисолида ҳам кўриш мумкин. Будавр маънавий қадриятлари, гарчи ҳозирги санъат ри вожланиши даражасидан паст турсада, лекин ўзинингтарихий ва бадиий қийматини ҳозирга қадар йўқотма ган.
Аклий меҳнат самараси сифатида маънавият ялпихарактер касб этади. Яъни, унда ўтган авлодлар маъна вий меросидан фойдаланиш, уни ҳозирги замон дара жаси билан боғлаш, ривожлантириш зарурий шарт ҳи собланади.
Инсоният ривожланишида интеллектуал меҳнат нинг аҳамияти тобора ошиб бориши билан маънавиятҳам катта аҳамият касб этаборади. Бундан эса жамиятучун ижодкорлар меҳнатининг қанчалик зарурлигинамоён бўлади. Интеллектуал меҳнат тобора кенг ри вожланиб, аҳолининг катта-катта гуруҳлари ва қат ламларининг асосий машғулотларига айланиб боради.Юксак маънавиятлилик жамият тараққиётининг асо сий омилига айланади.
Маънавият соҳаси қадриятлари ишлаб чиқилиши,сақланиши, зарур бўлганда қайтадан тикланиши ватарқалиши учун махсус яратилган муассасаларга эгабўлмоқ лозим. Ҳақиқатан ҳам, санъатни театрсиз, му зейсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айни вақтда, бу муас сасалар фаолиятида маънавийлик билан моддийликўзаро чирмашиб кетадики, баъзан уни аниқ равишда у(ўси бу соҳа билангина борлаш қийинлашади.
Маънавият жамиятнинг сиёсий соҳаси билан ҳамчам§арчас боглиқдир. Тўғри, маънавий ҳодисаларнингбарча шароитлардаги сиёсий аҳамияти бир хил бўлган
эмас. Улардан баъзилари муайян шароитда бевоситасиёсий вазифаларни бажарса, бошқалари бундай им кониятга билвосита эга бўлади.
Маънавий ишлаб чиқариш ҳар доим ижодийликкатаянади. Масалан, рассомлар, ёзувчилар, ҳайкалта рошлар, олимлар ва бошқаларнинг меҳнати аввалбошдан ижодийдир. Айни вақтда бу ижодийлик жараё ни унинг соҳибларига жуда катта завқ бағишлайди.Ҳақиқий ижодкорларнинг ўз ҳаётий тамойиллариниҳар қандай қийинчиликларга қарамай ўзгартирмаган лигини шу билан изоҳлаш мумкин.
Жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида бўлганидекмаънавиятда ҳам ворислик ва ўзаро алоқадорлик амалқилади. Бу тўғрида Нобель мукофоти лауреати белгия лик олим Н. Пригожин ва И. Стенгерс асарлариданбирида келтирилган қуйидаги фикр характерлидир:битта одам ўз меҳнатининг самараси билан ҳамма вақтҳам бой бўлолмаслиги, аксинча, бир қанча одамлармеҳнати самараси бир одам қўлида тўпланиши унингниҳоятда бойиб кетишига олиб келганидек, ҳар қандайбилим тўлақонли бўлиши учун минглаб одамлар таж рибасини умумлаштириш лозим бўлади.
Жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий му носабатлар муҳим ўрин тутади. Бу онгнинг барча жи ҳатлари, маънавий фаолият ва мавжуд ғоялар, қараш лар билан боғлиқ инсонийлик муносабатлардир. Бош қа ҳар қандай ижтимоий муносабатлар каби бу муно сабатлар, биринчи навбатда, таълим-тарбия ва киши ларнинг ўзаро ҳар бирига таъсир этадиган барча алоқа ларда намоён бўлади. Шу билан бирга, маънавий му носабатлар мазмуни ва мавжудлигига кўра, бир-бири дан фарқ ҳам қилади. Масалан, улардан баъзилари фа қат онгда субъектив тарзда мавжуд бўлса, бошқалариэса онгдан ташқарида, кишилар ўртасидаги муносабат ларда субъектив, объектив шаклда мавжуд бўлади.
Муносабатларнинг бу турини ифодалайдиган жи ҳатлар ичида кишиларнинг ўзаро маънавий алоқалари ни алоҳида кўрсатиш лозим. Бу алоқаларда, даставвал,кишилик ҳаётининг барча соҳаларига тегишли турли туман ахборотлар алмашинади. Муҳими шундаки, буалоқалар моддий воситалар (матбуот, радио, телевиде ние ва бошқалар) ёрдамида амалга оширилади.
Кишиларнинг ўзаро маънавий алоқаларида кенгкўламли ижтимоий аҳамиятга молик бўлган уму мийлик — жамоатчшшк фикридир.
Маънавий алоқалар кишилар маънавий ҳолати на моён бўлишининг усули сифатида ижтимоий фаоллик ни ифодалайди. Албатта, фаоллик жамиятнинг иқтисо пий ва сиёсий соҳаларида ҳам ўзига хос равишдана.моён бўлади. Лекин бунда ижтимоий, маънавий со ҳаларнинг ўзаро тақозоланганлиги тараққиётнинг за рур шартлардандир.
'' Ижтимоий ҳаётнинг маънавият соҳаси таркибидаижтимоий онг, унда эса мафкура муҳим ўринга эга.Мафкура ўз табиатига кўра онглилик жараёнига муай ян йўналиш беради. Бунинг таъсирида дунёқараш,эътиқод, эстетик меъёрлар ва ҳоказояар шаклланадн.Маънавиятда алоҳида мавқега эга- бўлган тармоқ —
бу фандир.
Жамият ҳаётининг ҳамма соҳалари қар доим ўзароалоқада бўлиб, ижтимоий яхлитликни ташкил этади.Бу яхлитлйк доирасида уларнинг ҳар бири нисбий мус тақилликка эгадир. Бу уларнинг ўзгариши ўзаро москелмаслигида, ҳар бирининг ўзига хос ички мантиқибирлигида ва ўзаро бир-бирига таъсир этаолишидакўзга хўринади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling