Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
ж) Зарурият ва тасодиф.Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан, уларнинг ич ки муҳим боғланишларидан муайян шароитда қатъийравишда келиб чиқадиган, келиб чиқиши муқаррарбўлган воқеа ёки ҳодиса зарурият деб аталади. Нарсава ҳодисаларнинг моҳияти билан боғлиқ бўлмаган,ташқи таъсир ва иккинчи даражали омиллар биланбоғлиқ бўлган, айни шароитда юз бериши ҳам, юз бер маслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса ёки воқеа тасодифдейилади. Зарурият ва тасодиф ўзаро боғлиқ бўлган,бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайдиган борлиқдагинарса ва ҳодисаларнинг ўзгариши ва ривожланишигаоид алоқадорликнинг икки томонидир. Улар бир-бирибилан ўзаро боғлиқ ва айни вақтда бир-биридан фарқҳам қилади. Бу фарқ, аввало, уларнинг ўзига хос хусу сиятлари билан характерланади. Заруриятнинг бундайўзига хос хусусиятлари қуйидагилар: 1) заруриятнингсабаби ўзида бўлади, у мазкур нарса ёки ҳодисанингички табиатидан келиб чиқади, у моҳият билан боғ лиқ; 2) зарурият нарса ва ҳодисанинг муҳим, такрорла ниб турадиган ички алоқадорликларнинг натижасидир;3) зарурият нарса ва ҳодисанинг олдинги бўлган ўзга риш ва ривожланишлари орқали қонуний тайёрланганбўлади; 4) зарурият муқаррарлик хусусиятга эга бўлиб,албатта, юз беради; 5) зарурият умумий характерга эга;6) ниҳоят, зарурият доимо қонуният билан боғлиқ бў лади. Тасодиф заруриятдан фаркли ўлароқ, муайян ша роитда юз бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин, ушу тарзда ҳам, бошқача тарзда ҳам юз бериши мум кин. Тасодиф айни вақтда нарса ёки ҳодисанинг мо ҳиятидан келиб чиқмайди, у беқарор ва вақтинчадир.Аммо тасодиф ҳам сабабсиз юз бермайди. Унинг саба би, одатда, нарса ёки ҳодисанинг ўзида бўлмай, балкиундан ташқарида ташқи шарт-шароитларда бўлади. Та содиф ҳам ўзига хос қуйидаги хусусиятлар билан характерланади: 1) тасодифнинг сабаби ўзида эмас, бал ки бошқа нарса ва ҳодисададир, у ички сабаб асосидаэмас, ташқи сабаблардан келиб чиқади; 2) тасодифборлиқдаги номуҳим боғланишлардан келиб чиқади; 3)у нарса ёки ҳодисанинг бутун ривожланиш давомидаэмас, балки турли жараёнларнинг таъсирида содир бў лади; 4) тасодиф нарса ва ҳодисалар ривожланиши нинг йўнаишини белгилаб бермайди, шунга кўра умуқаррар эмас; 5) тасодиф умумий эмас, балки инди видуал характерга эга; 6) тасодиф, ниҳоят, қонун би лан боғлиқ эмас. Умуман, зарурият ва тасодиф борлиқдаги нарса ваҳодисалар ўзаро алоқадорлигининг турли шакллари си фатида мавжуд бўлиб, улар объективдир, яъни улар нинг мавжудлиги ва амал қилиши инсон хоҳиши ваиродасига боғлиқ эмас. Зарурият ва тасодиф ўзаро диалектик боғлиқдир,бунда тасодиф заруриятнинг ички тизимида яширин ган бўлгани каби, зарурият ҳам тасодифлар тизмасида,уларнинг такрорланишида мавжуд бўлади, бошқачаайтганда, улар бир-бирисиз, алоҳида-алоҳида мавжудбўлолмайди. Фаннинг вазифаси борлиқдаги нарса ва ҳодисалар нинг ўзаро боғланишларида яшириниб ётган, инсонганомаълум бўлган ички зарурий алоқадорликларни ваулар тизимидаги ташқи тасодифларни аниқлашданиборатдир. Борлиқдаги қатъий зарурият доимо тасодифлартизмасида ҳукмронлик қилиб, тадқиқотчи ўз тадқиқо ти жараёнида тасодифий ҳодисалар тизмасида мавжудбўлган тасодифларни тадқиқ қилиш, уларнинг бир бирлари билан алоқадорликларини аниқлаш, улар тиз масида мавжуд бўлган, лекин яшириниб ётган зару риятни очиш, жамиятда инсоният учун ноқулай бўлганвоқеа-ҳодисаларнинг рўй беришларининг олдиниолишга имкон беради. Борлиқцаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳозир қандайэканлиги, келажакда қандай бўлишини биз имкониятва воқелик категорияларисиз тушуна олмаймиз. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling