Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
б) Моҳият ва ҳодиса.Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳимўзаро борланишлари, шу боғланишларнинг қонунийалоқадорликларини ифодалайди. Ҳодиса эса шу нарсава жараёнларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятларва боғланишларнинг намоён бўлиш шакли, моҳиятни нг ифодаланишидир. Масалан, ҳамма тирик мавжу дотларнинг моҳияти улардаги модда алмашиш жараё ни бўлмаса, тириклик жараёни — ҳаёт ҳам бўлмайди.Модда алмашиш жараёни бутун ҳаёт жараёнинингасосий моҳиятини ташкил этади. Лекин бу модда ал машув жараёни ҳар бир тирик организмда жуда хил ма-хил кўринишларда содир бўлади. Бу кўриниш лар — ҳодисалар. Моҳият ва ҳодиса ўзаро умумий ва ўзига хос хусу сиятларга эгадир. Бу хусусиятлар қуйидагилардан ибо ратдир: 1. Моҳият ички алоқаларни, ҳодиса эса ташқи ало қаларни ифодалайди. Масалан, инсон дарахтнинг ши тирлашини, қушларнинг сайрашини эшитади. Буҳодисаларнинг сабаби турлича бўлса-да, уларнинг мо ҳияти биттадир, яъни ҳаво зарраларининг тебраниши дир. Бироқ, инсон буни бирдан пайқай олмайди. Дастлаб у ҳодиса сифатида юз берган нарсани фаҳмлайди,сўнг унинг моҳиятини била бошлайди. Моҳият нарсаларнинг ички алоқадорлиги бўлганисабабли, у чуқур таҳдил қилиш ва изланиш натижаси да, амалиёт жараёнида билиб борилади. Ҳодиса эсааксинча, ҳиссий органлар орқали бевосита идрок эти лади. У ҳиссий органларимизга тўғридан-тўғри таъсирэтиб, у ёки бу сезги ва идрокларимизни ҳосил қи лади. 2. Моҳият билан ҳодиса ўзаро бирликда бўлишибилан, улар бир-бирига қарама-қарши ҳам, шу сабаблиулар ҳеч вақт бир-бирига айнан мос келмайди. Улар нинг қарама-қаршилиги борлиқдаги нарсаларнинг ўзтабиатидан келиб чиқади. Моҳият ҳодисада яширинбўлади ва уни бевосита ҳиссий органлар орқали билишмумкин эмас. Ҳодиса — нарсаларнинг намоён бўлишишакли сифатида моҳият билан ҳеч вақт мос келмайди.Агар нарсаларнинг намоён бўлиш шакли бўлган ҳоди са моҳият билан бевосита мос келганда эди, у ҳолдаҳар қандай фан ортиқча бир нарса бўлиб қолган бўлурэди. Фаннинг вазифаси борлиқнинг кўпдан-кўп ҳоди салари, уларнинг ташқи томонлари ва белгилари ости да яшириниб ётган, уларнинг асосини ташкил қилади ган моҳиятларни излаб топишдан иборат. 3. Моҳият нисбатан доимийлиги ва барқарорлигибилан ҳодисадан фарқ қилади. Моҳият ва ҳодиса му носабатини дарёнинг юзидаги кўпиклар ва унинг ости даги сувнинг тез оқимига ўхшатиш мумкин. Бундагидарё ҳаракатининг юзидаги кўпиклар ҳодиса бўлса,уларнинг остидаги сувнинг тез оқимлари моҳиятдир.Лекин унинг устидаги кўпиклар ҳам моҳиятнинг ўзигахос ифодасидир. 4. Моҳиятнинг нисбий доимийлиги ва барқарорли гини, ҳодисанинг ўзгарувчанлигини мутлақлаштирмас лик лозим. Чунки моҳият ҳам, ҳодиса ҳам ўзгариб бо ради. Лекин моҳият ҳодисага нисбатан секин ўзгаради,у маълум барқарорликка эга. Моҳият ва ҳодиса ўзаро умумий томонларга эга.Масалан: а) ҳар қандай моҳият ҳодисада намоён бўла ди, ҳодиса эса моҳиятнинг у ёки бу ҳолда кўриниши дир; б) моҳият ва ҳодиса объектив характерга эга бў либ, улар инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳаммавжуддир; в) моҳият ҳам, ҳодиса ҳам доимо ўзгариш да ва ривожланишда бўлади. Бироқ моҳият ва ҳодисазиддиятли характерга ҳам эга. Шу билан бирга, моҳиятнинг ўзи ҳам зиддиятлидир. Диалектика буюмлар нинг ўз моҳиятидаги ана шу зиддиятларни ўрганади. Диалектиканинг моҳият ва ҳодиса категориялариконкрет фанларнинг шу соҳада эришган ютуьугариниумумлаштириш асосида доимо бойиб, ривожланиб бо ради. Улар инсон амалиёти ва барча фанлар ютуқпари ни умумлаштириш натижасида келиб чиққандир. Шужиҳатдан моҳият ва ҳодиса категориялари инсон би лимлари тизимининг ҳамма соҳаларига тегишли бўлиб,дунёни билишнинг методологик воситаси саналади. Моҳият ва ҳодиса боғланишлари фан ва амалиётдаҳам муҳим ўрин тутади. Бунда ҳодисани моҳиятданажрата билиш муҳим. Моҳиятни ҳодисадан ажратабилмаслик назария ва амалиётда жиддий хатоларгаолиб келади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling