Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
г) Система, структура ва элемент.Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар система, структурава элемент алоқадорлигига ҳам эга бўлади. Чунки улармаълум системалар тарзида мавжуд бўлиб, ўз тузилишива таркибига кўра эса муайян структурага эга ҳамдақатор элементлардан ташкил топган бўлади. Система — бу борлиқцаги ўзаро боғлиқ, муайянтартибдаги бир-бирига таъсир ва акс таъсир қилиб ту рувчи нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг қону ниятли бирлигидир. Структура эса шу системани ташкил этган нарса лар, ҳодисалар ва жараёнларнинг тартиби, тузилиши,таркиби, жойлашиши ва ифодаланишидир. Структураҳар бир нарса ёки ҳодисанинг, ҳар бир системанингажралмас туб хусусияти бўлиб, у муайян элементлар дан ташкил топади. Элемент система структурасини ташкил қилган,нисбий мустақилликка эга бўлган тузилмадир. Ҳар бирсистема ўз структурасига кўра бир қанча ўзаро чамбар час боғлиқ ва алоқадорликда б'лган элементларданиборат бўлади. Система, структура ва элемент категориялари нарсава ҳодисаларга хос бўлган ана шу моддий системалар,структуралар ва элементларнинг ақлий инъикослари дир. Одатда, ҳар бир система, ўзининг тузилишига кўраалоҳида системачаларга ажралиши, нисбий мустақилэлементларга бўлиниши, уларнинг ўзаро узвий боғ лиқлиги, бир бутунликни ташкил этиши каби хусу сиятларга эгадир. Бунда системалар иерархияси шун даки, доимо бир қанча системачалар бирикиб, янги,ҳажм жиҳатидан кенгроқ системани ҳосил қила бора ди. Бу ҳолат янада юқорилашиб бориб, натижада,бир-бирига кирувчи, бир-бири билан боғлиқ, бириганисбатан иккинчиси кенгроқ бўлиб борадиган систе маларнинг олий бирлиги — бир бутун борлиқни қа рор топтиради. Умуман, ҳар бир системанинг ташкил топиши вамавжуд бўлишида унинг структураси муҳим рольўйнайди. Айни шу структура системадаги ўзаро таъсирва акс таъсир қилувчи моддий таркибларни элемент ларга айлантиради. Диалектика учун система, структура ва элемент ка тегорияларининг ўзаро алоқадорлигини, уларнинг бир бирига ўтишларини ва ҳар бирига хос алоҳида хусу сиятларини кўрсатиш, уларнинг ўзаро умумийлиги вабир-бирцдан фарқларини аниқлаш айниқса муҳимдир. Структура нарса ва ҳодисалардаги, улардан ташкил топган системалардаги ўзаро боғлиқ қуйидаги учмаънони ифодалайди: 1. Структура нарса ёки ҳодисанинг бир хил ёки ҳархил жинслигини, унинг муайян нисбий мустақилқисмларга, элементларга, компонентларга бўлиниши ни ифодалайди. 2. Структура нарса ёки ҳодисани ташкил этувчиқисмлар, бўлаклар, компонентлар ва элементларнингўзаро бир-бирига таъсир ва акс таъсирларини, уларўртасидаги алоқадорлик ва боғланишларни, бу боғла нишларга оид қонуниятларни ифодатайди. 3. Структура, ниҳоят, нарса ёки ҳодисанинг қандайэлементлардан ташкил топганлигидан қатъий назар, буэлементларнинг органик бирлигини, уларнинг яхлит лиги ва бир бутунлигини ифодалайди. Шунинг учунструктурани билиш бу, биринчидан, унинг элементла рини аниқлаш, иккинчидан, мазкур элементларнингўзаро алоқадорликларини аниьугаш, ниҳоят, учинчи дан, бу элементлар бир бутунлитининг ўзига хос та биатини тушуниб олишдир. Демак, структура категорияси бутун бир системаниташкил этувчи элементлар алоқадорлигининг ўзига хосусулларини ва бу бир бутунлик доирасидаги элемент ларнинг ўзаро муносабатларини ифодалайди. Бундаҳар бир элемент структуранинг нисбий мустақил ком поненти бўлиши билан бирга, ўзаро муайян қонуният лар асосида бирлашиб, бир бутун системани вужудгакелтиради. Кейинги вақтларда табиатшунослик ва ижтимоийфанлар соҳаларида тадқиқот объектини чуқурроқ ўрга ниш мақсадида системали ёндашиш, структуравийанализ усуллари ишлаб чиқилди. Бу усулларнинг қўлла нилиши уларнинг самарадорлиги ва истиқболли экан лигини кўрсатмокда. Айниқса, системали ёндашишусули ўзининг муҳимлиги, ўрганилаётган предмет ваҳодисалардаги барча алоқадорлик ва боғланишларниҳисобга олиши билан диалектик усулларнинг таркибийқисмини ташкил этади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling