Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet118/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

Биринчидан, кишиларнинг сермаҳсул меҳнат қи яишларини моддий ва маънавий рағбатлантиришнингтаъсирчан, бақувват тизимини шакллантириш, ҳар бир
кишининг самарали меҳнат қилишдан шахсий ман фаатдор бўлишини таъминлашнинг ижтимоий кафо латларини яратиш. Бу — ҳар бир фуқаронинг мулккаэгапик ҳуқуқи, иқтисодий фаолиятда тўла эркин, яънибозор муносабатларининг тўлақонли соҳиби бўлишидемакдир.
Иккинчидан, аҳолининг юқори даражадаги замона вий саводхонлигига, юксак маданиятли бўлишига эри шиш. Чунки, фақат юқори савияли, маълумотли,маданиятли ва касбий тайёргарлиги жиҳатидан етукбўлган фуқаровий шахсгина иқтисодий эркин, демок ратик ҳамда маънавий ўзгаришларнинг' ишончли таян чи бўла олиши мумкин.
в) фуқаролик жамиятини қарор топтириш ва демок ратик ҳуқуқий давлатни барпо этиш — Ўзбекистон мус тақиллигини мустаҳкамлашнинг ҳал қилувчи шарти.
Демократия ҳозирги замон жаҳон ижтимоий тарақ қиётининг бош тамойили сифатида ўзини тобора яқ қол намоён қилмокда. Унинг ижтимоий ва миллийравнақни, мамлакатлар, халклар, давлатлар мустақил лигини таъминлаш, мустаҳкамлаш, улар ўртасидагиўзаро манфаатли муносабатларни вужудга келтиришда ги беқиёс аҳамияти фуқаролик жамиятини қарор топ тириш, ривожлантириш масаласини давримиз илғорижтимоий-сиёсий фикрининг долзарб мавзусигаайлантирди. Зеро, фуқаролик жамиятисиз демократия нинг бўлиши мумкин эмас, усиз эса демократик ҳуқу қий даштатни барпо этиб бўлмайди.
Мустақил Ўзбекистон демократияни ўз тараққиёти нинг бош йўли сифатида танлади. Демакки, фуқароликжамияти ва демократик ҳуқуқий давлатни қуриш —бизнинг истиқболдаги вазифамиздир. И. А. Каримов,ушбуни назарда тутиб, айтганидек: «Биз фуқаролик жа миятини қуришга интилмоқдамиз. Бунинг маъноси шуки,давлатимиз ривожлана борган сари бошқарувнинг турлихил вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни ўзи ни ўзи бошқариш органларини янада ривожлантиришдемақдир»'.
1 Ис.юм Каримоа. Асарлар тўплами. Ватан саждагоҳ каби муқадаасдир. 3 жилд, Т, «Ўзбекистон», 1996, 11-бст.
Фуқаролик жамияти тушунчасининг хилма-хил тал қинлари мавжуд. Аммо, мазкур ижтимоий ҳодисанингбугунги кунда тушунилишини қуйидаги жиҳатлардакўришимиз мумкин. Яъни у:
— давлат ҳокимияти тизимининг ижтимоий негизи;
— жамият аъзолари ижтимоий фаоллигини шакл лантириш, таъминлаш макони;
— жамиятни демократиялашнинг ижтимоий замини;- — давлат ҳокимияти идоралари тизими ваколатлари, таъсир доирасини оқилона чегаралаш ва унинг ус тидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш воситаси;
— кишилар ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий,маънавий муносабатларнинг сиёсийлашмаган томон лари;
— сиёсий тизим, давлат ҳокимияти шаклланиши нинг дастлабки негизи.
«Давлат» ва «фуқаролик жамияти» тушунчалари ўз ларининг ижтимоий воқеликдаги ўринлари, ўзаро му носабатларинмнг инъикоси сифатида фақат ажралмасбирликда намоён бўладилар. Мазкур тушунчаларнингўртасида муайян зидлик, қарама-қаршилик мавжудбўлса-да, бироқ, ушбу зиддиятлар, қарама-қаршилик ларни мутлаклаштириш ёки уларни бир-бирлари биланайнанлаштириш асло мумкин эмас. Зеро, ушбу тушун чалар ўзаро айрилиқца ёки бир-бирлари билан айнан лаштирилганида маъносиз бўлиб қоладилар. Чунки,фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат ях лит, бир бутун ижтимоий тананинг узвий, бир-бирибилан боғлиқ қутбларини ташкил этадилар. «Фуқаро лик жамияти» ва «давлат» ҳодисалари ҳамда тушунча ларини фарклаш ҳозирги замон ижтимоий тараққиёти нинг мураккаблашганлиги, унинг тегишли тарздагификрий таҳлилининг маҳсулидир.
Демократиянинг ижтимоий тараққиёт тақцири учунаҳамияти «фуқаролик жамияти» ва «давлатнинг» ўзаромуносабатлари муаммосини ҳар томонлама тадқиқэтишни ўта долзарб вазифа сифатида олға сурмоқда.Зеро, жамиятнинг қандай бўлишлиги билан, охир-оқи батда, давлатнинг қандай бўлишлиги белгиланади. Фу қаролик жамиятининг, халқнинг англанган, шакллан ган эҳтиёжлари, манфаатлари давлат ҳокимияти тизими идораларининг хоҳиш-иродаси, вазифаси, мажбу риятларини аниклаб беради. Фуқаролик жамиятинингривожи, халқнинг ижтимоий фаоллиги даражаси дав лат ҳокимияти, унинг фаолияти мазмунига демократикруҳ бағишлайди. Айни пайтда, чинакам демократикдавлат фуқаролик жамияти ҳаётига самарали ижобийтаъсир кўрсатади. Хилма-хил негизлар, мақсадлар, қи зиқишлар, интилишлар асосида тузиладиган турли-ту ман жамоат ташкилотлари, уюшмалари, жумладансиёсий партия ҳамда ҳаракатлар, фуқаролик жамиятиаъзоларининг ижтимоий фаоллигини таъминловчи во ситалар бўлиб, улар, шунингдек, давлат ҳокимияти ти зими мдораларидаги мансабларни демократик сайловйўли билан эгаллашга даъвогарларни танлаш, уларнихалқ олдида ҳисоб беришга ундовчи муҳим омилдир лар. Сиёсий партия ва ҳаракатлар «бир оёклари» биланхалқ — фуқаролик жамияти ичида турсалар, «иккинчиоёқлари» билан ўзларининг давлат ҳокимияти идорала рига сайланган ёки улардаги лавозимларга тайинлан ган вакиллари тимсолида сиёсий тизим таркибига ки радилар. Шу боис улар, И. А. Каримов таъкидлагани дек1, халқ билан сиёсий тизимнинг етакчи бўгини —давлат ҳокимияти идораларини боғлаб турувчи муҳимҳалқа вазифасини ўтайдилар.
Юртимизда шаклланаётган фуқаролик жамиятимуайян ижтимоий макон бўлиб, у шахс манфаатлари,унинг ҳуқуқ ва эркинликлари мумкин қадар тўла да ражада рўёбга чиқишига имконият, шарт-шароитларяратади. Унга монанд тарзда қурилажак демократикхуқуқий давлатда қонун устувор бўлиб, мазкур ҳолатинсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига хизмат қила ди. Бундай жамиятдаги давлат қонунлари инсон вафуқаро ҳуқуқларини асло камситмаслиги, аксинча,уларнинг ҳаётда амалий қарор топишига кўмаклашмо ғи лозим.
Ўтиш даврининг мураккаб шароитларида аҳолитурли қатламларининг манфаатларини ифода этишниўз зиммасига олган кўппартиялилик тизими ҳамда жа1 Қаранг: Ислам Каримов. Ўзбскистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликкатаҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон»,1997, 175-бет. /
моат ташкилотларининг вужудга келиши алоҳида му ҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда фуқаролар нинг сиёсий ҳаётда иштирок этиши тобора кучайиббормоқда. Мазкур жараёндан манфаатдор бўлган дав лат ҳокимияти сиёсий партиялар ва жамоат ташки лотлари фаолиятини сусайтирувчи ғовларни бартарафқилишга ҳаракат қилмоқда. Зеро, бусиз жамиятдагивакиллик демократиясини сира ҳам тасаввур этиббўлмайди.
Сиёсий партиялар, жамоат ташкилотларининг фао лияти, унинг самараси фуқароларнинг ўз ҳаётларигадахлдор муаммоларга жонли қизиқиш билан қарашла рига, уларнинг у ёки бу сиёсий партия ёки ҳаракатдафаол иштирок этишларига боғлиқ. Фуқароларнинг иқ тисодий, ижтимоий, маънавий ҳуқукларини ҳаётда қа рор топиши уларнинг сиёсий фаолликлари, бунингқамрови ва даражасидан бевосита келиб чиқадиганнарсадир.
Масаланинг ўта мураккаблигини қуйидаги фалса фий мушоҳада орқали ҳам сезиш мумкин. Жамиятнитегишли тарзда сиёсий, иқтисодий ва мжтимоий янги лаш, ўзининг моҳият эътибори билан, асосан, мулкчи лик муносабатларини ислоҳ қилиш негизидагинаамалга оширилади. Айни пайтда, жамиятда сиёсийинститутларни, жумладан сиёсий партияларни, шакл лантирмасдан, ундаги ижтимоий муносабатларнинг де мократиялашувига эришмасдан уни иқтисодий ислоҳқилиш ва янгилаш жараёнини муваффақиятли давомэттиришнинг сира иложи йўқ. Иқтисодий ўзгаришлар сиз, яъни бозор муносабатларисиз, демократия бўл майди ва тегишли йўналишдаги демократик ривожсизкўзланаётган иқтисодий ислоҳотларнинг рўёбга чиқи ши амри маҳол бўлиб қолади. Ушбу муаммоларни анг ламасдан, уларни ҳал этиш йўлида юксак фуқароликфаоллигини намоён этмасдан кўзланган мақсадларгаетишиб бўлмайди. Масаланинг муҳим фалсафий жиҳа ти худди шундан иборат.
? Ўз навбатида, умуминсоний тамойиллар ва меъёр ларни, бутун илғор дунёда чуқур илдиз отган демокра тйс қадриятларни ўрганмасдан, улардан ижодийфойдаланмасдан юртимизда самарали фаолият кўрсатишга қодир сиёсий институтларни, демакки, фуқаро лик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асослари ни шакллантириб бўлмайди.
Мустақил Ўзбекистонда ушбу муаммоларни ҳалэтишга қаратилган чора-тадбирлар изчил кўриб борил мокда. Зотан, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқу қий давлат — Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкам лашнинг ҳал қилувчи шартидир. Мазкур йўналишдагиистиқболимизни таъминлаш учун зарур бўлган барчаасосларга эгамиз.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling