Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
д) Табиатшунослик илмлари фалсафаси
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
д) Табиатшунослик илмлари фалсафаси.Урта Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқда VIII—XIII аср ларда ривожланган «ҳаётбахш ҳурфикрли» фалсафанинг ғоявий-назарий асосини, табиий-илмий замири ни табиатшунослик фанлари тараққиёти соҳасидагиоламшумул ютуқ ва кашфиётлар ташкил этди. Ана шуилғор ва ривожланган табиатшунослик даставвал буюктабиатшунослар Жобир ибн Ҳайён, Эроншахрий, ал Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Жавҳарий, Амаюрий ат Туркий ал-Фарғоний, Абу Комил, Абул-Вафо Бузжо ний, Марвазий, Абул-Маъшар ва бошқалар томониданривожлантирилди. «...Муҳаммад Хоразмий алгебра фанининг асосчи сидир, — деб ёзади О. Ф. Файзуллаев. У фан тарихидабиринчи бўлиб квадрат тенгламалар типларини ва ҳарбир типни ечиш методларининг таснифини (класси фикациясини) берди. «Алгебра» сўзининг ўзи унингтомонидан кашф этилган мазкур тенгламаларни ечишметоди «алжабр» билан боғлиқцир. Хоразмий ҳисоб лаш жараёнларига мантиқ методларини қўллади ва ри вожлантирди, алгебраик ва геометрик нисбатлар ўрта свдаги алоқани аниқлаб берди, баъзи геометрик қо нунларни кашф этди. Математик Винер асос солганкибернетиканинг назарий ва мантиқий асосини Хо размийнинг алгоритмлар назарияси ташкил этади.«Алгоритм» сўзининг ўзи эса «ал-Хоразмий» демакдир.Оврўпода XVI асргача фалакиёт илми бўйича асо сий дарслик бўлиб Аҳмад Фарғонийнинг «Илми нужумасослари» хизмат қилган. Бу асар муаллифини эсаАлфраганус, деб билишган. Ҳозирда кенг қўлланилаёт ган тригонометрик функциялар назариясини яратишдаАҳмад Марвазий муайян роль ўйнаган. Мантиқ тарақ қиётида, риёзиётнинг фалсафий масалаларини, мусиқаилмининг математик назариясини ишлаб чиқишда АбуНаср Форобийнинг хизматлари катта. Ҳамид Хўжан дий, кейинчалик «Фермининг улуғ назарияси» деб номолган назарияга муҳим ҳисса қўшган. Аллома Абул Ҳасан Мансур куб тенгламаларни ечиш методлариниишлаб чиққан. Тарих, риёзиёт, фалакиёт, илми хиёл (механика),табииёт, маъданшунослик, геодезия, сайдана (фарма когнозия), фан тарихи, — Шарқнинг энциклопедикакл эгаси бўлмиш Абу Райҳон Беруний ўз ҳиссасиниқўшган фан соҳасининг тўла бўлмаган рўйхати анашундан иборат.»1 1 Файзуллаев О. А. Проблемн противоречия в трудах классиков естество знания и философии Средней Азии. Т., «Фан». 1974, С. 4—5. Умуман олганда, Туркистон заминида яшаганолимларнинг табиатшунослик, аниқ фанлар соҳалари даги ютукдарига, техника ва амалиёт, моддий ишлабчиқариш соҳаларидаги кашфиётларига, жаҳон мада нияти, цивилизацияси тараққиётига қўшилган буюкҳиссасига кейинги даврларда яшаган кўплаб мутафак кирлар, олимлар юксак баҳо берганлар. «Табиат диалектикаси»нинг «Муқаддима»сида Ф.Энгельс арабларнинг фавқулодда муҳим, бироқ тарқоқва беҳосила барбод бўлиб кетган кашфиётлари — ўн лик саноқ системаси, алгебра асослари, рақамларнингҳозирги замонга хос ёзилиши ва «ал-кимё»га юксакбаҳо берган. Шарқдан келаётган беҳисоб кашфиётлартўғрисида гапириб Ф. Энгельс, бу ютуқлар нафақатюнонлар адабиётларини, денгизчилик кашфиётлариниимпорт қилиш ва тарқатиш имконини, балки уларгамислсиз катта кўлам ва тез суръатларда ривожланишимконини берди, деб ёзади. Жаҳоншумул кашфиётлар қаторида эса кўчаларниёритиш 370-йилларда, ёзув перолари, шамол тегир монлари (1000 й.), ғилдиракли соатлар, магнит нинала ри ҳам бўлган. VIII—XIII асрлардаги мусулмон табиатшунослиги,фани ва техникаси рационализмга сиғиниш, фан, фалса фа билан шуғулланиш ва кашфиётлар очишни бирдан бир мақсад деб қараш, амалиёт ва тажрибавий фанлар нинг кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, улар дан ҳаётга ярокли амалий натижалар, қуроллар, асбобларва ҳосилаларни қўлга киритишга йўналтирилганлиги би лан ажралиб турарди. «Биз ҳам ниманидир билиб олиши миз, кейин ниманидир қила олишимиз учун», деганшиор, ироқлик фан тарихчилари С. М. Салем ва Н. С.Абдулвахдоблар фикрича, фаннинг ижтимоий вазифала рини ва илмий билимларни жамият учун хизмат қилди риш мақсадида фойдаланиш зарурлигини кўрсатади. Илмий тадқиқотлар тажрибага асосланган бўлишикераклиги тўғрисидаги ғояни Жобир ибн Хайён ўзи нинг «Етмиш китоб», «Заҳарлар ҳақида китоб», «Кон центрациялар ҳақида китоб», «Солиштирмалар ҳақидакичик китоб» асарларида илгари сурган. «Табиёт фан лари ва алкимиё билан шуғулланувчиларнинг бурчла ри, — деб ёзган эди Жобир, — муттасил меҳнат қилишва тажрибалар ўтказишдир. Илм фақат шулар ёрдами да қўлга киритилади». Жобир ибн Ҳайён биринчилардан бўлиб, сунъий равишда тирик мавжудотларни «яратиш» мумкинлигигоясини ҳам илгари сурган. Фаннинг бундай соҳасиниу «сунъий яратиш ҳақидаги фан» деб атаган. «Бундайфан, — деб ёзган эди Жобир, — умуман бўлиши мум кин, чунки ҳар қандай тирик мавжудот табиат кучла рининг ўзаро таъсири оқибатидир. Табиат эса, муайяннарсаларни вужудга келтирар экан, сири тарозулартўғрисидаги фан очиб бериши мумкин бўлган муайянқонунларга бўйсунади» (Е. А. Фролова). Илм-фанга сиғиниши мусулмон маданиятинингажралмас хусусияти сифатида жуда эрта бошланган.Ж. Сартоннинг хабар беришича, VIII аср бошида ум мавий халифаларидан Ҳолид бин Язид бин Муавийя«фалсафа тоши»ни қидириб, ҳалифаликдан воз кечганва ўзининг қолган умрини фанларни, химияни ўрга нишга бағишлаган.1 Ўрта аср фалакиёт илмининг асосий тадқиқот,тажриба қуроли астурлоб Иброҳим ал-Фазарий томо нидан юлдузлар, коинотдаги жисмларнинг жойлани ши, улар ораларидаги масофаларни ўлчаш учунясалган (IX аср). Секстант, яъни ҳаракатланувчиквадрант эса Муса ибн Шокир ўғиллари томониданясалган ва унинг ёрдамида 832 йилда Бағдоднингжуғрофий кенглиги, эклиптиканинг эгриланишинианикаб берилган. Улар баъзи содда механизмларни,автоматик қурилмаларни (юк кўтариш ва тушириш,каналлар, тўғонлар, шлюзларда сувни кўтариш ватушириш, денгиз сатҳининг, сувнинг кўтарилишиниўлчайдиган, бошқариб турадиган қурилмалар қурган лар. Андалусиялик Ибн Фирнас-механик эса (IXаср) шиша фабрикасини қурган, метроном ихтироқилган ва учиш аппарати (асбоби)ни ясашга урин ган,2 қанотга ўхшаш асбоблар ёрдамида қисқа масо фага учиб ерга қўнишга муваффақ бўлган. 1010 йил да Жавҳарий ҳам учишга уринган. Ўрта аср араб-му сулмон илм-фан, техника тараққиёти тадқиқотчисиА. Мецнинг аниқлашича3, у қушлар қанотлари юза си ва танасининг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликнианиқлашга ва демак, учишнинг физикавий қонун ларни ишлаб чиқишга уринган. 1 Сартон Ж. Фан тарихига муқаддима. Бостон., 1927, 1-жилд, 495-бст.(ицглиз тилида). 2 Лей Г. Очерк истории ередневекового матсриализма. М., ИИЛ., 1962, С57-60. 3 Мец А. Мусульманский Рснессанс. М., 1973, С. 161. XI—XII асрларда эса Арасту механикасига танқидийёндошиб, табиатшунослик ва фалсафага «Майллар» ту шунчасини киритган, Ибн Сино қарашларини ривож лантирган Абу-л-Баракат ал-Бағдодий механик ҳаракатва ўзаро таъсирнинг асоси «инерция» тушунчасига вабутун олам механикасини яратишга деярли яқин келибқолган эди. Абу-л-Баракат механикаси кейинчалик Ов рўпода «импетус» назарияси ва Ньютон механикасинингвужудга келишида муайян даражада роль ўйнади. Механиканинг ривожланиши эса денгизчилик иш лари такомиллашишига, кемалар ва қайиқларнинг юква одам ташиш ҳажмининг оширилишига, узоқ масо фалар — океан, денгизлар ва дарёларда йўловчи ва юкташиш кемачилигининг ривожланишига, денгиз хари талари, лоцияларнинг бениҳоя такомиллашувига, ком паснинг ихтиро қилинишига олиб келди. VIII—IX асрларда Ибн Ваҳҳоб ва Исмоилвайҳлар,ака-ука Аҳмад ва Абдуссамад Ибн Жаъфар каби мал лоҳ (капитан) — кемачилар, X—XI асрларда Хаваширал-Ориқийлар, Табрувайҳий, Муьирийлар машҳур бўл ган бўлсалар, XII асрларга келиб «денгиз шерлари»унвони соҳиблари, лоцманлар Ибн Шазан, Саҳл ибнАбан, Лайс ибн Қахланлар «оилавий» — бутун-бутунавлодлари билан кемачилик қилиб Тинч, Ҳинд океан лари, денгизларда кезиб юрганлар, денгизларда ҳукм ронлик қилганлар. Ана шу юксак тараққий этган денгизчилик ва лоц манлик маданияти кейинчалик XIV—XVI асрлардаокеанлар, денгизлар, хусусан Ўрта Ер денгизининг жа ҳон тан олган «Денгиз шерлари» Аҳмад ибн Мажид,Сулаймон ал-Маҳрий, Сайид Али Чалабий Раъисларкаби араб, форс ва турк маллоҳларини, ал-Амир-л баҳр (адмирал)ларини етиштириб чиқарди. БиринчиОврўполик денгиз сайёҳатчиларини денгизчилик ил мига, лоцияларга қараб кемани бошқаришга, узоқ ер ларга денгиз саёҳатларини олиб боришни ўргатганлар,уларга Ҳиндистон йўлини очиб берганлар ва бу иши дан қаттиқ пушаймон бўлган (Аҳмад ибн Мажид)ларҳам ана шулар эдилар.1 Буларнинг ҳаммаси, ўз навбатида, фалакиёт илми нинг ютуқлари билан қўшилиб, жуғрофия, механика,денгизчилик илмлари ривожида сифатий сакрашларга, 1 Қаранг: Аҳмад ибн Мажид. Книга пользи об основах и правилах морс кой науки. I—111-жилдлар. М., 1985 йил. Сейди Али Раис. Миръотул мамолик(Мамлакатлар кўзгуси), Тошкент, «Фан», 1963. оламшумул илмий-жуғрофий ва астрономик кашфиёт ларини амалга оширишга олиб келди. Агар X асрда Ибн Руста «Ер — шар шаклида, у ўзўқи атрофида айланади», деган қарашларни илгарисурган бўлса, Эратосфендан сўнг мусулмон олимлариҲалифа Маъмун буйруғи билан ал-Хоразмий бошчи лигида Синжор тоғлари воҳасида Ер меридианинингэгилиш бурчагини аниқлаб, Ер шарининг катталигини(айланасининг узунлигини) илмий ўлчаш, ҳисоблашгаэришдилар. Шри-Ланкада араб фалакиётчилари белгилаб олган«Жанубий Қутб» — «Арин минораси» билан боғлиқкартографик асарлар, шунингдек, Берунийнинг «Китабал-Қонун ал-Масъудий» қомуси Христофор Колумбникейинчалик «Ернинг ноксимон шаклда эканлиги» вашу билан бирга, «Арин минораси» рўпарасида — Рар бий ярим шарда Шарқий ярим шар қарама-қаршисидаундан юксакроқ марказ борлиги тўғрисида хулоса чи қаришига олиб келди. Акад. И. Ю. Крачковскийнингибораси билан айтганда: «Қарангки, қанчалик тааж жубланмайлик, ишониб-ишонмайлик араб жукрофияназарияси Янги дунё (Америка)нинг кашф этилишидамуайян роль ўйнади»1 Кимёда Жобир, Розий, Беруний, Ибн Сино, Хази ний ва бошқалар назарияни эксперимент, тажрибаларўтказиш билан қўшиб олиб бориб, микдорий тадқи қотларга йўл очиб, «алхимикларнинг эликсир тўрриси даги хурофотларини бартараф этишга йўл очган бўлса лар» (Э. И. Хольмярд), Розий кимёвий асбоблар, кимёфани ва техникаси тушунчаларининг ҳозирги замонфани тушунчаларига деярли яқинлаштирган эди. Тиб биётда турли жаррохлик асбоблари — нозик кесувчинаштарлар (скальпел), жаррохликдан сўнг яра, ичак ватериларни тикиш ниналари (аз-Заҳравий), уларни га зак олмаслиги учун қайта ишлашда керак дорилар жу да хилма-хил қилиб тайёрланар эди. Масалан, АбуБакр ар-Розий биринчи бўлиб вабони эмлашга, жудаяхши эшилган қўй ичаги билан жароҳатларни тикишва битириб юборишга эришган эди (У. И. Каримов).Ўша даврлардаёқ инсон ташрихини (анатомиясини)ўликни ёриб ўрганиш орқали тасаввур қилинган, ти рмк мавжудотларда бир-бутун қон айланиш мажмуъиборлигини яхши билганлар. 1 Крачковский И. Ю. Избраннме сочинения. Т. 4. М., 1957, С. 71. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу даврда мунаж жимлик асбобларини ва механик, математик қурол ларни тайёрлаш кенг йўлга қўйилган бўлиб, Харрон да — қадимдан юлдузларга сиғиниб келганлар юртидаэнг аниқ фалакиёт ва риёзиёт асбоблари, қурилмала ри тайёрланар эди, энг аниқ тортадиган «Харрон та розулари» халқ оғзидан тушмас эди. Бу даврда сув,шамол ва чиғир тегирмонлари Шарқий ТуркистонданМаррибгача бўлган жойларда, қоғоз ишлаб чиқаришҳам шу минтақаларда кенг йўлга қўйилган эди.Айниқса, Самарқанд, кейинчалик эса Қўқон қоғозимашҳур эди. Бу ерларда тоғ-кончилик, металлургия вамаъдан қазиб олиш, қайта ишлаш, тўғонлар, сув ом борлари, ариқлар, шлюзлар, осма понтон кўприклар,шаҳарларда сув қувурлари, Шарқий Туркистонда эсатабиий газни сопол, бамбук қувурлари ёрдамида кун далик эҳтиёжлар учун фойдаланиш йўлга қўйилганэди. М. Ерзиннинг кузатиш ва тадқиқотлари шуникўрсатадики, Шарқий Туркистонда милоднинг III ас ридан бошлаб ксилографик ва ҳаракатланувчи ёғочгаўйилган шрифт (набор) усулларида китоб босиш йўл га қўйилган.1 Бундан ташқари, порохдан турли мақ садларда фойдаланилган, компас эса денгизда ва қу руқликдаги саёҳатларда қўлланила бошланган. Анашуларни назарда тутиб, инсон акли, иродаси қудрати,улар ортида табиат кучларининг қудратини назардатутиб, Абу Машъар Машаллоҳ «Табиат ҳамма нарса дан қудратлидир», деган хулосага келган. Бу хулосаҳам кейинчалик оврўполиклар (Ф. Бэкон) томониданўзлаштирилиб, янги давр илм-фани, техника тарақ қиётининг асосий шиорларидан бири — «Билим —куч ва қудратдир!» ибораси пайдо бўлди. Табиатшуносликнинг энг муҳим ва жаҳоншумулютукларидан бири Ибн ал-Ҳайсам томонидан асос со линган ва ривожлантирилган оптика (X аср) фанинингвужудга келиши бўлди. «Унинг шоҳ асари «Оптика», —деб ёзади, С. X. Наср, — бу соҳадаги Урта аср тадқи қотларининг энг сарасидир, Ғарбда Бэкон, Витело ваКеплерларнинг оптика бўйича асарларига ҳамда му сулмон олимларининг кейинчалик ёзилган асарларигатаъсир кўрсатган. Алхазен (Ибн ал-Хайсам) шунинг дек, кўз ташрихи (анатомияси) ва касалликларини ўр1 Қаранг: Ерзин М. Из истории уйгурского книгопечатания. «Вопроси истории и культурм уйгуров». Алма-Ата, «Наука», 1987. С. 52—64. ганишга жуда катта ҳисса қўшди».' У нурнинг турлиойналардаги аксланиши, ярқиллашишини ўрганибшиша шар сегментининг предметни катталаштирибкўрсатиш хоссасини кашф этди. Унинг тадқиқотларинатижалари асосида кейинчалик узоқни кўриш труба лари ва телескоплар, кўзойнакларни ясаш усуллариишлаб чиқилди. Бу даврда назарий жуғрофия ва тарих соҳаларида Хо размий, Ибн Серапиондан ташқари Табарий, Масъудий,ал-Истаҳрий, Мақдисий, Жайҳоний, Наршоҳий, Балъа мий, Байҳақий, Ибн Руста, Ибн Хордадбех, Гардизий вабошқалар ижод қилишган. Табиатшунослар оламнингхудо яратганидан сўнг ўзининг барча намоён бўлишшакллари, ўз ички тараққиёти қонуниятлари, ҳаракатидавомида азалий ва абадий ривожланиш ва тараққиётда,аввал ва охирсиз, чексиз-чегарасиз эканлигини (Розий,Беруний) исботлашга ҳаракат қилдилар, Коинотдаги юлдузлар, сайёраларнинг ҳаракатиничуқур ўрганиш, Ернинг ҳаракатда ва шар шаклида экан лиги, қитъалар ва денгизларнингжойлашуви, силжиш ваўзгариши Ер қаъридаги жуда катта геологик ҳаракатлар га боғлиқ эканлиги (Ибн Сино «аш-Шифо»), Африкаортида ер шарининг мувозанатини саклаб турувчи қу руьушк (Қитъа) бўлиши кераклиги тўғрисидаги «кўз кў риб, қулоқ эшитмаган», эркин ва довюрак фикр вағоялар ва, ниҳоят, Ер ҳажми ва меридиани бўйичаузунлигининг аникланиши, шу асосда Ернинг сферикифодаси — глобуснинг яратилиши (Беруний) ўз давриилм-фани, фалсафаси, техникаси ва амалиёти тараққиё ти учун инқилобий аҳамиятга эга эди. Бу ғоялар нафақатШарқнинг ўзи учун, балки Ғарбий Оврўпо ва умуманҳозирги замон илм-фани, фалсафаси, техникаси, ижти моий тараққиёти учун, ҳозирги замонга хос илмий та факкур усулининг шаклланиши учун ҳам фундаменталаҳамиятга эга бўлди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ўрта Осиё умуман,бутун ўрта аср Урта ва Яқин Шарқ фани, маданиятикоинот, табиат ва инсон тўғрисидаги илғор табиий илмий ва ижтимоий қарашлар тараққиётини сифатжиҳатдан янги босқичга кўтариб юборди. Шарқ муга " факкирлари «юнон риёзиёти, фалакиёти ва тиббиётфанларининг тор асосларини емириб юбориб, алгебра 1 Қаранг: Наср. С. Ҳ. Исломда :ИЛМ-фан ва цивилизация. Харвард. 1968,50-бет (инглиз тилида). ва тригонометрия, шунингдек оптика фанларинингасосларини қурдилар», деб ёзган эди Ж. Бернал. Табиий-илмий тасаввурларнинг тобора чуқурлашиббориши, оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқа дорлигини пайқаш, аниқ фанлар соҳаларида олиб бо рилган фундаментат тадқиқотларда (Жобир — кимёда;Розий — кимё ва тиббиётда; ал-Хоразмий, ал-Фарғоний— математика ва астрономияда; Беруний — фалакиёт,геодезия, маъданшунослик, Ибн Сино — тиббиёт ваманзил-шаҳар сиёсатида) мазкур алоқадорликларнингқонуний ва бузилмас эканлигининг тасдиқлана бориши,олам, табиат ва инсоннинг келиб чиқиши тўтрисидагиўрта аср хурофотларига зид илмий қарашлар системаси ни — эволюцион дунёқараши (пантеистик ва деис тик)ни шаклланишига олиб келди. Эволюционизманъаналари Жобир, Эроншахрий, Жоҳиз, Масъудий,Розий, «Иҳван-ус-Сафо»чилар ва Қазвиний таълимот ларидан айниқса, яққол ифодаланган бўлиб, ҳаётнингжонсиз (анорганик) табиатдан, жонли табиатга, унданҳайвонот оламига ўтганлигини ва ниҳоят, ҳайвонот ола мидан инсоннинг ажралиб чиққанлиги, ҳатто одамнингмаймун билан уруғдошлиги тахмин қилинар эди. Бу эволюцион назария биринчи бўлиб Форобий то монидан илгари сурилди ва табиий-илмий таълимотсифатида асослаб берилди. «Минераллар, — деб ёзганэди Форобий, — дастлабки унсурларга энг яқин ва энгодций аралашмалардан вужудга келадилар: уларнингунсурлардан ажралиши, ҳали унча катта эмас. Усим ликлар мураккаброқ ва (демак) унсурлардан анча аж ралган аралашмалардан келиб чиқади ва улар муайяндаражада кўп сонлидир. Ақлсиз ҳайвонлар эса ўсим ликлардан ҳам мураккаброқ аралашмадан (яъни ҳайво нот оламидан) келиб чиқади». Бу эволюцион назарияИбн Сино, Абу-л-Баракот ва Қазвиний (унинг«Ажойибул-махлуқот» асари бизгача етиб келган)лар нинг ўсимликлар, ҳайвонот оламига бағишланганфундаментал асарларида эмпирик табиатшунослик,фалсафий нуқтаи назардан далилланди ва янада ри вожлантирилди. Одамнинг табиат эволюцияси натижасида ҳайво нот оламидан келиб чиққанлиги тўғрисидаги, одам нинг инсонга айланишида биофизиологик ва ижти моий амалиётнинг ролини жуда ишонарли гипотезашаклида (Ибн Синонинг «Ҳай ибн Яқзон» — яъни«Уйғоқ, Тирик ўғли» ва Ибн Туфайлнинг худди ана шу номдаги асари) илгари сурилиши том маънодафан, фалсафа, ижтимоий тараққиёт учун, -дунё ваунинг қонунларини янгича тафаккур қилиш усули,ҳозирги замон маъносидаги дунёқарашнинг шаклла нишига, рационализм ва инсонпарварлик майллари нинг кучайишига олиб келди. Эволюцион дунёқарашнинг муҳим томони шундаэдики, ундан инсоннинг барча руҳий, аклий ва маъна вий хусусиятлари инсон танасининг табиий-физиоло гик ҳолати, имконияти билан белгиланади, деган сод да, табиий-илмий дунёқараш нуқтаи-назари келибчиқар эди. Яъни табиатшунослик дунёқараши нуқгаи назаридан туриб моддий оламнинг киши онги билан,борлиқнинг тафаккур билан, табиатнинг руҳ билан чам барчас боғлиқлиги, бирлиги қийинчиликлар биланбўлсада, бевосита эътироф этилган эди. Бу ҳақда ал Ғаззолий бундай деб ёзади: «Улар (яъни табиатшунос лар) инсоннинг фикрлаш қобилияти унинг мижозигабоғлиқ ва бу қобилият мижоз йўқ бўлиши билан йўқбўлади ва ҳалок бўлади деб ўйлайдилар».1 Шуни таъкидлаб ўтиш муҳимки, ўша давр мада нияти, фани, фалсафаси ва ижтимоий тараққиётиучун инқилобий аҳамиятга молик бўлган мазкур наза рий хулосалар оддий, эмпирик тадқиқотлар натижала ри, кузатилган далил (факт)лар бўлиб қолмасдан,фалсафий жиҳатдан талқин этилар, изохланар ва ўздаврининг илмий дунёқараши сифатида йўналтириларэди. Масалан, Форобийнинг издошлари, ҳаммаслак ларидан бири Ҳаким Адиб Исмоил Хиравийнинг (та биатшунослик, тиббиётга доир асарларини бир нечабор куйдириб юборишган, унинг ўзининг жонига ҳамбир неча бор қасд қилганлар) аниқ фанлар соҳасида ги тадқиқотлари ва мантиқий исботлаш усулларигаочиқцан-очиқ жоҳиллик муносабатида бўлган Абдул лоҳ Ансорий қаттиқ касал бўлиб қолганида даволаш нинг ҳеч штожини тополмай Адиб Исмоилга муро жаат қилган. Шунда Исмоил Хиравий Ансорийнингпешобидан касалини аниқиаб, дорилар ва муолажатадбирларни ёзиб берган. Яна, «унга бориб айтинглар,китоб куйдириш эмас, илм ўрганиш керак.!»2 — дебтанбеҳ ҳам берган. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling