Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, СИЁСИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ


Download 4.19 Mb.
bet24/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

4. АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, СИЁСИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ


Амир Темур ва унинг авлодлари қурган Темурийларсалтанати Она Ватанимиз тарихида мавжуд бўлган дав латчшшк анъаналарининг бевосита, юксак ворисийдавоми эди.
Темур, Шоҳрух, Умар Шайх Мирзо, Мирзо Улуғбек,Мирзо Бобур қурган салтанатлар Туркистонда азалдандавом этиб келган туркий цивилизация, илм-фан, мада ният, диний-фалсафий, бадиий-ахлоқий, ижтимоий сиёсий фикр, давлатчилик, идора ва бошқариш, қонун чилик тизимларининг янада тезкор ва узлуксиз тараққийэтишини таъминлади.
Амир Темур ва темурийлар қатьий сиёсий иродабилан амалга оширган иқтоъ ва сюрғол мулкчилик,идора ва бошқариш тизими аста-секин ўз самарадор лигини йўқота бошлаган феодал ишлаб чиқариш усу лига янгидан «жон ато қилиб», янги иқтисодий,маъмурий, ҳарбий-сиёсий кўтарилишни вужудга кел тирди. Ўрта Осиё, Туркистондаги ана шу янги иқтисо дий, ҳарбий-сиёсий барқарорлик, кўтарилиш инсониятцивилизацияси тараққиёти йўналиши устувор қадрият ларини белгилай бошлади.
Мана шу ҳал қилувчи, белгиловчи иқтисодий, ҳарбий сиёсий салоҳият, иқтидорнинг шаклланишида Амир Те мурнинг фавқулодда ақлу-заковати, пўлат иродаси, янгисавияга кутарган ҳарбий-сиёсий маданияти, планетар кў ламдаги тафаккури асосий тамал тош ролини ўйнади.
Жаҳон илмий адабиётида Соҳибқирон Амир Темур,Шоҳрух, Улуғбек, Бобур ва бошқа темурийзодларнингжаҳон тарихи, цивилизацияси, илм-фан, маданият ри вожидаги ўрни ва аҳамиятига чуқур, илмий холис баҳоберилган.
Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари,давлатни қуриш ва бошқариш, халқаро дипломатикмуносабатлар, қўшничилик, барқарор ҳамкорлик,сулҳпарварлик сиёсати, ҳақсизликни бартараф этишмақсадида урушлар олиб бориши, урушларнинг олди ни олиш, мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги,обод-маъмурлиги асослари, қонунчилик, қонун усту ворлиги, қонун олдида барчанинг тенглиги, қонуннингинсонпарварликни рўёбга чиқаришдаги аҳамияти, Ясо,Тузуклар ва Шариатни, барча Қонун тизимларига ҳур мат ва риоят, эътиқодий бағрикенглик, сабр-тоқатли лик ва тезкор ҳаракатчанлик, илмий-маънавий, диний орифий қадриятларни юксак тутишга оид концепция сини унинг замондошлари ҳам, кейинги давр олимла ри ҳам, турли мамлакатлар, айниқса Узоқ Шарқ-Хи той ва Рарбий Оврўпо (Франция, Испания, Италия)сиёсатчи, элчи ва саёҳатчилари, илм-фан, маданият,арбоблари юксак баҳолашганлар. Кўплаб тарихчиларуни жаҳон цивилизацияси, тарихи, маданиятида янгидавр очган, инсоният ижтимоий тараққиётига янги ни шонлар, устувор қадриятлар берган фавқулодда шахсдеб баҳолаб келишмоқда. (Л. Керен, Исмоил Оқа,Б. Ф. Манц, С. Жамалуддин ва бошқалар).
Туркий дунё тарихи, ҳозирги замон тарих илми нинг забардаст вакиллари проф. 3. В. Тўғон, В. В.Бартольд, А. Якубовский, И. Мўминов ва бошқаолимлар Амир Темурнинг тарихдаги ўрни ва аҳамияти,унинг ижтимоий-сиёсий ва давлат қуриш, бошқариш,қонунчиликка оид қарашларига бир бутун, илмий хо лис баҳо беришга уринганлар.
Шўролар даври тарихчилигида, айниқса XX асрнинг40-йилларидан сўнгра ёзилган тарих китобларида АмирТемур ва темурийларнинг роли тамомила салбий, зулмва даҳшат, жоҳиллик, босқинчилик тимсоли сифатидабаён этилган.
Ҳолбуки, Амир Темурнинг Ўрта Осиёда марказ лашган давлат тузиш, минтақавий ва жаҳон сиёсатиниюргизиш, адолатли ва зулмга чек қўювчи урушлар олиббориш, савдо-сотиқ, ободончилик, қурилиш, яхши қўш ничилик, элчилик, айниқса, илм-фан, маданият ва қо нунчилик соҳасидаги фаолияти ва мероси, жуда хилма хил ва бой эканлиги маълум.
Бунинг устига, Ибн Арабшоҳнинг Амир Темурнисаводи йўқ, оми деб талқин этишга уринишларига қа рамай Соҳибқироннинг жуда кенг, чуқур ва атрофличаижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий қарашлар соҳибиэканини, ўз замонасининг анча-мунча юқори даражадасаводли кишиси бўлганлигини қайд этиш ўринлидир.
Алишер Навоийнинг «Мажолис-ун-нафоис» асари да Соҳибқирон жуда фавқулодда илмий ёки диний сиёсий муаммолар бўйича мунозара мавзуси бўлганкитоб ёки хабар, элчилик номаларини дарҳол қадимгитуркий «уйғурча хат» ёзув тилига таржима қилдирган лиги, уларнинг мазмуни билан оғзаки танишиш биланчекланмасдан, шахсан ўзи ўқиб чиқиб, бир хулосагакелишга уринганлиги тўғрисидаги хабари унинг араб чада бўлмаса-да форс-тожик, турк тилида саводли бўл ганлиги тўғрисида қатъий хулоса чиқаришга имкон бе ради.
Бундан ташқари, Шарқдаги ҳукмронлик, сиёсийфаолият анъанаси ҳам саводсиз, оми одамнинг бирон бир тарзда сиёсат, ҳукмронликка келишини тамоманистисно қилар эди.
Ҳафиз Абру ва бошқа тарихчилар хабарларига қа раганда Амир Темур тарихий асарлар, Шарқ ва умуманжаҳон тарихи, сиёсати, диний таълимотлар, мазҳаблармуаммолари, шеърият бўйича ҳар томонлама, чуқурбилимга эга бўлиб, Қуръони Карим, Ҳадислар ва таф сирлардан, машхур тарихчи, шоирлар асарларидан ўзўрнида фойдалана олган.
Ҳар ҳолда Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий, ҳар бий-дипломатик, диний-ахлоқий, илмий-фалсафий,қонунчилик, маданий қурилиш соҳаларида қолдирганмероси, тажрибаси жуда буюк аҳамиятга эга.
Бизгача Амир Темур меросидан «Тузуки Темурий»ёки «Малфузоти Темурий» номли муҳим асари, Соҳиб қироннинг ҳаёт йўли ёки «Таржимаи ҳоли», унинг «Ва сияти», сон-саноқсиз фармон, буйруқ ва кўрсатмалари,ўғиллари, яқинлари, саркардалари, уламо-фозиллар би лан, масалан машҳур мантиқшунос файласуф олим
Мир Сайид Шариф Журжоний ва бошқалар билан,мутасаввуф шайхлар билан атрофлича ёзишмалари,Франция, Англия, Испания қироллари, Турк султониБоязид Иилдирим ва бошқа шахслар билан элчиликномалари, мактуб ёзишмалари матнлари етиб келган.
Санаб ўтилган мазкур матнларни бевосита АмирТемур ўзи айтиб туриб ёздирган, ёки унинг кўрсатма си, буйруқлари асосида тузилган.
Уларда Амир Темурнинг буюк интилишлари, ўз та рихий миссиясини чуқур англаганлиги ва уларниамага оширишга фавкулодда зукколиги ва пўлат иро да билан интилиб, изчил амалга оширганлиги, унингижтимоий сиёсат, ҳарбий, диний фалсафий қарашла ри, дунёқараши ўз даврига адекват экани кўринади.
Соҳибқирон давлатни бошқариш, идора қилиш, бар қарорликни таъминлашда Пири Абу Бакр Тойободийўгити билан қуйидаги 4 умдага: 1) кенгаш; 2) машварату маслаҳат; 3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик; 4)эҳтиёткорлик талабларига амал қилган. Бу унинг қу йидаги фикрларида яққол кўринади: «давлат ишлари нинг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолганбир улуши эса қилич билан бажо келтирилишини англа дим..., ўз ўрнида қилинган тадбир билан саноқсиз лаш кар қиличи ожизлик қилган ҳар қандай мамлакатдарво засини очиб, беҳисоб лашкарни енгиб бўлур..., ғолиббўлмоқяик тангрининг мадади ва бандасининг тадбирибиландир».1
Амир Темур ўзининг дастлабки сиёсий фаолиятидаврида салтанат қуриш, унинг бирлиги, мустақиллигива барқарорлигини мустаҳкамлаш, таъминлаш соҳаси да ўзининг, фавқулодда шахсий салоҳиятини, иқтидо рини намоён қилганлигини кўрамиз. У Туркистондаэндигина ўз ҳокимиятини ўрната бошлаган даврларда,ҳокимиятга шерикчилик қилишни, ўз мустақиллигигаэга бўлишни истаган амирлар, беклар унга: «бу давлат га баримиз шерик бўлганимиздан кейин, уларни ҳамдавлатга шерик деб билайлик» деганларида, Амир Те мур бу қув таклифда ўз салтанати асосларига болтаурувчи зарбани илғаб, уларнинг сўзига қулоқ осмасданмақсади йўлидан қайтмади. «Уларнинг гаплари менингсалтанат юритишимдаги ғайратимга таъсир қилмади,ўзимча кенгашдимки, «Худо битта, унинг шериги йўқ1 Темур тузуклари. Т., Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашма си. 1991, 15-бст.
дир», ўзларини давлат шериги билиб, менга бўйси нишни истамаган амирларни турли тадбирлар ишла тиб, ўзимга итоат этгириш»1 йўлини қилдим, дейди. Бубиринчи навбатда, ўз амакиси Амир Хожи Барлос би лан рақобат кураши олиб бориб, уни ўзига иттифоқчиэтишида, Амир Ҳусайннинг сиёсатини, унинг оқибат ларини олдиндан кўрган ҳолда бартараф қилишида, убилан ҳокимиятни эгаллаш даврида иттифоқчи бўлиб,охири-оқибатда ҳалол-пок сиёсий-ҳарбий рақобатгахиёнат билан жавоб берганида эса унга муносиб ваадолатли зарбалар бериб, ҳокимиятдан четлатиш вақатл қилишда, бошқа амир-беклар билан бўлган жудатиғиз ва мураккаб муносабатларида намоён бўлади.
Амир Темур ижтимоий-сиёсий қарашларинингиккинчи муҳим жиҳати унинг бир томондан расмийИслом, Шариат билан, иккинчидан бидъат мазҳабла ри, масалан шийа-исмоилийлар, сарбадорлар, хуру фийлар билан жуда мураккаб муносабатлари эди.Амир Темур расмий Ислом, Шариатни қўллаб-қув ватлаш борасида «тангри таоло дини ва МуҳаммадМустафо шариатига дунёда ривож бердим, ҳар ердава ҳар вақт ислом динини қувватладим», деб ўз дав лати қурилишининг биринчи асосларини — тузукиасосларини таъкидлайди.2
Бошқа томондан эса, Эронда, Озарбайжон ва бош қа жойларда шийалар, хуруфийларни қаттиқ таъқиб,қатағон этгани ҳолда, Сурия ва Ироқда шийалар кучи дан ўз урушлари муваффақиятини таъминлашда уста лик билан фойдаланди.
Учинчидан, сарбадорлар ижтимоий-сиёсий ҳарака ти билан ҳамкорлик қилиш Амир Темур ҳокимиятгакелишида ҳал қилувчи босқич бўлиб, бунда Соҳибқи рон Самарқанд сарбадорлари ғоявий раҳнамолариданМавлонозодани ўлимдан сақлаб қолишдек хатарлихатти-ҳаракатларга журъат қилганки бу унинг дин, ди ний мазҳабларга бўлган муносабати ўта мураккаб ваайни пайтда ҳозирги кун нуқтаи-назаридан ибратомуз,ўрганса бўладиган аҳамиятга эга бўлганлигини кўрса тади.
Амир Темурнинг динга бўлган муносабатидаги фун даментал асос — қорахонийлар, хоразмшохлар давридадавлат ишларига дин арбобларининг фаол аралашиши
1 Ўша жойда, 34--35-бетлар.г Ўша жойда, 53-бст.
тамойилини кесиб, динни давлатдан ажратиш талаби нинг қонун даражасига кўтарилганлигидир. Амир Те мур ўз сиёсатини юритишда турли аслзода руҳо нийлар — Саййид Барака, Тойободий, Шамсиддин Ку лоллар фатволари, дуоъи-фотиҳаларини олишга интил ган бўлсада, у расмий Ислом, Шариат вакилларини энгмуҳим давлат сиёсати, ҳарбий-дипломатик қарорлар қа бул қилишга аралаштирмаган. Бунда у Чингизхонданкелаётган туркий-мўғулий анъана — бирон динни ало ҳида нуфузли мавқеъига қўймасдан ҳаммасига баб-ба робар ҳурмат, эҳтиром сиёсатини юргизиш йўлиданборган.
Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашлари, сиёсати нинг бош ғояси «Рости русти» умдаси бўлиб, бу «Куч қудрат, й||гидор-адл-инсофда», деганидир. Соҳибқи рон, «давяат агар дину-ойин асосида қурилмас экан,тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шу куҳи, қудрати ва тартиби йўқолади», дейди. Бундайсалтанат яланғоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳаркимса, назарини олиб қочади. Ёҳуд касу-нокас таптортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги-тўсиғи йўқуйга ўхшайди. Шунинг учун ҳам мен ўз салтанатимбиносини дини ислом, тўра ва тузук асосида мустаҳ камладим. Салтанатни бошқаришимда учраган ҳарқандай воқеъа ва ишни тўра ва тузук асосида бажар дим»1, дейди. Бу ҳозирги Узбекистон мустақиллигигаэришган кунда биз танлаб олган асосий тамойиллар дан бири — қонуннинг устуворлиги умдаси билан мут лақо ҳамоҳангдир.
Айни пайтда Амир Темурга хос фавқулодда даҳоқонун устуворлиги масаласида ҳам ўзини кўрсатган.Қонунчилик соҳасида барча даврлар, халклар, мамла катлар қонуншуносларини ҳамон ҳайрат ва таажжубгасолиб келаётган, унинг давлат, салтанат қуриш сиёсатимуваффақиятини таъминлаган хурофот ва таъссублар сиз, турфа фикрлар, қарашларга эътиқодий бағри кенгмуносабатда бўлиш қобилияти ўзини намоён қилган.
Амир Темур қанчалик тақводор, асл мусулмон бўл масин қонунчиликнинг турли тизимлари — диний вадунёвий томонлари борлигини, уларни ҳисобга олишкераклигини жуда тўғри англаган. Амир Темур қонун чилик тизими деганда фақат Шариат қонунчилигини
1 Темур тузуклари. Т., Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашма си, 1991, 57-бет.
эмас, балки бошқа хгшкдар қонунлари, урф-одатлари,хусусан туркий-мўғил Ясо, Тузук қонунларини ҳам ту шунган. Уларни баробар олиб қараган, ҳар бирини ўзўрнида, тақозо этган шароитда аниқ-функционал ва зифа ва имкониятларига қараб фойдаланган. Масалан,Шариат қонунчилигидан иқтисодий, фуқаролик, маъ навий маданият, халқаро муносабат масалаларида кенгфойдаланган бўлса, Ясо ва Тузуклардан сулоланингқонуний эканлигини асослаш, мамлакат ва қўшинниқисм-фавжларга ажратиш, урушлар олиб бориш, муко фот ва жазо беришда, ҳарбий соҳаларда кенг қўллаган.Соҳибқирон, «Ўғрилар хусусида буюрдимки, уларқаерда бўлмасин, ким тутиб олса ясо бўйича жазолан син. Кимки бировнинг молини зўрлик билан тортиболган бўлса, мазлумнинг молини золимдан қайтариболиб эгасига топширсинлар. Агар кимда ким тиш син дирса, кўзни кўр қилса қулоқ ва бурун кесса, шаробичса, зино ишлар қилса девондаги шариат қозиси ёкиаҳдос қозисига олиб бориб топширсинлар. Шариатгаоид ишларни ҳал этишда ислом қозиси ҳукм чиқарсин.Урф-одат ишларини эса аҳдос қозиси тафтиш қилиб,сўнг менинг арзимга етказсин»1 деган.
Плюрализм, эътиқодий бағри кенг ҳуқуқий-қо нунчилиги сиёсатини юргизишда Амир Темур Имо му Аъзам Абу Ҳанифа, Шофеъийлар, ал-Мавардийасос солган ислом давлати, жамиятида дин давлат дан, халифа султонликдан функционал ажратилиши,бунда ҳам қонунга риоя қилиниши, қонун, адл-ин соф устуворлиги умдасига амал қилган. «Худонингмулкида адолат билан иш тутгил... Мамлакат куфрбилан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда турол майди»2, деган эди.
Зулм қилмаслик, қонун устуворлигини таъминлаш да Амир Темур ишни аввало ўзи, яқин атрофдагилар,давлат арбобларининг мазкур қонунга риоят қилини шини таъминлашдан бошлаганлиги, хусусан Мирон шоҳ, Халил Султон, Искандар Мирзо каби ўз ўғил ваневаралари борасида, баъзи амир ва беклари фаолиятиборасида жуда қатьий ва муросасиз бўлганлиги ҳозир ги кунимиз учун бениҳоя ибратомуздир.
Амир Темур қонун устуворлиги масаласида бирорқилган оддий аскар, фуқарони, «булар оддий ас
1 Темур тузукмри. Т., Ғафур Ғулом номиааги нашрист-матбаа бирлашма си. 1991, 74-бет.
2 Ўша жайда, 93-бст.
кар, фуқароку» деб, кўп нарса уларнинг ирода ва их тиёрида, имкониятлари доирасида эмаслигини назардатутиб иш кўрган. Аммо ёлғон, хиёнат, бебурдлик, но покликка нисбатан муросасиз бўлган. Айниқса ўз ама лини, ҳатто бойлигини суъиистеъмол қилган нафақаталоҳида одамларни, ҳатто бутун-бутун шаҳар, давлатбошлиқлари ёки жамоаларини жазолаганлиги маълум.Жазони қўллашда ҳам Амир Темур адл-инсоф ва қо нун устуворлигидан ташқари, ўз шахсий эҳтиросларигаберилиш, айниқса ўч олишга берилиб кетишга йўлқўймаган.'
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Амир Темур фуқароларарз-додига қулоқ солиш, бировлар кўрсатмаларигаишониб қўя қолмасдан, шахсан ўзи арз-додини тинг лаб, керак бўлса атрофлича тафтишдан сўнг энг адо латли, инсофли ҳукмга келишга ҳаракат қилган.
Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий, давлат қурили ши, қонунчиликка оид қарашлари шуни кўрсатадики,у давлатнинг алоҳида фуқаро, жамият олдидаги асосийвазифаси мамлакатда барқарор қонун ва тартиб ўрна тиш, бурч ва қоидаларни, соликларни бажарилишинитаъминлаш, халқнинг тўқ, фаровон яшашининг барчашарт-шароитларини яратиш, аҳолига маломат, заҳмат,қийинчиликлар эмас, балки унинг аҳволини енгил лаштириши лозимлигини тўғри тушунган ва ҳаётдаамалга оширишга уринган. Албатта, Амир Темур шах сини бир томонлама муқаддаслаштириш ҳам, қоралашҳам керак эмас. Соҳибқироннинг халқимиз, давлатчи лигимиз, умуман инсоният олдидаги хизматлари унингўта салоҳиятли, фавқулодда ақл-заковат ва иқтидор со ҳиби бўлган зот эканлигини кўрсатади.
Амир Темурнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари,дунёқараши ва мероси нафақат Ўрта Осиё, Туркистон даги ижтимоий-сиёсий фикр тараққиётида, балки бу тун мусулмон Шарқи, жаҳон илмий-фалсафий, сиёсийфикрлари тараққиётида катта аҳамиятга, таъсир кучигаэга бўлди.
Амир Темур «Тузуклари»нинг манбаавий ва илмийхолис қиммати ҳақида тўхталадиган бўлсак, униXIV—XVI ва кейинги асрлар Шарқ, туркий ижтимоий фалсафий фикрининг энг юксак намунаси бўлган ман ба деб баҳолаш керак бўлади. Бу хулосанинг тасдиғинитарихий апробация ҳам исбот этган. «Темур тузуклар»и ниҳоятда махфий, тор доираларда, Темурийзода аслзо далар қўлида XVIII асрларгача фақат қўлёзма шаклдақўлдан-қўлга ўтказиш йўли билан саклаб келинганли гига қарамай, турли мамлакат ҳукмдорлари, сиёсатчи лари ундан фойдаланишни истаганлар. Натижада «Те мур тузуклари»нинг асл туркий нусхаларидан бириЯмандаги Турк-усмоний халифалиги ҳокими ЖаъфарПошо кутубхонасида сакланиб қолган. Ана шу нусха дан темурийзода Шоҳ Жаҳонга Мир Абу Толиб ал Ҳусайний ат-Турбатий ал-Туркистоний форсий таржи мани тақдим этган. Шоҳ Жаҳон эса ўз даврида Декканмузофоти қозикалони, маърифатпарвар Муҳаммад Аф зал Бухорий (1651—52 й. вафот этган)га бу форсийнусхани Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома»си,бошқа темурийлар архивлари, кундаликлари биланқиёслаб, ортиқча қўшилган жойларини чиқариб, аслматнни тиклашни буюрган. Бу матндан кўчирилган«Темур тузуклари» нусхаларини жаҳоннинг кўпгинамамлакатлари — Франция, АҚШ, Англия ва Россия,Эрон, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Яман каби мамла катларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам қўлёзма нус халар, литографик, тошбосма нашрлари таржима вашарҳлари мавжуд.'
Амир Темур ижтимоий-сиёсий қарашларининг ма ғизи, уларнинг Ўрта Осиё, жаҳон ижтимоий-сиёсийфикри тараққиётидаги ўрни унинг ўлим олдидаги «Ва сйяти»да мухтасар ва бутун шавкати билан ифодалан ган. У «Биз ким, Мулки Турон, Амири Туркистонмиз.Биз ким, миллатларнинг энг улуғи, Туркнинг бош бў ғинимиз»2 деган. Соҳибқирон ўгитларида Она Ватани миз Туркистонга, миллатимизга муҳаббат, унинг шаъ ни-шавкати учун қайғуриш, бунинг учун масъулиятничуқур англаш, халқимиз, миллатимизнинг жаҳондагишаъни-шавкатини юксак тутиш, ардоклаш каби му қаддас асослар берилган. Бу муқаддас ўгитлар ҳозиргимустақил Ўзбекистон истиклолини асраб-авайлаш, ар доклаш, ватанпарварлик руҳини кўтариш, Ўзбекистон ни ўз мустақил тараққиёт йўлидан олиб боришдамаънавий-руҳий асос, куч-қудратимиз, келажакка бит мас-туганмас ишончимиз манбаи эканлигини кўрса тади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling