Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet27/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

- АЎнииер Накоий. Лисон-ут-тайр. (Танқидий матн.) Т., «Фан», 1965,189-бст.
3 Алишер Навоий. Лисон-ут-тайр. (Насрий басн.) Т., «Фан», 164-бет.
куфр кетишлари, ўзларини қобил этмай, пасту-баландсўзлар айтсалар дорга осилишлари ҳам мумкин. Учин чидан эса, ана шу рамз, имо-ишоралар пардаси ости даги илоҳий моҳиятни билишга ўта олмаслик жоҳил,маърифатсиз қолавериш, одамни комил инсон бўлаолмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Ана шу сўнгги ҳо латни назарда тутиб буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий,Мансур Ҳаллож рамз, имо-ишораларидаги яширинилоҳий моҳиятни ифодаланишини тушуниб етолмаганва Халложни дорга осиб, қатл этган замона зўрлари,жоҳил, мутаассиб руҳонийларга нисбатан
Билмадилар муллолар «Анал-ҳаққ!»нинг маънисин,Қол аҳлига ҳол илмин ҳаққ кўрмади муносиб»1
деб қаттиқ таънаю-дашномлар қилган эди.
Аҳмад Яссавий назарида рамзий имо-ишораларни,маърифат йўлини нафақат бир киши, балки бир қанчагуруҳлар, ҳатто бутун бир жамият ҳам тушуна олмасли ги мумкин. Аниқроғи, уларнинг жоҳиллиги туфайлиОллоҳ таоло борлиқнинг илоҳий моҳиятига етишишниуларга, яъни расмиятчи оддий инсонларга муносибкўрмади. Яъни қол аҳдига рамзу-ишоралар тилини,улар остидаги маънони тушуна олмайдиган — ҳолнинг,яъни худо маърифатига етиш маъносини илғашни му носиб кўрмаслиги мумкин.
Алишер Навоийнинг ижтимоий-фалсафий қараш лари, инсонпарварлик ғоялари тарихий анъаналарнингюксак давоми, келажакдаги жамият маънавий камола тининг муҳим омили бўдди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1529) тему рийлар сулоласининг энг буюк вакилларидан бири,Ҳиндистонда «Буюк мўғуллар»' салтанатини қурган,туркий, араб-мусулмон, форс-тожик, ҳинд маданияти,бадиий-фалсафий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий ва ди ний-тасаввуфий фикрига катта ҳисса қўшган мутафак кирдир.
Бобурнинг ҳаёт йўли икки катта даврга бўлинади.
Биринчи давр — 1506-йилгача бўлган Тўркистондаври. Бу даврда у Фарғонада тахтга ўтириб, кейинтемурийлар орасидаги тарқо1ушк майлларини бартарафэтиш, сулола иқтидорини Шайбонийлар ҳужумидансаклаб қолиш учун жуда қаттиқ муросасиз кураш олиб
. ' Аҳмад Яссивий. Ҳикматлардан намуналар. «Ўэбек адабиёти тарихи хрес томатияси» VIII—XV асрлар», 2 жилдлик. 1-жилд, Т., «Ўқувпеднашр», 1941,40-бст. . . : ,... -•;-.-.
борди. Аммо, ўз тараққиётининг авж буржидан ўтгантемурийлар сулоласи бу пайтга келиб Туркистонда,Ўрта Осиёда Амир Темурдан қолган буюк салтанат марказлашган давлатни сақлаб қоладиган аҳволда эмасэди. Сулола вакиллари Амир Темурнинг буюк салтана тининг ҳар бир бўлагида, ҳатто кичик-кичик беклик лар ҳудудларида ҳам ўзаро низо, уруш-жанжаллар би лан банд бўлиб, мамлакат тобора иқтисодий жиҳатданзаифлашиб борарди. Уни ижтимоий-иқтисодий ва сиё сий жиҳатдан ўнглайдиган сиёсий куч — сулоланингвакиллари стратегик аҳволини бутун салтанат миқёси да тасаввур эта оладиган, жуда қаттиқ сиёсий иродагаэга, армияни, давлат иқтисодий-сиёсий иродасини анашў умумий манфаат учун бир ерга йиғиб, қатъий тар тиб-интизом ва ўта мобил (ҳаракатчан)лик — чапдаст лик билан ҳимоя қилишдан иборат объектив тарихийзаруриятни англайдиган соҳиб иқтидорлик салоҳиятигаэга эмас эди.
Тахтга 12 ёшида ўтирган Бобур Шайбонийхон би лан ҳал қилувчи жанглар олиб борган, 1500—1506 йил ларда бори-йўғи 20—23 яшар ёш бир йигит эди. Темў рийларга хос ҳарбий салоҳият, уруш санъатини, ўтачапдастликни эгаллаганлигига қарамай Бобурнинг кат та тажрибаси йўқ эди.
Ҳолбуки, бу пайтда Шайбонийхон ёши улуғ, ни ҳоятда тажрибали моҳир саркарда сифатида шуҳраттопган, катта қўшинни салтанат қуриш, қўшни мамла катларга бошлаб боришда кўзи пишган, хотиржамликбилан иқтидори ўз ривожининг авж буржига кўтари лаётган давлат раҳнамоси бўлган етук зот эди.
Иккинчи давр — 1506 йилдан кейинги Афғонистонва Ҳиндистон даври.
Бу даврда Бобур нафақат сиёсатчи, сулола асос чиси, ақилли ҳарбий лашкарбоши, балки жуда иқти дорли олим, исломий илмлар, шариат, ҳамда тасав вуф ирфони, тариқатлар билимдони, мухлиси, буюксўз устаси, шоир, воъиз эди. Унинг ижтимоий-фал сафий, сиёсий, хуқуқий, бадиий-ахлоқий, ирфонийқарашлари у қолдирган жуда бой маънавий мерос —Девонлари, «Бобурнома» асари, Шариат асосларибаёни бўлган «Мубаййан» рисоласи, бадиият наза рияси &йича «Аруз рисоласи», Хўжа Аҳрор Валий«Рисолаи волидия»сининг туркий назмий баёНи, му сиқа, лашкаркашлик бўйича рисолалар, у ўзи яратган
ва қўллай бошлаган махсус алифбо «Хатти Бобурий»,туркий-мўғулий қонунчилик анъанасида тузилган«Тузукоти Бобурий»лар бизгача етиб келган. Бунданташқари Бобурнинг «Васияти», ўғиллари, қизлари,яқинлари билан, Пир шайхлар, сиёсатчилар, бошқадавлат раҳбарлари билан олиб борган ёзишмалари,элчилик номалари, вақфлари, сон-саноқсиз Улуфа,Суюрғол, фармон, ёрлиқ нишонлари ҳам бизгачаетиб келган.
Бобурнинг ижтимоий-фалсафий, бадиий-ахлоқий,сиёсий ва ҳуқуқий, ирфоний, ислоҳчилик қарашлариниҳоятда кенг қамровли, чуқур, ўз давридан илгарикетган инсонпарвар, илм ва ақд муҳиби дунёқара шини ифодалар эди. Бобур дунёқарашининг бош йў налишлари инсонпарварлик, илм-маърифатпарвар лик, санъатсеварлиги, бадиият, шеър санъатлари, ва танпарварлиги — ўз Ватанни севиш, қўмсаш ваайни пайтда бошқа халқлар, миллатлар, диний эъти қодларга эътиқодий бағри кенглик, ҳурмат муносаба тида бўлиш, қонунни, ҳуқуқ анъаналарини устун са наш, пок зотлар, азиз авлиёлар, улар қайси динжамоадан бўлмасин, олдида ўзини ҳокисор тутиш,юксак шижоатлилик, мардлик, ахлоқий поклик, хайришларни қшгашдир.
Буларнинг энг ёрқин намуналарини биз унингасарларида ҳам, айниқса машҳур «Васиятнома»сидакўришимиз мумкин. У валиъаҳд этиб эълон қилганкатта ўғли Хумоюнга қуйидаги васиятлар, ўгитларниқолдирган: «Биринчидан, ҳамиша мазҳабий таассуб дан ҳазар қилғшт, халқнинг диний жазавалариюҳурофий расм-русмларини назарда тутгил. Халқайирмачилигидан сақлангил. Ҳар бир тоъифанингўзига хос риоятида бўлуб, инсоф йўли билан муома лада бўлгил;
Иккинчидан — ҳўкуз ўлдурмоғдан чекингил (ҳинд лар эътиқодида муқаддаслиги учун), халқнинг кўнгли да ўзингга ўрин касб айлоғил. Эҳсон йўли билан халқсанга мутеъ бўлсунлар;
Учинчидан, ҳеч бир қавмнинг маъбудини бузмагил,барча мазҳаблар кишилари билан, шоҳ ва раъият ора сидаги риштанинг дўстона бўлмоғи учун ҳар бирҳолатда инсофга риоят қилгувчи бўлгил. Шунингдекбўлса мамлакатда ўзаро ишонч ва омонликлар барқа рор бўлгай;
Тўртинчидан — зулм ўрнига, исломнинг нашъу-на моси (гуллаб яшнаши) ва қилич ўрнига лутф-эҳсонҳосил қилиш яхшироқ, аълороқ бўлгай;
Бешинчидан — Сунний ва шийа ихтилофлариданузоқ тургил, бунингдек сўзлар исломнинг заъифлашу вига боъис бўлгай;
Олтинчидан — ўз раъиятларингнинг хусусий аҳвол лари, турли мавсум-фасллардан бохабар бўлуб, солиҳ тақводорларни айниқса назардан қочирмагин, токимамлакатинг заифлик ва касалликлардан ҳимояланганбўлсин».1
Бобурнинг юқоридаги коялари юксак инсонпарвар лик, эътиқодий бағри кенглиги, адолатпарварлик, қо нунни, инсон шаънини юксак тутиш нишонларигакўра ҳозирги Ўзбекистон миллий мустақиллик мафку расининг устувор қадриятларига, ҳозирги ижтимоийтараққиётнинг асосий йўналиши ва мақсадларига та момила ҳамоҳанг эканлигини кўрсатади.
Бобур дунёқарашининг, ундаги янгиликка, эзгулик ка интилишнинг яна бир муҳим қирраси, бу унингтасаввуфга, унинг турли сулук ва тариқатларига муно сабатидир. Гап шундаки Амир Темур ва унинг ўғилла ри тақводор суннийлар сифатида бирон-бир тасавву фий оқимга алоҳида эътимод кўрсатмаганлар, дин,тариқат аҳлини катта сиёсатдан маълум масрфада уш лаб турганлар. Бу жиҳатдан Бобур ҳам Темур каби из чил йўл тутган. Айни пайтда Бобур дин ва тариқатаҳлини давлат ишларига аралаштирмаган бўлсада,аммо Аҳмад Яссавийга буюк ҳурмат кўрсатган, унгамақбара бино қилган бобоси Амир Темур каби кўплабтасаввуф тариқатлари, сулуклари аҳлига хайрихоҳлик,айниқса Нақшбандия тариқати вакиллари Пиру-ВалийХўжа Аҳрор, унинг муриди Мавлоно Муҳаммад Қози,Сайид Аҳмад Хожаги Косонийлар этагидан тутган,уларни турли йўл билан иқтисодий, ҳуқуқий ва маъна вий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган.
Бобурнинг отаси Умар Шайхнинг Хўжа АҳрорВалийга ирода силсиласи бор эди. Отаси изидан Бо бур ҳам Хўжа Аҳрор Валийга ирода нишонини кўр сатиб, доимо у зоти бобаракот авлодларига, яқинла рига таъзим ва икромда бўлар, буни бирор соат ёки'дақиқа ёдидан чиқармас эди, деб ёзган Хасан Нисо риў Бухорий ўзининг «Музаккири аҳбоб» тазкираси1 Абдулҳаи Ҳабибий. Бобуршоҳ. Таъиф. 1978, 51— 52-бетлар.
да. Бобур Ҳазрати Махдуми Аъзам Хожаги Косо нийга ихлос билан бир мунча олтин-кумуш назр ниёз юборган.
1520 йилда Бобур «Рисолаи аруз» асарини АлишерНавоийнинг «Меъзонул-авзон» асари асосида ёзган.Бу асар, Нисорий таъкидлашича, гўё бир дарё, туркийтилдаги шеър санъати қонуниятлари ва тахлили, усул ларининг энг яхши тадқиқотидир.
Бундан аввал Бобур «Мубаййан» номли асаринишариатдаги Имоми Аъзам фиқҳи асослари ҳақида ёз ган. Бу китоб Фаҳрий Харавий эътирофига кўра ҳана фийа фиқҳи бўйича энг мукаммал асардир. Бу асар«Фиқҳи Мубаййан» ёки «Фиқҳи Бобурий» номидамашҳур бўлиб, у ўғли Комрон Мирзога бағишланган.У нафақат шариат муаммоларини, балки умуман дин,ижтимоий-ахлоқий масалаларни ўз ичига олган муҳимманбадир. Бу китобга Бобур саройида қароргоҳидаМунший бўлиб хизмат қилган Шайх Зайн томонидан«Шарҳи мубаййан» номида шарҳ ёзилган.1 Бу китоб нинг ўзбекча нусхаларидан бирига ёзилган «Хотима»да«Мубаййан» рисоласида «ундаги бирор хатоси бўлса,мени бохабар қилинсун!» деб Туркистонлик фақиҳ,уламоларга мурожаат мактуби юборганлиги тўғрисида ги хабар бизгача етиб келган.
Юқоридагилар Туркистон замини, унинг аҳли илм ларига Бобур нафақат бир Ватан фарзанди сифатида,балки Ислом, Шариат, фалсафа, маданият, илми-ир фон борасида бир муқаддас ўчоқ деб қараганлиги, кат та ҳурмат билдирганлигини кўрсатади.
Бобур тузган «Рисолаи волидия» асари ҳам унингфалсафий, илмий-ирфоний, ижтимоий, ахлоқий қа рашларида алоҳида ўрин тутади. Асар 1528 йилда, Бо бурнинг, отасининг Нақшбандийя — Хожагония тари қатига, хусусан Хўжа Аҳрор Валий Фуқаротийга ақдииродатини ифодалаш учун, Пирнинг «Рисолаи воли дийя»сини туркий назм билан баён этган. Бу китобдаҳатто Бобурнинг «Убайдуллоҳ тадбирлари туфайли шоҳбўлдим», деган эътирофи мавжуд.
Хуллас, темурийлар даври маданият, санъат, ада биёт сингари ижтимоий, сиёсий, фалсафий фикрлартараққиётида ҳам ўзига хос бир босқич бўлди.
1 Абдулҳай Ҳабибии. Бобуршоҳ. Таъиф. 1978, 27—28-бетлар.



Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling