Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet33/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

2. БОРЛИҚНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ


Борлиқ ўзининг мавжудлик шаклларига кўра хил ма-хилдир. Хўш, бу шакллар қандай кўринишлардамавжуд?
Авваламбор, бизни қуршаб турган яхлит, бир бутундунё, энг умумий борлиқ бўлиб, у кўпдан-кўп реалмавжуд нарсалардир.
Бу нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бири ўзига хос, бош қаяарида мавжуд бўлмаган томонлар, хусусиятларга ҳамэга. Лекин инсон ўз фаолиятида уларни билиш жараё нида борлиқнинг бу турли кўринишларидан келиб чиқиб, умумлаштиришга, гурухлаштиришга, муайян яхлиттизимларга бирлаштиришга киришади. Шуни айтишкеракки, бунда инсон якка, айрим нарса ва ҳодисалар ни уларга нисбатан каттароқ бутунликка бирлаштириб,ҳар бир якка, айримликнинг мавжудлик хусусиятигаэътибор берган ҳолда, уларнинг борлиқ кўриниши, усу ли ва мавжуд шароитларидаги ўхшашликлардан келибчиқиб, уларни турли гуруҳларга, турларга ажратади.Дунёдаги барча мавжуд нарса ва ҳодисаларни улар бор лиғининг кўринишларига кўра, турли шаклларга ажра тиш ва бирлаштириш кишиларнинг кундалик ҳаётидагиоддий жараёнлардир, чунончи улар ўз амалий фаолият ларида ўзлари англамаган ёки англаган ҳолда, борлиқ нинг турли шакллари ўртасидаги умумийлик ва фарқ ларга, албатта, эътибор берадилар. Борлиқ шаклларинибилишда уларни фарклаш, ажратиш кишиларнинг ама лий фаолиятида, дунёни тушунишида муҳим аҳамияткасб этади. Шунинг учун фалсафий муаммоларни ўрга ниш борлиқ категориясининг мазмунини ўрганишдан,борлиқнинг асосий шаклларини тахлил қилишдан бош ланади.
Шуни айтиш керакки, фалсафада, борлиқнингшакллари муаммосига турлича ёндашишлар мавжуд, ма салан, материализм ўз эътиборини моддий борлиққақаратиб, уни бирламчи, белгиловчи, деб ҳисоблайди.Идеализм эса, одатда, борлиқнинг маънавий шакллари га алоҳида эътибор беради, у маънавий борлиқ шаклла рини бирламчи, белгиловчи, деб эътироф этади.
Ҳозирги фалсафий адабиётларда файласуфлар бор лиқ шаклларини дастлаб бир-биридан фарқ қилувчи ваайни вақтда бир-бири билан ўзаро алоқадорликда бўл ган қуйидаги турларга ажратмоқцалар:
1. Инсондан, унинг онгидан ташқарида объективреаллик сифатида мавжуд бўлган нарсалар, ҳодисалар,жараёнлардан иборат моддий борлиқ.
2. Фақат инсон, унинг онги билан боғлиқ субъек тив реаллик сифатида мавжуд бўлган фикрлар, ғоялар,қарашлар тарзидаги маънавий борлиқ.
Борлиқнинг бу турлари ўртасидаги фарқ нис бийдир, чунки улар бир-бирларига ўтиб туришади. Шубилан бирга, уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна бирқанча шакллар, кўринишларга бўлинади.
Инсонни қуршаб турган табиат, табиатни ташкилқилган турли нарса ва ҳодисалар, барча ноорганик ваорганик моддалар олами, ўсимликлар ва ҳайвонот
дунёси, инсоният, кишиларнинг ўзи ва уларнинг ўзароижтимоий муносабатларидан ташкил топган жамият —буларнинг барчаси моддий борлиқ кўринишларидир.Шунга кўра моддий борлиқни қуйидаги конкрет тур ларга ажратиш мумкин:
1. Табиий борлиқ ёки табиат борлиғи.
2. Инсоний борлиқ ёки инсон борлиғи.
3. Ижтимоий борлиқ ёки жамият моддий борлиғи.Моддий борлиқнинг бу турларининг ҳар бири ўз
табиатлари жиҳатидан яна бир неча кўринишларга бў линади. Уларни бундай кўринишларга бўлишнинг ўзинисбийдир, чунки уларнинг ҳеч бири соф ҳолда эмас,бири иккинчиси билан, иккинчиси учинчиси билан ваҳоказо аралашиб кетгандир.
Маънавий борлиқ инсон онги билан боғлиқ барчамаънавий ҳодисалар: фикрлар, ғоялар, қарашлар, иж тимоий онг шакллари, инсон ва жамиятнинг бир бутунмаънавий-маданий ҳаётидир. Шу жиҳатдан маънавийборлиқнинг қуйидаги икки кўриниши фарқ қилинади:
1. Индивидуаллашган маънавий борлиқ.
2. Объективлашган маънавий борлиқ.Борлиқшшг бу юқорида кўриб ўтган турлари ва
шакллари, уларга хос хусусиятларни тушуниб олишучун уларнинг ҳар бири устида алоҳида-алоҳида тўхта либ ўтмоқ мақсадга мувофиқдир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling