Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
в) Ҳаракат.Материя атрибутлари ичида унинг асосий яшаш усули, мавжудлик шакли — бу ҳаракатдир, чунки мате риянинг ҳар қандай кўринишининг яхлитлиги ҳаракаттуфайли сақланади. Агар ҳаракат бўлмаганда эди, ҳарқандай жисмнинг таркибий қисмларини туташтирибтурувчи ўзаро таъсир кучлар ҳам бўлмаган бўлар эди,натижада, ҳеч бир нарсанинг бутунлиги, яхлитлиги,тартиби сақланмасди. Биз, атрофимиздаги нарсаларниҳаракат туфайли, яъни уларга ёруғлик нурлари урилиб,бизнинг кўзимизга тушганлиги учун кўрамиз. Ҳаракаттуфайли ҳаво тебранишлари қулоқларимизга товуштўлқинларини ташиб келади ва биз эшитамиз. Ҳаракаттуфайли атомлар ва молекулаларда ўзгаришлар содирбўлади, ўсимликларда моддалар алмашинади, энергиява ахборот узатилади, ҳаракат туфайли ҳайвонот оламива инсон муҳит билан алоқада бўлади, жамият ривож ланади. Ҳаракат туфайли Қуёш нурлари Ерга етиб ке лади, дарёлар оқади, ўсимликлар ўсади, фасллар алма шинади. Қуёш системаси, галактикамиз ва бутун Кои нотдаги ҳаётий жараёнлар давом этади. Ҳаракат, бир томондан, моддий жисмларнинг таш кил этувчи элементлар ва турли жисмлар ўртасидагиалоқадорликларнинг натижаси сифатида, бошқа то мондан эса, уларда рўй берувчи ўзгаришлар сифатидасодир бўлади. Ҳаракатнинг бир-биридан фарқ қилувчи бир қанчашакллари мавжуддир. Ҳаракат шаклларини туркумлашфалсафада муҳимдир. Файласуфлар ҳаракат шакллари ни туркумлашда қуйидаги қоидаларга таянадилар: 1)ҳаракат шакллари бир-бири билан сифат жиҳатданфарқ қилиб, уларнинг ҳар бири материянинг ташкилийтузилиш даражаларининг муайян босқичида намоён бў лади; 2) ҳаракат шакллари бир-бири билан келибчиқиш жиҳатидан (генетик жиҳатдан), кетма-кет боғ лангандир, яъни ҳаракатнинг мураккаброқ шакллариунинг нисбатан соддароқ шаклларидан келиб чиққан дир; 3) ҳаракатнинг юқори шакллари таркибида қуйидаражадаги ҳаракат шакллари қатнашади, яъни ҳара катнинг қуйи шакллари унинг юқори шаклларига ҳаммансубдир, аммо ҳаракатнинг юқори шакли ўзиданқуйи шаклдаги ҳаракатга мансуб эмасдир. Шу қоида ларга таянган ҳолда ҳаракатнинг бир неча шаклиниажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилардир: меха ник ҳаракат, иссиқлик, ёруғлик, электр, магнитизм,кимёвий бирикиш ва парчаланиш, агрегат ҳолатлар нинг бир-бирига ўтиши ва органик ҳаёт. Буларга ижтимоий ҳаракатни қўшсак, қуйидаги ҳаракат шакллариҳосил бўлади: 1) механик ҳаракат (жисмларнинг фазодаги силжиши); 2) физик ҳаракат (иссиқлик, ёруғлик, электр, маг нитизм); 3) кимёвий ҳаракат (кимёвий бирикиш ва парчала ниш, агрегат ҳолатларнинг бир-бирига ўтиши); 4) биологик ҳаракат (органик ҳаёт); 5) ижтимоий ҳаракат. Ҳаракат фазо ва вақт билан узвий боғлангандир. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling