Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet42/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

г) Фазо ва вақт.


Фазо ва вақт материянинг асосий яшаш шаклларибўлиб, объектив реалликдаги жисмлар ва уларни таш кил этувчи элементларнинг ўзаро жойлашиш тартиби,кўлами ҳамда улар билан боғлиқ бўлган ҳодисаларнингдавомийлиги, кетма-кетлиги тартибларини акс эттира ди. Ҳаракатланувчи материя фазо ва вақтда ўзинингтурли шаклларини намойиш қила олади.
Бу ерда фазо — материянинг тузилиш тартиби, кў ламини, оламдаги нарсаларнинг ўзаро жойлашиш ва зиятини ифодаласа, вақт — жараёнларнинг даво мийлигини, ҳодисаларнинг кетма-кетлиги тартибиниифодалайди. Агар бутун объектив реаллик «лаҳзалар»ва «бўлинмас» ўлчамларнинг бирлигидан иборат бўлса,улар шу бирликнинг кичик улуши бўлиши мумкин.Фазо ва вақтга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Фа зо — бу вақтнинг муайян лаҳзасида оламни ташкилэтувчи нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартиби, кўла ми, вазиятлари ўлчамидир. Вақт — бу фазонинг муай ян нуқтасида рўй берувчи ҳодисалар кетма-кетлиги,тартиби ва давомийлиги ўлчамидир.
Олам ҳақидаги илмий билимларнинг ривожланишибилан реал фазо ва вақт ҳақидаги тасаввурлар ҳам,концептуал моделлар ҳам ривожланиб, такомиллашибборади.
Фазо ва вақтнинг барча ҳисоб системаларда ваматериянинг барча структура даражаларида бир хилданамоён бўлувчи хусусиятлари энг умумий хусусиятлардейилади. Бундай хусусиятларга фазо ва вақтнингобективлиги, моддийлиги, чексизлиги, материянингатрибути сифатидаги абсолютлиги, ҳаракат ва мате риягач нисбатан намоён бўлувчи нисбийлиги, яънитурли ҳисоб системаларида турлича қийматларга эга лиги киради.
Булардан ташқари, фазо ва вақтнинг турли ҳисобсистемаларда турлича намоён бўладиган, миқпорийкатталиклар билан, яъни муайян ўлчаш асбоблари,соат ёки линейкалар ёрдамида ўлчаш мумкин бўлган,ташқи алоқадорликларда кўзга ташланадиган, ўзгарув чан ва нисбий характердаги хусусиятлари борки, улар ни миқдорий ёки метрик хусусиятлар, деб аташади.Фазонинг гомогенлик (биржинслик), изотропик (ваанизотропик) хусусиятлари киради. Вақтнинг метрикхусусиятлари: давомийлик, биржинслик, анизотропик.Бу хусусиятлар материянинг турли ташкилий структурава масштаб-структура даражаларида турлича намоёнбўлади. Улар фазо ва вақт билан боғлиқ бўлган моддийалоқадорликларнинг микдорий белгиларини ифода лайди. Метрик хусусиятларнинг ўзгариши материя си фатининг ўзгаришига жиддий таъсир қилмайди.
Фазо ва вақтнинг яна шундай хусусиятлари ҳамборки, улар барча ҳисоб системаларида, материянингбарча структура даражаларида микродунёда ҳам жа миятда ҳам бир хилда сақланади. Улар фазо ва вақт нинг туб сифатий жиҳатларини ифодаловчи фундамен тал хусусиятлар ҳисобланади. Бундай хусусиятларнитопологик хусусиятлар дейишади. Топологик хусусият лар моддий алоқадорликларнинг ички, туб сифатийжиҳатларини ифодалайди. Топологик хусусиятларнингўзгариши билан модций объектларнинг тузилишидатуб сифатий ўзгаришлар содир бўлади. Кйидаги хусу сиятлар фазонинг топологик хусусиятлари ҳисоблана ди: узлуксизлик ва узлуклилик, ўлчамлик, борланган лик, компактлик, тартибланганлик, чегарасизлик.Вақтнинг топологик хусусиятларига эса узлуксизлик,орқага қайтмаслик, бир ўлчовлик, чизикли тартиблан ганлик ва боғланганлик киради.
Фазо ва вақт материя структурасидаги ўзаро алоқа дорликлар мажмуасини акс эттирар экан, бу алоқадор ликларнинг турли хил шакллари, турли хил шаклдагиҳаракат ва унга боғлиқ бўлган фазо-вақт шакллари нинг вужудга келишига сабабчи бўлади. Биз юқоридафақат физик фазо ва физик вақт ҳақида тўхталдик.Тадқиқотчилар молекуляр алоқадорликлар мажмуасибилан боғланган психологик фазо ва вақт ижтимоийалоқадорликлар структурасини ифода этувчи ижти моий фазо ва вақт шакллари ҳақида ҳам илмий изла нишлар олиб бормоқда.
Хуллас, фазо ва вақт оламдаги алоқадорликлар
мажмуасини ифода этади. Улар ҳаракат, материя вамоддий ўзаро таъсирлар билан чамбарчас боғланган.Оламдаги барча ўзгаришлар, нарсаларнинг шакли вакўринишлари фазо ва вақт структураси билан боғлан гандир. Материяга ҳаёт бахш этувчи атрибут ҳаракатбўлса, фазо ва вақт унга шакл бахш этади, уни шакл лантиради, ривожлантиради, равнақ топтиради.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling