Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet36/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

в) Маьнавий борлиқ.


Маънавий борлиқ аслида инсон борлиғининг биркўриниши бўлиб, у индивидуал ва ижтимоий онг жа раёнларини ўз ичига олувчи маънавийлик, маънавийқадриятлар ва маънавий бойликлардан иборатдир.
Тариада содир бўлган ва бўладиган кўпчилик во қеа-ҳодисалар, инсон ва инсониятнинг келажаги, ки шиларнинг ҳаёти ва тақдири кўп жиҳатдан маъна вийлик, маънавий бойликлар билан боғлиқлиги барча га аёндир. Шу нуқтаи назардан маънавийликни бор лиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида алоҳида ўрга ниш мақсадга мувофикдир.
Маънавийлик инсон ва инсониятнинг нодир фази лати бўлиб, у инсон руҳияти билан чамбарчас боғлиқ дир. Маънавийлик — бу кўп қиррали онг ва онгсизликжараёнларини ўз ичига олувчи инсоннинг кундаликҳаёт тажрибалари, унинг табиат, атрофдаги кишиларва жамият билан бўлган муносабатларида ҳосил қилганмалакалари, кўникмалари, унинг шахс сифатида шакл ланиши давомида эгаллаган ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий,диний, фалсафий қарашлари, шунингдек, фанларниўрганиш асосида олган билимлари, бадиий, техник ваилмий ижодларининг йиғиндиси ҳисобланади.
Маънавийликни, яъни маънавий борлиқни унингмавжудлик шаклларидан келиб чиқиб, икки турга бў либ ўрганиш мумкин. Уларнинг биринчиси — индивидонги ва руҳияти билан боғлиқ бўлган индивидуаллаш ган маънавий борлиқ бўлса, иккинчиси — индивидонги ва руҳиятидан ташқари, уларга боғлиқ бўлмаганобъективлашган маънавий борликдир.
Индивидуаллашган маънавий борлиқнинг ташувчи си бу индивид онги ва руҳиятидир. Улар индивид —алоҳида киши миясининг хоссалари бўлиб, инсон бор лиғининг ажралмас қисмларидир. Конкрет кишинингҳис туйғулари, ички руҳий кечинмалари, орзу-истакла ри, хотираси, таассуротлари, фикрлари, хаёллари, қа рашлари, ғоялари, индивидуал онг ости ва онгсизликжараёнлари индивидуаллашган маънавий борлиқнингэлементларидир. Индивидуаллашган маънавий бор лиқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда содир бў ладиган жараёнларнинг мавжудлигини бевосита таш қаридан туриб сезиш, кузатиш, билиш мумкин эмас.
Уларни илғаш, ҳис қилишнинг бирдан-бир йўли —индивиднинг (конкрет кишининг) ўз онгида, ўз руҳия тида юз бераётган жараёнлар тўғрисида ўз-ўзига ҳисобберишидир. Фан соҳасида ҳачи киши миясида содир •бўладиган онг фаолияти ва руҳий жараёнларни бутун лай тўлалигича билиш, қайта тиклаш ёки қайд қилибқўйишга ҳозирча эришганимиз йўқ. Биз шу пайтгача,одатда, уларнинг субъектив таассуроти биз учун қол дирган табиий ёки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ай рим қисмлари, кўринишларини ажратиб олиб, қайдқилиб келамиз, холос.
Индивидуаллашган маънавий борлиқнинг ўзига хосхусусияти яна шундаки, унга хос жараёнлар индивид нинг дунёга келиши билан пайдо бўлади ва оламданўтиши билан бирга йўқолади.
Индивидуаллашган маънавий борлиқнинг хусусият ларини асосан психология фани ўрганади. Маънавийборлиқнинг бу кўриниши ҳозиргача онг ҳақидаги фан ларда, хусусан, фалсафада нисбатан кам тадқиқ қи линган, тадқиқ қилинган бўлса ҳам, унга кўпроқ бил восита ёндашиб, киши онгидаги жараёнларни унингхатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб изоҳлаганлар.
Хуллас, индивидуаллашган маънавий борлиқниалоҳида борлиқ сифатида ўрганилар экан, инсон бор лиридзн, умуман, бир бутун олам борлиғидан алоҳидаажратиб қарамаслик керак. Чунки, бир бутун оламсизинсон бўлмаганидек, инсонсиз онг ҳам, индивидсизиндивидуаллашган борлиқ ҳам бўлмайди, у индивид нинг индивидуал руҳий-ижтимоий ҳаёти фаолиятиданамоён бўлади.
Маънавий борлиқнинг иккинчи кўриниши — буобъективлашган маънавий борлиқдир. Бу борлиқдаиндивид онгида пайдо бўлган ғоялар, қарашлар, фикр лар ундан ташқарига чиқиб объективлашади, реалла шади, моддийлашади. Натижада, улар индивидуал онгданташқарида яшай бошлайди. Объективлашган маънавийборлиқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у субъектонгидан — индивидуал онгдан чиқиб, унга боғлиқ бўл маган ҳолда объективлашгандан сўнг, табиий васунъий тиллар материалларида, ижтимоий онг ва уни нг шаклларида, масалан, муайян санъат асарлари вамаданият обидаларида ифодаланган ғоялар, қарашлар,назария ва таълимот шаклларида тарихий тараққиётдаволЛада ривожланиб, такомиллашиб боради ва аср лар оша .инсониятга хизмат қилиб, сақланиб туради.
Объективлашган маънавий борлиқнинг бир кўринишибу тил (нутқ)дир. Тил (нутқ)да онг фаолиятининг бирқисми реаллашади, индивидуал онгдан ташқарига чи қиб, объективлашади. Чунки, тил реаллашган онгдир.Тилда онг маҳсули — фикр моддийлашади: у товушларва сўзларда, гаплар ва баён қилинган нуткларда ифо даланади. Дастлаб индивидуал онгда пайдо бўлган ғоя лар ва фикрлар энди товуш ва сўзлар, жумла ва гап лар, матнларда онгдан ташқаридаги реаллик сифатидамавжуд бўладилар. Шу реалликлар туфайли инсониятмаданиятни яратади, шу реалликлар туфайли моддийва маънавий маданият бойликлари вужудга келади ваавлоддан-авлодга ўтиб, уларга хизмат қилиб, инсоннимаънавий жиҳатдан бойитиб боради.
Инсоният яратган барча моддий ва маънавий мада ният ёдгорликлари, китоблар, формулалар, лойиҳалар,моделлар, ранглар, куйлар, ноталар, рақслар — ҳамма ҳаммаси индивидуал маънавийликнинг объективлаш ган, моддийлашган кўриниши, объективлашган маъна вий борлиқцир. Бу объективлашган маънавий борлиқ нинг мавжуд бўлишида хотира алоҳида роль ўйнайди.Ҳозирги фан ва техника тараққиёти даврида хотирадасақлаш ва ундан фойдаланишда электрон машиналар«хотираси» муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз олдинашула тексти ва музикаларимизни грампластинкалар га, кейинчалик магнитофон ленталарига, ҳозир эса ви деомагнитофон ленталарига ёзиб қўйиб, истаган пайт да уларни қўйиб, ҳам эшитиб, ҳам кўришимиз мумкин.
Демак, объективлашган маънавий борлиқ ҳам ин сониятнинг маънавий-моддий ҳаётида, маданият, фан,санъат, адабиётнинг пайдо бўлиши, цивилизациянингривожланишида жуда катта роль ўйнайди.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling