Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети
Коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари
Download 472.46 Kb.
|
KURS ISHI
Коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари
“Жамият ривожланган сари етук, баркамол шахсларни етиштириш эҳтиёжи ҳам ортиб боради ҳамда ўзгариб, янгиланиб жамиятга хизмат қилади. Бу жараёнда талабаларнинг қобилиятларини ва маҳоратларини ривожлантириш, мустақил фикр юритишни кенгайтириш, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ҳисларини тарбиялаш, диёнатни асраш, меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, нутқ маданиятини, тараққиётини ўстириш, ахлоқий-эстетик камолотга етказиш, меҳнат ва табиатга муҳаббат руҳини сингдиришда педагогик қобилиятнинг роли бениҳоя каттадир.”2 Ҳозирда талабаларнинг юқори касбий тайёргарликка, коммуникатив қобилият борасида ҳам педагогик маҳоратга, юқори интеллектуал салоҳиятга, юксак маънавий - ахлоқий фазилатларга, мафкура борасида чуқур дунёқарашга эга бўлиши, таълим - тарбия ишларида инновацион технологиялардан самарали фойдалана олишларини давр талаб этмоқда. Айниқса, талабалардаги коммуникатив қобилиятлар уларнинг касбий компетентлигининг таркиб топишида муҳим дидактик асос бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, таълим-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш ҳам ўқитувчидаги коммуникатив қобилиятининг мустаҳкам таркиб топганлигига боғлиқдир. Маълумки, коммуникатив қобилият – ўқитувчининг таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, ҳамкасблари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари билан педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ муносабатларга киришиш маҳоратидир. Шу сабабли ҳам замонавий ўқитувчи олдига педагогик жараёнда таълим олувчилар билан ўзаро фаол мулоқотда бўлиш маҳорати ва санъатига эга бўлишдек муҳим вазифани қўймоқда. Бу вазифа ўқитувчиларни муомала ва мулоқот этикасига ўргатишни ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб кўймоқда. Бу борадаги фаолият долзарблигини кўпгина мутахассис - олимларимиз ҳам таъкидлаб ўтмоқда. Таълим олувчиларда интеллектуал салоҳият, педагогик маҳорат билан бирга коммуникатив муносабатга ўргатиш ҳозирда ниҳоятда зарур, деган фикрга келиш мумкин ва буларга оид масалаларни ҳал қилиш орқали интерфаол мулоқотлар майдонида бемалол фаолият юрита оладиган инновацион жараёнга кириб борувчи таълим олувчиларни тайёрлашга эришилади. Шунингдек, талабаларда коммуникатив қобилиятларнинг мустаҳкам шаклланганлигини замонавий ўқитувчиларга қўйилган асосий талабларидан бири, десак ўринли бўлади. Психологик, педагогик адабиётлар ҳамда кўплаб олимларнинг илмий изланишларида “мулоқот” ҳамда “коммуникация” (ёки коммуникатив қобилият) атамалари синоним тарзда ишлатилган. Илмий адабиётларнинг таҳлили натижасида “Коммуникация” атамасининг (юнончадан: kommunikare – боғламоқ, умумий муомала қилмоқ) қуйидаги учта маъносини таъкидлаб ўтиш мумкин: - хабар бериш йўналиши; - алоқа шакли ёки воситаси (оммавий ахборот воситалари учун) йўналиши; - маълумотларни етказиб бериш ҳамда мулоқот киришиш йўналиши. Мулоқот билан коммуникация ўзаро бир - бирларидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади: - мулоқот амалий, моддий, маънавий, ахборот ҳамда амалий-маънавий тавсифга эга; - коммуникация атамаси маълумотларни жўнатиш, йўллари, субъектнинг бошқа бир объект (инсонлар, ҳайвонлар, техникалар) билан алоқа қилиш воситаси орқали ўзаро ахборот алмашиши жараёнидир. Энди коммуникация ва коммуникатив қобилият атамалари талқинлари ҳақида қисқача тўхталамиз. Коммуникация жараёнлари – икки ва ундан ортиқ инсонлар ўртасидаги ахборот алмашиш жараёни. Мазкур жараёнда инсонлар орасида оғзаки ва ёзма мулоқот амалга оширилади. Бу жараёнда самарадорликка эришиш учун ўқитувчилар таълим олувчиларга топшириқнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бериши, топшириқларни қандай ва қай тартибда бажариш ҳамда қандай натижаларга эришиш лозимлигини тушунтириши зарур. Таълим муассасаларида мавжуд коммуникатив жараёнлар, асосан, ташқи ва ички каммуникацияларга бўлинади. Бунда коммуникативлик – педагогик тизимнинг ташқи муҳит ва бошқа тизимлар билан ўзаро таъсир этиш хусусиятларига эга эканлигини доимо эътиборга олиш лозим бўлади. Бу борада коммуникативлик, коммуникатив билимдонлик билан уйғун ҳолда намоён бўлгандагина ўз аҳамиятига ва мазмун - моҳиятига эга бўлади ва булар коммуникатив маданиятнинг таркиб топишига ҳам муҳим механизм вазифасини бажаради. Коммуникатив билимдонлик эса ўқитувчининг таълим олувчилар билан алоқага киришиш, фикрларини тушунарли ифодалаш ҳамда эркин мулоқот қила олиш қобилиятлари мажмуидан иборат бўлади. Коммуникатив маданият – шахснинг юксак даражадаги мулоқот кўникмаларига эга эканлиги. “Коммуникатив қобилият – педагогнинг самимий мулоқодда бўлиши, мулоқотни тўғри ташкил этиши, таълим олувчилар билан дўстона алоқа ўрнатиш учун тўғри йўл топа билиши, улар билан педагогик нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашига қаратилган қобилият”3 Ушбу таъриф коммуникатив қобилиятга бериладиган педагогик таърифни мунтазам равшда замон талаби асосида такомиллаштириб боришни талаб этади. Тадқиқотимизнинг кейинги қисмида коммуникация ва коммуникатив қобилият атамаларининг талқинлари ҳақида ҳам қисқача тўхталамиз. Коммуникативлик – шахслараро муносабатларда маълумот, ахборот, ғоялар алмашинуви жараёни. Мулоқот қилиш (коммуникатив) қобилияти орқали ўқитувучи таълим олувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда ижобий муҳит ярата олади. Шунингдек коммуникатив қобилиятларга ҳам турли таърифлар берилган, жумладан унинг фалсафий талқинлари ҳам бор. Улар қуйидагилар орқали шакллантирилган: Коммуникация (кенг маънода) – мулоқот. Экзистенциализмда – мулоқот тури бўлиб, унинг ёрдамида «Мен» ўзини бошқа одамда топади. Экзистенциализм – диққат марказида ҳаётнинг маъноси, инсон эркинлиги ва масъулияти муаммолари турувчи фалсафий йўналиш. Экзистенциализм вакиллари томонидан ишлаб чиқилган трансцендлаш методи Гуссерль феноменологиясига яқин туради. Унинг муаллифлари К.Ясперс ва Г.Марсель трансцендлаш деганда дунё устида турган аллақандай олий моҳиятни англашни тушунганлар. Транценденция бу коинотнинг бир қадар оқилоналигини англашга қаратилган методдир. Коммуникация методи К.Ясперс томонидан ишлаб чиқилган ва ҳақиқатга муносабатнинг чуқур интимлигини, «шахсий» муносабатни назарда тутади. Коммуникация инсоннинг дунёга муносабатидир.4 Юқорида келтирилган манбаларга асосланиб, ушбу соҳадаги изланишларимиз натижаларини эътиборга олган ҳолда коммуникатив қобилиятга таъриф беришга киришамиз. Бу қайд этилган манбаларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқиш натижасида ўқитувчи билиши лозим бўлган муҳим коммуникатив вазифаларни қуйидагича белгилаб олдик: касбий-педагогик мулоқотнинг узуксиз жараёнларини ўрганиш қонуниятлари, тизими ва тамойилларини мукаммал билиш; педагогик коммуникацияни таълим-тарбия жараёнида бевосита қўллаш тартиби ва технологияларини мунтазам эгаллаб бориш; касбий-педагогик мулоқотнинг кўникма ва малакалирини узуксиз ўзлаштириб бориш; коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш. Бундай вазифаларни ҳал этишда ижодий ёндашувларни ўзининг касбий-педагогик, мулоқот фаолияти тажрибаси билан доимий равишда ўзаро нисбатлаш, ўзи учун унинг тизими, мантиқи, оптимал индивидуал шаклларини аниқлаш педагогик мулоқотни эгаллаш бўйича олиб бориладиган фаолиятнинг муқаррар шарти саналади. Шунингдек, педагогик коммуникациянинг назарий қоидаларини ўқитувчи ўз тажрибаларида апробациялаши (синовдан ўтказиш) зарур. Ўқитувчининг коммуникатив вазифаларни бажариши – педагогик фаолиятнинг турли шаклларидан, таълим олувчилар жамоасининг шаклланиб улгурган даражасидан, мулоқотни бошқариш тамойилларидан, вазият қатнашчилари бўлган таълим олувчиларнинг индивидуал ёш хусусиятларидан, таъсирнинг режалаштирилаётган методларидан келиб чиқади. Педагогик вазифанинг коммуникатив вазифага мутаносиблиги, коммуникатив вазифани танланган таълим-тарбиявий таъсир методикаси билан нисбатлаш ва уларнинг бирлигини ташкил этиш мулоқот жараёни ва умуман педагогик ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини таъминлайди. Ушбу соҳадаги изланишлар натижалари ва юқоридаги талқинларга асосланиб коммуникатив қобилиятга бериладиган таърифни қуйидагича ифодалашни лозим топдик. Ўқитувчининг комуникатив қобилияти – бу энг аввало, ўқитувчининг самимий ва интерфаол мулоқотда бўлиши негизида мулоқотни ташкил этишнинг оптимал вариантини танлай олиши ҳамда ушбу жараёнда самарадорликка эришиш учун ўқитувчининг таълим олувчиларга бериладиган топшириқнинг мазмун - моҳиятини тушунтириши, топшириқларни бажаришга оид кўрсатма ва тавсиялар бера олиши, қаралаётган жараён бўйича эришиладиган натижалар ҳақида маълумот беришларини бир томонлама ва лозим топилганда икки томонлама мулоқотлар асосида амалга ошириш жараёнлари мажмуидан иборатдир. Демак, талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантириш талабанинг муомала одоби - у мулоқотда бўладиган одамлар, муассасалар билан ўз профессионал вазифасини бажараётганда содир бўладиган ахлоқий муносабатлар мажмуидан иборат экан. Бу ёндошув асосида педагогик муомала одобини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: ўқитувчи билан таълим олувчилар ўртасидаги муомала; ўқитувчи билан педагогик жамоа ўртасидаги муомала; ўқитувчи билан ота-оналар ўртасидаги муомала; ўқитувчи билан таълим олувчилар ўртасидаги муомала. Тадқиқотимизнинг ушбу қисмида хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, муомала одобида талабанинг ахлоқий онги, ахлоқий фаолиятининг етуклик даражаси, ахлоқий эҳтиёжлари ва ахлоқий йўналишлари, сўзи билан фаолияти бирлик даражаси кабиларда талабанинг ўзаро мулоқотда фаоллик замирида намоён бўлади. Худди шунингдек, ўқитувчи ва талаба мулоқотида муомала одоби ҳам талаблардаги коммуникатив қобилиятларни таркиб топтиришда муҳим аҳамият касб этади ва талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришда муомала-мулоқот одоби, ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро мулоқот одоби ва ўқувчиларнинг ота - оналар билан мулоқот қилиш одоблари кабилар муҳим дидактик асос бўлиб хизмат қилар экан. Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг психологик жиҳатларини илмий-методик жиҳатдан асослаш ҳам ўзига хос ижодий ёндашувни талаб этади. Мулоқот мураккаб жараён бўлганлиги учун ҳам айрим олинган мулоқот шаклини таҳлил қилганимизда, унда жуда хилма-хил кўринишлар, компонентлар ва қисмлар борлигини англашимиз мумкин. Мулоқот жараёнининг мураккаб психологик табиатини билиш, турли шароитларда самарали муносабатлар ўрнатиш малакасини ошириш учун унинг таркибига кирувчи ҳар бир таркибий қисмлар билан алоҳида танишиб чиқамиз ва уларнинг педагогик шарт-шароитлари билан бирга психологик хусусиятларига ҳам эътибор бериш керак бўлади. Қуйида улар тўғрисида тўхталамиз. Г.М.Андреева мулоқотнинг қуйидаги психологик тузилишини таклиф этади: 1. Мулоқотнинг коммуникатив томони (яъни мулоқотга киришувчилар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни). 2. Мулоқотнинг интерактив томони (яъни мулоқотга киришувчи томонларнинг хулқ-атворларига таъсир жараёни). 3. Мулоқотнинг перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлиқ бўлган мураккаб психологик жараён)5 Бу тузилманинг ҳар бир томонини батафсил кўриб чиқамиз. Кўпгина олимлар мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига тўхталиб ўтар эканлар, унинг қатор вазифалари, функцияларини ажратадилар. Масалан, таниқли рус олими Б.Ф.Ломов унинг функцияларига қуйидагиларни киритади: а) маълумотлар алмашинуви функцияси; б) хулқ-атворни бошқарув функцияси; в) ҳиссиётлар алмашинуви. Бу функциялар аслида Г.М.Андреева ажратган мулоқот қисмларига ҳам мос келади, яъни ҳар бир мулоқот жараёнида Б.Ф.Ломов қайд этган вазифаларни топиш мумкин.6 Б.Ф.Ломовни фикрларига асосланиб айтиш мумкинки, мулоқотнинг коммуникатив томони - маълумотлар алмашинув жараёнидир. Мулоқотнинг коммуникатив томони дейилганда, унинг шахслараро ахборотлар, билимлар, ғоялар, фикрлар алмашинуви жараёни сифатидаги вазифалари назарда тутилади. Бу жараённинг асосий воситаси бўлиб тил хизмат қилади. Тил шахслар ўртасида алоқа воситаси бўлиб, унинг ёрдамида кишилар билган маълумотлари ва ҳоказоларни бир-бирларига етказадилар. Маълумки, алоқа воситаси сифатида нутқнинг асосан 2 тури фарқланади: ёзма нутқ ҳамда оғзаки нутқ. Оғзаки нутқнинг ўзи диалогик ва монологик турларга бўлинади. Download 472.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling