Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Download 472.46 Kb.
bet5/11
Sana19.06.2023
Hajmi472.46 Kb.
#1624916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KURS ISHI

Мулоқотнинг перцептив томони. Мулоқот жараёнида одамлар бир-бирлари билан маълумотлар алмашиб, ўзаро таъсир кўрсатибгина қолмай, балки бир-бирларини тўғрироқ ва аниқроқ англашга, тушунишга ва идрок қилишга ҳаракат қиладилар. Бу томон шахсий идрок ва тушуниш муаммоси билан боғлиқдир. Биргаликдаги фаолият жараёнида шахсларнииг бир-бирларини тўғри тушунишлари на аниқ идрок қилишлари мулоқотнинг самарали бўлишини таъминлайди. Рус психологи А.А.Бодалев бошчилигидаги лаборатория бир-бирларини идрок қилиш механизмларини аниқлаш борасида қатор психологик қонуниятларни кузатган. Бундай механизмларга: идентификация; рефлексия; стереотипизация киради.
Идентификация шундай психологик ҳодисаки, бунда суҳбатдошлар бир- бирларини тўғрироқ идрок қилиш учун ўзларини бир-бирларининг ўрнига қўйиб кўришга ҳаракат қиладилар.
Рефлекция мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясидан, холатидан туриб, ўзини тасаввур қилишдир.
Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш ҳолларидир.8
Бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив қобилиятни таркиб топтиришнинг юқорида келтирилган психологик жиҳатлари уларни ижтимоий фаоликка кириб боришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади ҳамда бу ҳолат ижодий жараён кўринишида ҳам намоён бўла олади.
Педагогик мулоқот - педагогик таъсирнинг ажралмас қисми сифатида намоён бўлади. Бу ўқитувчи ва таълим олувчининг таълим - тарбия жараёнидаги профессионал мулоқоти бўлиб, унда маълумот алмашинади ва таълим олувчиларга ўқув - тарбиявий таъсир ўтказилади. Бунда икки томонлама мулоқот юзага келиши лозим. Унинг асоси сифатида ўзаро ҳурмат ва ишонч хизмат қилади. Ўқитувчи ва таълим олувчилар билан мулоқотга киришиш жараёнида улардан ҳурмат кутади. Таълим олувчилар ҳам ўқитувчидан ҳурмат ва ишончни талаб этадилар. Бу педагогик таъсирнинг самарали йўли бўлиб, тажрибали ўқитувчилар ўқувчиларни ўз-ўзини ҳурматлашга асосланган ҳолда муносабатларни ташкил этадилар ва шу орқали ўзаро муносабатларни амалга оширадилар.
Мулоқотнинг ўзига хос 3 та даражалари мавжуд. Булар: макро даражада – бу таълим олувчиларнинг катта ёки ҳурматли инсонлар билан мулоқот қилиш барча одоб - ахлоқ меъёрларига суянган ҳолда амалга оширилади. Мезо даражада – бу “ўрта” даражадаги одамлар билан мулоқот маълум мавзу асосида кечади. Микро даража – бу “кичик” даражалаги одамлар билан мулоқотнинг оддий шакллари, савол - жавоб тариқасида юз беради. Шунингдек, қуйидаги мулоқотнинг турлари: шахслараро (инсон-инсон), шахсий - гуруҳий (гуруҳ - гуруҳ), оммавий коммуникация (радио, телевидение, рўзномалар ва журналлар) мавжуд.9
Педагогик мулоқотда ижодийлик қуйидагиларга боғлиқ:

  • ўқувчилар билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш;

  • болага таъсир қилишда унинг хулқ-атворини бошқариш, ўзаро ҳаракатнинг турли йўлларини қўллаш;

  • ўқитувчининг ўз-ўзини бошқара олиши;

  • ўзаро муносабатлар жараёнидаги ижодийлик ҳарактерини сақлай билиш.

Демак, ўқитувчи ўқувчилар билан зиддиятларга борса, қандайдир муаммо туғилса дарҳол ҳал қилиши лозим экан. Педагогик мулоқотдаги ижодийлик ҳам шунда билинади. Педагогик мулоқотда ўқитувчи болани кўзига қараб унинг ҳаёлидан нима кечаётганлигини билиб олиши керак.
Ижодийлик ўзаро муносабатлардан бошланади. Ҳар бир педагог ўз тажрибасидан, услубидан келиб чиқиб ёшлар билан мулоқотда бўлиши лозим. Яъни, анъанавий усулларни излаб топиши керак. Педагогик таъсир ҳам педагогик мулоқотдаги ижодийлик орқали амалга оширилади.
Тажрибаларнинг кўрсатишича ижодийликни амалга ошириш учун қуйидагиларга аҳамият бериш лозим бўлади:

  • бир неча ўқитувчилар (иложи борича новатор ўқитувчилар) нинг дарсларини кузатиш, унда таълим олувчиларнинг кайфиятини, ўқитувчининг таълим олувчилар билан бўладиган муносабатларини аниқлаш ва ушбу жараён бўйича маълум хулосага кела олиш;

  • ўқитувчининг дарсда қандай усулларни қўллаши, мулоқотни қандай ташкиллаштириш, ўқув-тарбиявий муаммоларни ечишини аниқлаш ва унда амалга оширилган интерфаол мулоқотлардан фикр ёки ғоя олиш;

  • ўзининг мулоқот технологиясини бошқа ўқитувчининг “технологияси”га таққослаши ва бунда мулоқот жараёнининг интеллектуалигига эътибор бериш;

  • тажрибали ўқитувчиларнинг тарбиявий соатларида қатнашиш орқали мулоқот жараёнидаги таълим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларига эътибор бериш;

  • ўзининг дарсидаги муҳити билан бошқа тажрибали ўқитувчининг дарсидаги муҳитни таққослаш орқали хулоса чиқара олиш ва шу кабилар.

Бу борада касбий - педагогик мулоқот - мураккаб ҳодиса ҳисобланади. Шахс касбий - педагогик мулоқот қилишдан аввал ўз олдига бир неча вазифаларни қўяди. Жумладан, мақсад қўяди, мулоқот қачон, қаерда, неча ёшлилар билан ўтказилишини режалаштиради. Педагогик мулоқотнинг энг муҳим босқичи - бу моделлаштириш ҳисобланади. Бу босқичдан қаралаётган соҳадаги муҳим ва масъулиятли муаммони ҳал қилишда фойдаланилади. Шу сабабли ҳам касбий - педагогик мулоқотнинг ўзига хос вазифалари мавжуд. Улардан бири технологияни ўзлаштириш бўлиб, унда ўқитувчи илиқ муносабатларни қўллай олади, натижада педагог шахси намоён бўлади ва бундай ўқитувчи мулоқотда ташаббусни ўз қўлига олади.


Download 472.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling