Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Download 472.46 Kb.
bet4/11
Sana19.06.2023
Hajmi472.46 Kb.
#1624916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KURS ISHI

Диалогик нутқнинг мазмуни, унинг характери, давомийлиги мулоқотга киришган шахсларнинг шахсий қарашларига, қизиқишларига, бир-бирларига бўлган муносабатларига, мақсадларига бевосита боғлиқ бўлади.
Монологик нутқ эса бир кишининг бошқа кишига ёки кишилар гуруҳига нисбатан мурожаати бўлиб, унинг психологик тузилиши, фикрларнинг мантиқан тугал бўлиши, гапираётган пайтда грамматик қонун-қоидаларга риоя қилиш кераклиги каби шартлари мавжуд.
Шунингдек, мулоқотнинг вербал, новербал, паралингвистик таъсир воситалари ҳам мавжуд ва улар психологик таъсирларни амалга оширишда муҳим дидактик асос бўла олади
Психологик таъсир – бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти-ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир.
Профессор В.Каримованинг фикрича психологияда психологик таъсирнинг қуйидагидек уч воситаси фарқланади:
1. Вербал таъсир – бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъсир.
2. Паралингвистик таъсир – бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар.
3. Новербал таъсирнинг маъноси – “нутқсиз”дир. Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар) киради.7
Талабаларда коммуникатив қобилиятларни таркиб топтиришда мулоқотнинг ўзаро интерфаол томони муҳим аҳамият касб этади, чунки уларсиз ҳар қандай мулоқот ҳам мукаммал бўлавермайди.
Мулоқотнинг интерфаол томони кишиларнинг мулоқот жараёнида биргаликдаги фаолиятда бир-бирларига амалий жиҳатдан бевосита таъсир этишларинн таъминловчи жараёнда намоён бўлади.
Шу туфайли ўқитувчи бола шахсига мақсадга йўналган ҳолда таъсир кўрсатиши керак бўлади.
Аслини олганда, ҳар қандай мулоқот, доимо мулоқотга киришувчиларнинг хулқ-атворларини, уларнинг кўрсатмаларини ўзгартириш имкониятига эга. Жамият миқёсида оладиган бўлсак, одамларнинг турли шароитларда ўзларини тутишлари, хулқ-атворларининг бошқарилиши маълум психологик қонуниятларга боғлиқлигини кўриш мумкин. Бу эса педагогикада муҳим муаммодир. Ҳар бир педагогнинг ўз таъсир услублари ва таъсир кучи бўлади. Шахслараро таъсирда ўқитувчи обрўйининг роли ҳақида ҳам айтиш лозим. Чунки, обрўли одам доимо ўша обрў қозонган гуруҳида ўз мавқеига ва таъсирига эга бўлади. Шахс обрўйи унинг бошқа шахсларга иродавий ва эмоционал таъсир кўрсата олиш қобилиятидир.
Маълумки, обрў амал ёки ҳаётий тажриба билангина орттирилмай, унинг ҳақиқий асоси – шахснинг одамлар билан тўғри муносабати, ундаги одамийлик хислатларининг, бошқа ижобий хислатларининг уйғунлашувидадир. Психологик обрў – таъсир кўрсатишнинг энг муҳим мезонидир.

Download 472.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling