Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Download 472.46 Kb.
bet2/11
Sana19.06.2023
Hajmi472.46 Kb.
#1624916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KURS ISHI

Курс ишининг мақсади: талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг психологик шарт-шароитларни аниқлаш ва самарали муомала усулларини психологик таҳлил қилишдан иборат.
Курс ишининг вазифалари:

  • талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиршнинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганишга доир илмий адабиётлар билан танишиш ва уларнинг таҳлилини амалга ошириш;

  • талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг шахслараро муносабатлардаги ўзига хос хусусиятларни ўрганиш.

  • танланган методикалар орқали эксперимент маълумотларни олиш ва статистик таҳлил усуллари ёрдамида тадқиқ этиш ва илмий хулосалар чиқариш;

  • талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг тавсиялар бериш.

Курс ишининг назарий асослари: мазкур иш юзасидан амалга оширилган илмий адабиётлар шарҳи, эмпирик маълумотлар таҳлили, улар асосида илгари сурилган назарий ғоялар, илмий хулосалар ижтимоий психология, оила психологиясидаги шахслараро муносабатлар динамикаси ва психосоматикага оид мавжуд билимларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Талабалрда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг индивидуал хусусиятларини эмпирик жиҳатдан таҳлил қилиб беришга ёрдам беради.
Улардан Республикамиз Олий таълим муассасалари талабалари учун, психологик хизмат кўрсатувчи мутахассислар учун илмий – назарий, илмий – услубий қўлланма, дарсликлар яратишда назарий манбаа сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Курс ишининг амалий аҳамияти:
тадқиқот натижалари бир қатор амалий вазифаларни ҳал этишда қўлланилиши мумкин, жумладан:
олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни коммуникатив қобилиятларини шакллантириш ва касбий муомала жараёнига тайёрлашда ўқув-тарбиявий ишларининг шакл ва услубларини такомиллаштириш ва ривожлантиришда;
талабаларни бевосита ўқув фаолият жараёнида муомала малакаси ва кўникмаларини эгаллашда таклиф этилган услублар ва психологик воситалардан фойдаланишларида;
бундан ташқари, олинган натижалардан Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларни учун маъруза матнлари тузишда, шунингдек, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.


Download 472.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling