ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
5A210201 – Психология (фаолият турлари бўйича)
Mавзу: Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг индивидуал психологик хусусиятлари
Бажарди:
Қабул қилди:
ТОШКЕНТ – 2021
РЕЖА:
Кириш.
Коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари.
Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг дидактик асослари.
Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг ижтимоий психологик зарурати.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Жаҳоннинг турли мамлакатларида сўнгги йилларда онтогенезда коммуникатив қобилиятларнинг ривожланиши, ўспиринларда коммуникатив қобилият, унинг когнитив, ҳиссий-эмоционал ҳамда бевосита коммуникатив соҳаларининг ривожланиши ва намоён бўлишига оид замонавий технологиялар амалиётга татбиқ этилган. Психик тараққиёт қонуниятларига кўра, талабалик даври ўзига хос ёш босқичи бўлиб, когнитив, ҳиссий-эмоционал, коммуникатив соҳалар интенсив равишда ривожлана бошлайди, айниқса, таълим (ОТМ) фаолияти давомида, тенгдошлар, ва таълим берувчилар билан ўзаро алоқа ўрнатиш орқали ижтимоий тажриба ҳамда ижтимоий муносабатлар тизимини ўзлаштиради. Бу эса ўз-ўзидан ижтимоийлашув жараёнини сифат босқичи таъминлайди ва талаба коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш имкониятини яратади.
Республикамизда олий таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, олий таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда талабаларда интеллектуал, ахлоқий, эстетик, жисмоний ва мулоқот маданиятини ривожлантириш каби шароитларни яратиш, олий таълим сифатини ошириш, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштиришнинг меъёрий асослари яратилди. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам ота-оналарнинг педагогик маданиятини, фарзанд тарбияси борасидаги бурч ва масъулиятини ошириш устувор вазифалар сифатида белгилаб берилган1. Натижада ОТМ талабаларда коммуникатив қобилиятни шакллантиришнинг психологик механизмларини аниқлаш, таълим жараёнида шахс сифатида шакллантиришга оид илмий изланишларни чуқурлаштиришга имкониятлар яратилди.
Билдирилган фикрларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, талабаларда коммуникатив қобилиятларни таркиб топтиришнинг уларда, энг аввало, меҳнат, жумладан, ўқув фаолиятини самарали ташкил этиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. Бу эса улар ҳаётининг бир маромда кечишини таъминлаб, ортиқча зўриқишларининг олдини олади. Шу билан бирга уларда кейинги босқич таълимини пухта ўзлаштира олишлари учун имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |