Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Инсониятни ўраб турган муҳитнинг таркибий қисми бўлган
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маданият ва цивилизация тушунчалари
- «Цивилизация» лотинча «цивилус»
Инсониятни ўраб турган муҳитнинг таркибий қисми бўлган
одамзоднинг яратувчилик қобилиятини кўз-кўз қиладиган энг буюк неъматлар орасида маданият асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Кейинги йилларда маданият тушунчаси билан бирга «цивилизация» атамаси ҳам тез-тез эшитиладиган бўлиб қолди. Муайян халқ, ҳудуд ёки давлатнинг тараққиёт босқичлари, уларга хос маданий ривожланиш тўғрисида гап кетганда, олим ва мутахассислар ана шу атамадан фойдаланмоқда. Бу эса ўз-ўзидан «Хўш маданият нима?, цивилизация-чи?» каби саволларга жавоб беришни тақазо этади. Маданият кўп қиррали ижтимоий тарихий ҳодиса бўлиб, инсоният маънавияти юксалиб борган сайин мазкур тушунчанинг мазмуни тобора бойиб боради. Маданият инсон томонидан яратилган сунъий оламдир ёки иккинчи табиатдир деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Бунда одам зотини яратувчилик қобилияти, иқтидори ва шу асосидаги фаолияти ҳамда уларнинг натижалари назарда тутилади. Тарихдан жамият тараққиётининг муайян даврларида маданиятнинг ниҳоятда гуллаб-яшнаган даврлари бўлгани маълум. Масалан, қадимги Юнонистонда милоддан илгариVII-II асрларда фан ва маданият ниҳоятда ривожланган. Ўша даврда яшаган Суқрот, Афлотун, Арасту каби ўнлаб алломаларнинг номлари инсоният тарихига абадий муҳрланган. Ҳозиргача инсоният тарихини ўрганадиган мутахассислар бу даврда Юнонистон маданиятини жаҳон цивилизациясининг бешикларидан бири сифатида талқин этадилар. Тахминан ана шу даврда «Авесто» китобини яратган юртдошларимиз маданияти ҳам юксак бўлганини бугунги кунда кўпгина мутахассислар эътироф этмоқда. Худди шундай маданият тараққиётини юртимиз тарихининг VII-XII асрларда ёки соҳибқирон Амур Темур ҳукмронлик қилган даврда кузатиш мумкин (XIII-XIV аср). Маданият ва цивилизация тушунчалари ўзаро боўлиқ бўлсада, турлича мазмун ва хусусиятга эгадир. Баъзи олимлар маданият ўзининг келиб чиқишга кўра цивилизацияга нисбатан қадимийдир, у моҳиятан цивилизациянинг руҳи, жонидир, деб ҳисоблайдилар. Масалан, А.Тойнби «Тарихнинг идрок қилиниши» асарида шундай фикрларни баён этади. Француз олими Р.Арон ҳам шунга яқин хулосага келади. Унинг фикрича, айнан маданият ва саноат соҳасидаги таназзул аста-секин инсониятни кризислар ботқоўига ботилиши, бу эса, умумбашариятнинг келажагини хавф остига қўйиши ҳам мумкин. Кишилар ўзаро муносабатга киришаётганида ҳам миллатнинг менталитети, ахлоқий ва маънавий хусусиятларини ҳисобга олади. Бирор киши билан муносабатга киришилаётганда ана шу хусусиятлар ҳисобга олингани каби, халқаро муносабатларнинг ҳам маънавият билан боўлиқ ёзилмаган қонунлари, айтилмайдиган қоидалари бор. Гоҳида маданият дейилганда, айнан ана шундай айтилмайдиган ва ёзилмайдиган 96 қонуниятлар назарда тутилади. Жаҳонда 1600 дан ортиқроқ миллат яшайди. Улар учун бизнинг Она сайёрамиз умумий ватан бўлиб ҳисобланади. Ана шу умуминсоният жамоасининг ҳамжиҳат яшаши, биргаликда ва ёнма-ён фаолияти натижасида бутун жаҳон маданияти ва цивилизацияси шаклланган. Бу жараёнлар, ўз навбатида умуминсоний ва байналминал маданий тамойиллар асосида амалга ошади. Маданиятларни бир-бирига яқинлаштиради, улар ўртасидаги умумий жиҳатларнинг камол топишига олиб келади. Миллий-маданиятнинг жони, унинг миллат билан боўлиқ яшаш усули, миллатнинг унда намоён бўладиган руҳидир. Умуминсонийлик эса маданиятнинг бутун жаҳонга хослиги ана шундан келиб чиқадиган умумбашарий хусусиятлари, жамият ривожининг барча давр ва ҳудудларига хос умумий тамойиллардир. Миллий маданиятлар бир-бирини бойитади. Улар ўртасидаги ўзаро таъсир табиий равишда халқлар ва миллатларнинг бир-бири билан иқтисодий, сиёсий, ахлоқий соҳалардаги ҳамкорлиги узвий боўлиқдир. Бироқ бир миллий маданиятни бошқа халқларга зўрлаб тарўиб этиш, жорий қилиш ижобий натижаларга олиб келмайди. «Цивилизация» лотинча «цивилус» сўзидан олинган бўлиб, айнан «фуқороликка оид» деган маънони англатади. Мавжуд илмий адабиётларда цивилизацияга турлича тарифлар бериляпти: цивилизация-маданий-техник тараққиётнинг юқори босқичи(бунда ёзувнинг кашф этилиши, техник кашфиётлар, саноат инқилоби цивилизациянинг муҳим белгиси сифатида талқин этилади); цивилизация-жамиятнинг муайян намунаси (бунда у формация тушунчаси билан айнанлаштирилади); цивилизация-инсониятнинг ёввойилик ва ваҳшийликдан кейинги тараққиёт даври. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling