Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Цивилизация ривожланишнинг муайян бир босқичида турган
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
Цивилизация ривожланишнинг муайян бир босқичида турган
халқ ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётидаги сифатий ўзига хослигидир. Айрим тадқиқотчилар цивилизация асосини маданият, халқ, ҳудуд билан боўласалар, бошқалари динни асос қилиб оладилар. Аслида эса уларнинг ҳаммаси ҳам цивилизациянинг тараққиётида ўз ўрнига эга. Масалан, бизнинг Ватанимиз цивилизациясида бу омилларнинг барчаси ўзига хос аҳамият касб этганини кўрамиз. Шу билан бирга, юртимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва цивилизациялашган тараққиётида дунёвий илмлар қаторида турли диний таълимотлар ҳам ўзига хос ўрин тутган. Ватанимиз тарихининг кейинги уч минг йилига назар ташласак, дунёвий билимлар ва диний қарашлар ёнма-ён яшаб келганининг гувоҳи бўламиз. Халқимиз «Авесто»ни яратган даврлардан тортиб бизнинг кунларгача ана шу умумий тамойил ўз таъсирини ўтказиб келган. Уларнинг бири мутлақлаштирилган даврларда маданий тараққиёт қандай азият чеккан бўлса, иккинчиси таҳқирланган замонларда ҳам ана шундай йўқотишлар содир бўлган. Миллий маданият цивилизациянинг асосий 97 таркибий қисмларидан биридир. Миллий маданиятдан узилиб қолган цивилизация охир-оқибатда инқирозга маҳкум бўлади. Цивилизациялар ўз шаклига кўра Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, христиан ва мусулмон цивилизациялари, ҳудудий ва жаҳон цивилизацияси кабилардан иборат. Шарқ цивилизациясига хос бўлган қуйидаги муҳим хусусиятларни кўрсатиш мумкин: - Шарқдаги барча дунёвий, диний ва фалсафий таълимотлар табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, сабр тоқатликни тарўиб этган; - Одамлар орасида баўрикенглик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик, андишалилик руҳи кучли бўлган; - Миллий қадрият ва анъаналар эъзозланган; - Катталар ва ота-онага ҳурмат билан қарашга алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистон Шарқ цивилизацияси баўрида ривожланади. Ватан ва онанинг муқаддаслиги, жамоавийлик, ўзаро ёрдам, табиатга оқилона муносабат, меҳнатсеварлик, сабр-тоқатлик, катталарга ҳурмат, камбаўалпарварлик кабилар Шарқ цивилизациясига хос белгилардир. Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси тараққиётига илм-фан, ахлоқ, дин, санъат, маданият соҳасидаги улкан ютуқлари билан муносиб ҳисса қўшди. Фалсафа тарихида жамият ривожига турлича ёндашишлар вужудга келди. Булар-формациявий ёндашув, кўп вариантли ёндашув, цивилизациявий ёндашув кабилардир. Ижтимоий амалиёт, тарих тажрибаси инсоният жамияти тараққиётига формациявий ёндашишнинг бир ёқлама, сунъий эканини кўрсатди. Ҳозирги замон Ғарб фалсафасида У.Ростоунинг иқтисодий ривожланиш назарияси кенг ёйилди. О.Тоффлер назариясига кўра, бутун инсоният тарихи уч катта даврга-1. аграр жамият, 2. саноат жамияти ва 3. постиндустриал (ахборот жамияти) жамиятга бўлинади; Ижтимоий тараққиёт цивилизацияга ёндашиш ҳар бир халқ, мамлакат, минтақа тараққиётига ноёб ва такрорланмас жараён сифатида қарашга асосланади. Бундай ёндашиш моҳиятан формациявий ёндашишга зиддир. Цивилизацияли ёндашиш ҳар бир миллий маданиятнинг ўзига хослиги, ноёб ва бетакрорлигини сақлаган ҳолда ижтимоий ривожланишнинг тадрижий йўлдан боришини эътироф этади ва жаҳон цивилизацияси ютуқларига таянади. Маданиятшунослик фалсафанинг мустақиллик йилларида мамлакатимизда кенг тараққий этаётган фалсафий фан соҳаларидан биридир. Миллий давлатчилик асосларини яратмай ва унинг қудратига таянмай туриб цивилизация йўлидан бориб бўлмайди. Ҳар бир халқ ўз тарихий тажрибаларидан келиб чиқиб миллий маданияти ва интеллектуал салоҳиятига мос равишда ўз миллий давлатчилигини яратади. Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданият бундай цивилизациявий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. Республикамизнинг жаҳон цивилазиясига хос йўлдан бориши умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, миллий қадриятларга 98 содиқлик, инсонпарварлик ва ватанпарварликнинг уйўунлиги, халқаро қонун қоидалар ва андозаларни ҳурмат қилиш, улардан ҳаётимизнинг барча соҳаларида кенг фойдаланишни тақозо этмоқда. Миллий мустақиллик йилларида маданиятимизнинг бундан кейинги ривожланиш истиқболлари учун пухта замин яратилди. Бу аввало, қуйидагиларда намоён бўлади: - Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ишлаб чиқилганлиги ва собитқадамлик билан амалга оширилаётганида; - миллий маданиятларнинг равнақ топиши ва бир-бирини бойитиши учун қулай шарт-шароитлар яратилганида; - жаҳон маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган улуў аждодларимиз маънавий меросини кенг тарўиб этишда; - мамлакатимизда илм-фан ва техника салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганида; - инсон интеллектуал салоҳиятининг ортиб бораётганида, юртимиз ободончилиги йўлида кўплаб тадбирларнинг амалга оширилаётганида. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling