Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Истиқлол ва миллий маданият ривожи


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Истиқлол ва миллий маданият ривожи. Миллий мустақиллик 
йилларида Ўзбекистонда яшаётган барча халқлар маданиятини 
ривожлантиришга, уларнинг маданий мероси ва қадриятларини асраб-
авайлашга 
алоҳида 
эътибор 
берила 
бошланди. Бу 
жиҳатдан 
республикамизда озчиликни ташкил этадиган халқлар миллий маданий 
марказларининг ташкил этилиши катта аҳамиятга эгадир. 
1991 йилда бундай марказларнинг сони ўнтага етмаган бўлса, 
бугунги кунда уларнинг сони 130 тадан ортиб кетди. 1992 йилда мазкур 
марказлар ишини мувофиқлаштириб турадиган ташкилот-Республика 
байналминал маданият маркази тузилди. 
Умуминсоний қадриятлар инсонни эъзозлаш, ҳаётни севиш, бурч, 
садоқат, аждодларга ҳурмат, ватанпарварлик, адолат, маърифатпарварлик, 
тинчлик, тотувлик, дўстлик, ҳамкорлик сингари фазилатларни ифода 
этади. Тажриба шуни кўрсатадики, бирон бир миллий маданиятни улуўлаб, 
уни бошқа маданиятдан устун қўйиш ва бошқа халқларга мажбуран тарўиб 
этиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. 
Тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида юксак маданиятли инсонни 
тарбиялаш, қонунчиликка амал қиладиган, фуқаролик бурчини адо 
этадиган, демократик жамият талабларига риоя қиладиган баркамол 
шахсни шакллантириш вазифаси турибди. Шундай қилиб, маданият ва 
цивилизация бир-бирини тақозо этадиган, шахс ва жамиятни янада 
такомиллаштириш учун хизмат қиладиган ва айни вақтда, ижтимоий 
борлиқнинг туб асосини ташкил этадиган ҳодисалардир. Миллий 
мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳада эришилган 
ютуқлар мамлакатимизнинг цивилизацияли тараққиёти учун пухта замин 
яратди. 
Таянч иборалар: 


99 
Маданият, цивилизация, маънавий маданият, моддий маданият, 
цивилизациявий ёндашув, миллий маданият, Шарқ цивилизацияси, Ғарб 
цивилизацияси, ҳозирги замон цивилизацияси, ҳудудий цивилизация. 
Ñïèåíòèçì, àíòèñöèåíòèçì, íåîòèçì, íåîïîçèòèâèçì, 
ïðàãìàòèçì, ãåðìåíåâòèêà, ñòðóêòóðàëèçì, ýêçèñòåíöèàëèçì. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling