Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Бўғим касалликларида даволаш машқлари
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Бўғим касалликларида даволаш машқлари Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташқилотини берган маалумотига кўра ер шарининг хар бешдан бир яшовчиси бўғим функциясини бузилишга дучор бўлиб уларда оғриқ борлигидан шикоят қилади. Бўғим касалликларим турли –туман бўлиб асосан 2 хили мавжуд: булар артрит ва артрозлар. Артрит деб бўғимларни шамоллашига айтилади. Артроз деб бўғим тўқималаридаги дегениратив ўзгаришлар тушинилади. Бу биринчи навбатда тоғайда содир бўлади. Бу хар икки ҳолатда ҳам бўғимларни харакати ёмонлашади ва кучли оғриқ содир бўлади. Бордию битта бўғим шамолласа маноартрит бир-қанча бўғим шамолласа полиартит деб аталади Артритлар бир нечта гурухларга бўлинади: ревматик, юқумли дистрофик ва бошқалар. Бунга боғлиқ бўлмаган холда бунинг клиник кўриши, бўғимларни шишиши оғриқ асосан юрган пайтда махаллий хароратда ошиши бўғим атрофи тўқималарини шишиши ва шикастланган бўғимнинг харакати ёмонлашувидан иборат. Касалликнинг ўткир даврида бўғимни қизариши терининг махаллий хароратини ошиши бўғимда ва унинг атрофида сув тўпланиб шиш хосил бўлади Харакат туфайли оғриқ вужудга келиши сабабли кучли оғриқ пайдо бўлиши туфайли бўғим харакати кескин ёмонлашади Касалликнинг сурункали турида харакацизлик ошиб боради бўғимлар қўполлашади ва суякни дағал ўсиши вужудга келади ва мускул кичиклашиши вужудга келади. Бўғим касалликлаида даволаш жисмоний тарбиясини қўллашнинг мақсади беморнинг умумий ахволини яхшилаш таянч-харакат органлари бошқа системалари ишини яхшилашдан иборат. Ярим ўткир ва сурункали даврларида зарарланган бўғимларни оғритмасдан охиста харакатчанлигини бузилишини йўқотиш, юрак томир, нафас ва организмнинг бошқа системалари ишини яхшилашдан иборат. Ярим ўтказкичлардан фойдаланилади. Оёқ бўғинлари зарарланганда беморни кейинчалик юришга тайёрлаш мақсадида орқа мускуллари бошли мускуллар елка сохаси мускулларини машқ қилади. Кейинчалик юриш машқ қилинади. Тўғри қадам ташлашга ўргатилади. Ревматик артритларда даволаш жисмоний тарбияси ўткир ходисалари йўқолгандан 113 6 ой кейин буюрилади ва юрак клапанлари зарарланиши пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли бунга монейлик қилувчи ходисаларнинг бор –йўқлигига қараб иш тутилади. Секин суръатда бажариладиган машқлардан бошланади ва уларни мускулларга куч бермасдан бажарилади. Гимнастикани иситиш, сув муолажалари ва массаж билан қўлланиши яхши самара беради. Бўғим касаллиги кенг тарқалган бўлиб, оғир субьектив белгилар ва функцияларни бузилиши билан ўтади. Бу касаллик туфайли инсон иш қобилиятини йўқотади ва ногирон бўлиб қолади. Бўғин ҳаракатини камайиб қолиши вақтинчалик ва доимий бўлади. Даволаш машқларини бу касалликдаги вазифаси қуйидагича: 1. Бўғинлар ҳаракатини тиклаш ва унинг кейинги бузилишини олдини олиш мақсадида зарарланган бўғимга таьсир қилиш. 2. Мускул системасини мустаҳкамлаш ва иш қобилиятини ошириш, бўғимларда қон айланишини яхшилаш, мускулларда атрофия ва гипертрофияни олдини олиш. 3. Боғлам аппаратига даволовчи таьсир кўрсатиш. 4. Узоқ вақт ҳаракациз ҳолатда бўлишлик асоратлариша қарши курашиш. 5. Оғриқ сезгиларини камайтириш, ҳаракатланган бўғимларни миқдорий юкламаларга мослаштириш. 6. Метереологик омиллар ўзгаришига нисбатан организмнинг сезгирлигини камайтириш, чиниққанлик, тренировка қилганлик ва умумий меҳнат қобилиятини ошириш кабилардан иборат. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling