Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
- Ясси оёқликда даволаш жисмоний тарбияси
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Массаж, унинг физиологик таъсири ва турлари нималардан иборат? 2.Массаж қандай амалга оширилади? 3.Массажни қандай хусусий усуллари мавжуд? 4.Массажни умумий кўрсатмалари ва бунга монелик қиладиган холлари нималардан иборат? 5.Аппаратлар ёрдамида массаж қилиш усулларига нималар киради? ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: 1.Массаж , унинг физиологик таъсири . 2.Массажга тайёргарлик кўриш. 111 3.Массажнинг умумий усуллари ва техникаси. 4.Массаж усуллари тартиби . 5.Массажнинг хусусий усуллари. 6.Қўлни массаж қилиш. 7.Оёқни массаж қилиш. 8.Думба ва орқани массаж қилиш. 9.Кўкракни массаж қилиш. 10.Қоринни массаж қилиш. 11.Бўйин, бош ва юзни массаж қилиш. 12.Массаж қилишга умумий кўрсатмалар ва монелик қиладиган холлар. 13.Аппарат ёрдамида массаж қилиш. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР. 1.Рихсиева О. А., Саидов Т. М., Нурмуҳамедов К. А., Рихсиев А. И. Массаж. Тошкент, «Абу Али Ибн Сино» номли нашриёт. 1996. 2. Дубровский В. И. «Лечебная физическая култура» Учебник для студентов вузов: - М. Гуманит. Изд. Сентр. ВЛАДОС, 1998. 3. Спортивная медицина, лечебная физическая култура и массаж ( Под. Обҳ. Ред. Проф. С. Н. Попова) М. Фис, 1985. 4. Дубровский В. И. Лечебнўй массаж. - М. , Медицина. 1995. 18-маъруза. Шикастланишларда ва таянч-ҳаракат аппарати касалликларида даволаш жисмоний тарбияси Режа: 1. Бўғим касалликларида даволаш машқлари 2. Қомат бузилганда даволаш жисмоний тарбияси. 3. Скалиозда даволаш жисмоний тарбияси 4. Ясси оёқликда даволаш жисмоний тарбияси Организмда таянч-ҳаракат органлари таянч ва ҳаракат вазифаларини бажаради. Таняч-ҳаракат органларига кўп ҳолларда ташқи муҳит, касаллик тарқатувчи микроб ва бошқалар таьсир қилади, натижада ҳар хил касаллик ҳолатларини вужудга келтиради. Бундай ҳолатларда даволаш машқларини қўллаш асосланган. Шу билан бирга даволашни бошқа турлари ҳам кенг қўлланилади. Жароҳат олган касалларда соғлиқни тиклашни тўртта даври мавжуд бўлиб, уларни давом этиши жароҳатнинг оғирлигига, жарроҳлик аралашуви ҳарактерига ва касаллик асоратларига боғлиқ бўлади. операция олди даврида умумий ривожлантирувчи машқлар ва нафас олиш гимнастикаси қўлланилади. Бунда соғлом қўлларда вазминлаштирилган (гантел, тўлдирма тўп, эспандеро, резинали амортизаторлар ёрдамида) ва чўзувчи машқлар бажарилади. Операциядан кейинги даврда даволаш гимнастикасини асосий вазифаси ўпка шамоллаши, венада тромблар ҳосил бўлиши, қайта айланишни тезлаштириш, маҳаллий лимфа ва қон айланишни тезлаштириш ва 112 бошқалардан иборат. Бунинг учун даволаш гимнастикаси жароҳатланган қисмларни жалб қилган ҳолда ўтказилади. Ҳаракациз ҳолатга келтирилган (имоблизациядан сўнг) кейинги даврда гипс, аппарат бошқаларни олиб ташлангандан сўнг асосий диққатни жароҳат олган қисмни функциясини тўлиқ тиклашга қаратилади. Бунда даволаш гимнастикасидан ташқари сув ҳавзаларида ва тренажерларда машқ бажаришлар ҳам қўшиб олиб борилади. Тикланиш (реаблитация) даврида асосий диққатни бузилган функцияни тиклаш ва иммоблизация асоратларини йўқотишдан иборат. Бу даврда соғлом қисмларда кўпроқ янги малакалар ва ишларни бажаришни компенсатор механизмлари вужудга келтирилади. Даволаш машқлари умумий ривожлантирувчи, сувда бажариладиган машқлар, чўзувчи тренажёр, массаж ва физиотерапиялардан иборат бўлади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling