Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Орқани массаж қилиш. бу ўзига хос, айрим хусусиятларга эга. 
Лимфа томирлари пастга яни белдан чов лимфа тугунларига йўналади. 
Юқорига эса умров усти билан сохалари лимфа тугунларига боради. Орқа 
куракларни пастки учларидан то охирги қовурғаларигача давом этадиган
иккита лимфа системаси бор, булардаги лимфалар хар-хил йўналишда:
бирида юқоридан пастга, иккинчисида пастдан юқорига оқади. Шунинг учун 
узун мускуллар икки томонлама юқоридан пастга ва пастдан юқорига 
массаж қилинади, орқада узун мускуллардан ташқари яна сербар мускуллар
ва терапециясимон мускул ҳам бор, булар елка бўғимига томон харакат 
билан массаж қилинади. Орқанинг узун мускуллари икки қўл билан 
силанади. Орқа мускулларини ишқалашда тароқсимон массаж қилинади, 
уқалашда эса тери билан мускул бош бармоқ ва бош бармоқлар орасига 
қисиб олинади. Умуртка поғонасининг ёнлари бош бармоқнинг юмшоқ
қисмлари ёрдамида босим билан вибрация қилинади. Орқа массаж кертиш ва 
шаппатилашдан сўнг силаш билан тугалланади
Кўкракни массаж қилиш. Кўкракдаги катта кўкрак мускуллар,
қовурғалараро мускуллар ва олдинги тишсимон мускуллар массаж
қилинади. Катта кўкрак мускуллари толаси икки йўналишда давом этади,
шунинг учун бу мускулларни массаж қилишда иккала қўлнинг
кафтлари тушда қўлтиқа томон ва тушдан елка бўғимларига томон
харакат қилади. Бунда сут бези атрофини айланиб ўтиш тафсия
қилинади. Кўкрак массажи силаш, уқалаш, яна силаш, бир қўл билан 
шапатилашдан иборатдир. Қовурғалар орасини массаж қилишда 
беморнинг қўли тепага кўтарилган бўлади. Массажда бош бармоқ ёки
кўрсаткич бармоқнинг ён томони билан силанади, уқаланади, 
шапатиланади, вибрация қилинади. Тушдан қовурға ораси бўйлаб,
қултиқа томон массаж қилинади. Қовурғалар ости нервлари туш четида
ва қўлтиқ ости йўли бўйлаб вибрация қилинади. Олдинги тишсимон
мускуллар массаж килинганда бемор ён бошлаб ётиши, қўлини орқага
кериб, панжасининг орқа тоссимон бел сохасида туриши керак. Массаж
қилувчи беморнинг ён томонида туриб, қўлини унинг ён бошига
шундай қўядики, натижада кафтининг асоси беморнинг икки ва уч
қовурғалари орасидаги қўлтиқ ости чизиғида жойлашади. Силаш ва
уқалаш ишлари кўкраги томон қия йўналишда олиб борилади. Кўкракни
массаж қилишда бемор нафас олиш ва чиқариш машқларини бажаради.
Массаж қилувчи беморниниг орқа томонида туради. У трапециясимон ва 
энса-умуртқа поғонаси мускулларини тепадан пастга ҳамда ён томонга 
силайди. Бўйин эса мускулларнинг туташадиган жойларини бармоқ учлари 


109 
билан уқаланади . Трапециясимон ва энса мускунлари ҳам уқаланади. Бўйин, 
бўйинтуруқ венани босмасдан мулойим бир маромда силанади . 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling