Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Я.С.Вайнбаум, "Жисмоний тарбия гигиенаси" Тошкент "Ўқитувчи" 
нашриёти, 1988 йил. 
2. А.А.Минх, И.Н.МАлишева, "Умумий ва спорт гигиенаси асослари" 
Ўзбекистон "Медисина" нашриёти, 1981 йил. 
3.Е.Махмудов, Б.Аминов, Ш.Қурбонов, "Ўсмирлар физиологияси ва мактаб 
гигиенаси", Тошкент "Ўқитувчи" нашриёти, 1984 йил. 
 
3-маъруза: Ҳаво гигиенаси ва унинг физикавий, кимёвий хоссалари. 
Режа: 
1. Ҳаво гигиенаси, унинг кимёвий ва физикавий холати. 
2. Намлик, ҳаво харакати, атмосфера босими. 
 
Хаво гигиенаси, унинг кимёвий ва физикавий холати 
Хаво энг мухим омил бўлиб, у инсон организмининг ўз хаётий 
функцияларини узоқ вақт сақлаб қололмайди. Хаво нафас олиш учун жуда 
зарур бўлиб, у иссиқлик алмашинувида қатнашади. Шу билан бирга 
атмосфера организмга бир қадар таьсир этиши мумкин бўлган электрик 
кучлар ва хар-хил радиациялар харакатининг майдони бўлиб хизмат қилади. 
Инсон керакли пайтда ташқи мухитнинг организмга зарарли таьсирини 
йўқотувчи ёки пасайтирувчи махсус соғломлаштириш чораларини қўллаш 
орқали хар-хил атмосфера шароитларида яшашга ва ишлашга қодирдир. 
Бунга атмосфера шароитларининг санитария холатини яхшилаш ва 
организмнинг зарарли омилларга қаршилигини ошириш, масалан, 
салқинлатиш билан эришилади. Қатор холларда хавонинг ўзидан шифобахш, 
чиниқтирувчи омил сифатида фойдаланилади. Хавонинг организмга бевосита 
таьсиридан ташқари кийимлар, қурилиш материаллари, тупроқ ва 
бошқаларнинг гигиеник хоссаларини ўзгартириб, билвосита таьсир этиши 
мумкин. Хавонинг гигиеник характеристикаси қуйидаги ўрсаткичлар 
йиғиндисидан иборат:
а) хавонинг физикавий хоссалари - температураси, намлиги, харакати, 
атмосфера босими, қуёш радиацияси, электрик холати, ионлантирувчи 
радиация;
б) химиявий таркиби - хавонинг доимий таркиби ва ёт газлар;
в) механик аралашмалар - чанг, тутун, қурум аралашмаси;
г) микрофлора (микроорганизмлар) - бактериал ифлосланиш борлиги.
Қуёш ердаги иссиқликнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Унинг 
иситиши аввало, ерга етиб келиб иссиқлиқ энергиясига айланувчи ёруғлик 
нурлари хисобига бўлади. Атмосфера деярли фақат иссиқ нурланган 
тупроқдан исийди. Шунинг учун ер билан туташиб турган пастки хаво 
қатламининг температураси юқори қатламлар температурасидан иссиқроқ 


17 
бўлади. Ердан узоқлашиши билан у тахминан хар юз метрда 0,5 градусга 
пасаяди.
Хаво температурасининг иссиқлик алмашинувига таьсири унинг 
мухим гигиеник аҳамияти хисобланади.
Юқори температура танадан иссиқлик ажралишини чегараласа, паст 
температура уни кучайтиради. Марказий нерв системаси орқали назорат 
қилиниб турувчи терморегулятор механизмларнинг етуклиги туфайли одам 
хар-хил температура шароитларига кўникиши ва оптимал температуралардан 
сал ошган исиқликка ҳам хийла вақт чидаши мумкин. 
Спорт амалиётида ортиқча исиб кетиш холати иссиқ об-хавода, очиқ 
хаводаги ва номувофиқ қурилган спорт залларидаги машғулотларда содир 
бўлиши мумкин. Бундай холатда профилактик чора-тадбирлар қўллаш лозим. 
Физиологик 
жихатдан 
организм 
ташқи 
мухитнинг 
юқори 
температурасига модда алмашинишини пасайтириш йўли билан, шунингдек 
таркибида ёғ кўпайган тер ажралишини кучайтириш орқали ҳам мослашади, 
бу эса тернинг тери юзасида анча тенг тақсимланишига ва буғланишига 
сабаб бўлади. 
Одам организмида иссиқлик мускуллар қисқарган пайтда ҳужайра ва 
тўқималарда рўй берадиган оксидланиш реакциялари натижасида ҳам хосил 
бўлади.
Одам ташқи мухитга иссиқликни: 1. Териси орқали; 2. Нафас йўллари 
орқали; 3. Чиқариш органлари орқали чиқаради. Бундан ташқари, одам 
истеъмол қиладиган овқат ва сувни иситиш учун ҳам иссиқлик сарфлайди. 
Организмда хосил бўладиган иссиқлик миқдори ўша вақт 
оралиғининг ўзида ундан ташқи мухитга чиқарилган иссиқлик миқдорига 
тенг бўлса, организмнинг бундай холати иссиқлик мувозанати холати деб 
аталади. 
Организмда иссиқлик хосил бўлишининг кучайиши ёки сусайиши 
кимёвий терморегуляция: моддалар алмашинуви шиддатининг оралиқ мияда 
жойлашган иссиқлик марказидан келувчи импульслар таъсири остида 
ўзгаришига боғлиқдир. Шунингдек иссиқлик марказидан келувчи 
импульслар таъсири остида жигарда ва буйрак усти, ҳамда қалқонсимон 
безларга таъсири натижасида ҳам иссиқлик хосил бўлиши мумкин. 
Физик терморегуляция организм томонидан чиқариладиган иссиқлик 
миқдорини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Меъёрдаги шароитда 
ҳаво температураси 18-20
0
С, нисбий намлиги 40-60% бўлиб, ҳаво 
харакатланмай турган пайтда одам 77,5% атрофидаги иссиқликни ташқи 
муҳитга бевосита ўтказиш ва сочиш йўли билан тери орқали чиқаради ва 20% 
га яқин иссиқлик тери юзасидаги тернинг буғланиши ҳисобига йўқолади. 
Иссиқликни бошқаришда нафас ҳам иштироқ этади. 
Одам танаси температурасининг муайян даражада сақланиб туриши 
мураккаб функция бўлиб, бир томондан, кимёвий терморегуляция, иккинчи 
томондан физик ткрморегуляциянинг бирга қўшилишиб таъсир қилиши 
туфайлидир деб ҳисоблаш керак. 


18 
Бироқ терморегуляциянинг имконияти чексиз эмаслигини назарда 
тутиш лозим. Атрофдаги ҳавонинг юқори ёки паст температураси таъсири 
билан иссиқлик мувозанати холати бузиладиган бўлса, организмда патологик 
ўзгаришлар рўй бериши мумкин. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling