Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Назорат саволлари: 
1. Спорт тиббиётини амалга ошириш йўллари.
2. Педагогик тиклантирувчи воситаларга нималар киради? 
3. Психологик тиклантирувчи воситаларга нималар киради? 
4. Тиббий-биологик тиклантирувчи воситаларга нималар киради? 
5. Спортда допинг ва унга қарши кураш? 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
1. 
Спортчиларни назорат қилишда врач жисмоний тарбия диспансер ва 
кабинетларининг ўрни. 
2. 
Педагогик тиклантирувчи воситалар. 
3. 
Психологик тиклантирувчи воситалар. 
4. 
Тиббий-биологик тиклантирувчи воситалар 
5. 
Допинг. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР. 
1. Дубровский В. И. Спортивная медицина: Учебник для студентов 
вузов - М. Гуманит. Изд. сентр. ВЛАДОС. 1998.
2. Дубровский В. И. Лечебная физическая култура: Учебник для 
студентов вузов. - М. Гуманит. Изд. сентр.ВЛАДОС. 1998. 


11 
3. Спортивная медицина. Учебник для ин-тов физкулт. Под. ред. В. 
А. Карпмана - М. ФиС, 1987. 
4. Гуселевич А. В. Медицинский справочник тренера. М. ФИС. 1981. 
5. Лечебная физическая култура. (Под обҳей редакций проф. 
С.Н.Попова), М. ФиС,1988. 
2-маъруза: Жисмоний тарбия гигиенаси фанининг аҳамияти ва 
унинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси
 
Режа
1.Мактаб ўкувчиларининг жисмоний тарбия гигиенаси 
2. Жисмоний тарбия машғулотларига қўйилган гигиеник
талаблар 
3. Спортнинг айрим турлари бўйича ўтказиладиган машгулотларга
ғўйиладиган гигиеник талаблар. 
4. Гигиена фаннининг бошқа аниқ ва ижтимоий фанлар билан 
узвий алоқаси 
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси ўқув тарбия тизимининг ажралмас 
қисми бўлиб, уларни соғломлаштиришда жуда катта аҳамиятга эга. 
Ёшликдан бошлаб жисмоний тарбия билан шуғулланишнинг мухимлиги 
шундаки, бу даврда болаларда марказий нерв системасининг пластиклиги
шартли рефлектор алоқаларининг осон пайдо бўлиши туфайли янги харакат 
малакаларини ўзлаштириш осон бўлади. Чақалоқликдан бошлаб жисмоний 
тарбиянинг тўғри ўтказилиши жисмоний ривожланишга ва организмнинг 
барча функцияларига жуда ҳам яхши таъсир кўрсатади. 
Бола организмининг меъёр бўйича жисмоний ривожланишида харакат-
таянч аппаратининг бир текис ривожланиши ва қоматнинг тўғри 
шаклланиши фақат эстетик эмас балки катта гигиеник аҳамиятга эга. Чунки 
ички органларнинг тўғри холатда бўлишини ва меъёрдаги фаолиятини ҳамда 
кам энергия сарф қилиб жисмоний иш бажаришини таьминлайди. Ўз-ўзидан 
маьлумки организмнинг жисмонан тўғри ривожланиши фақат жисмоний 
ишчанликка эмас балки рухий фаолиятга ҳам ижобий таьсир кўрсатади, 
чунки жисмоний ва ақлий тарбия бир-бири билан узвий боғлиқдир. 
П.Л.Лескафт хар қандай бир томонлама иш хох жисмоний, хох ақлий иш 
бўлсин одамни чарчатиб қўйиши ва онгли фаолиятини сусайтириши мумкин 
дейди. Ақлий мехнатни жисмоний машқлар билан навбатлаштириб туриш 
ўқув ишини енгиллаштиради. Шунинг учун ҳам у мухим гигиеник ва 
педагогик аҳамиятга эга. 
Хозирги пайтда харакат фаолиятини камайгани (гиподинамия, 
гипокинезия) туфайли мактаблардаги жисмоний тарбия ва спорт маш- 
ғулотларининг роли жуда ошди. Бу катталар ва болалар хозирги замон 
турмуш тарзининг характерли хусусияти хисобланади. Булар фан ва техника 
ютуқларининг турмушга жорий этилиши, транспортнинг кенг ривожланиши, 
турмуш шароитининг яхшиланиши ва хаказолар билан изохланади. Зеро 
булар мускул фаолиятини чегаралаб қўяди. 


12 
Жисмоний машқдар юқорида айтиб ўтилганидек алохида бирор орган 
ёки тизимга эмас балки бутун орагнизмга таьсир кўрсатади. Лекин унинг 
турли тизимлари функциялари такомиллашуви бир хилда содир бўлмайди. 
Айниқса мускуллар тизимида ўзгаришлар яққол сезилади. У мускуллар 
хажмининг катталашиши, тўқималар физик-кимёвий хусусиятларининг 
ўзгариши, алмашинув 
жараёнларининг 
кучайиши, функционал 
имкониятларнинг такомиллашуви билан ифодаланади. Буларнинг натижаси 
ўлароқ мускулларнинг кучи ва катта хажмдаги ишни бажариш қобилияти 
анча ортади. Қурби етадиган бир хилдаги турли мускуллар группаларига 
тушадиган юклама гавдадаги барча мускулларнинг ривожланишини 
таьминлайди. 
Жисмоний машқларни мунтазам ўтказиб туриш натижасида 
ўқувчиларнинг ҳаракат-таянч аппаратида бир қатор ижобий ўзгаришлар 
вужудга келади. Скелетнинг энг кўп юклама тушадиган қисмларида суяк 
тўқимасининг 
рўйи-рост 
гипертрофияси 
кузатилади. Найчасимон 
суякларнинг диаметри катталашади, суяклар оғирроқ ва мустахкамроқ 
бўлади. Масалан ёш сакровчилар, ирғитувчилар ва бошқаларнинг 
рентгенограммаларида итарувчи оёғида, ирғитувчи қўлида ва бошқаларда 
суяк тўқималари гипертрофияси қайд қилинади. Жисмоний машқлар билан 
шуғулланиш 
моддалар 
алмашинувини 
яхшилайди. Бу 
пластик 
жараёнларнинг яхши кечишига олиб келади. Натижада бола организмининг 
ўсиши ва ривожланиши яхши бўлади. 
Машқлар 
жараёнида 
куч-қувват, харакатчанлик 
ва 
нерв 
жараёнларининг мувозанати ортади. Жисмонан тренировка қилган болаларда 
шартли рефлекслар тезроқ пайдо бўлади. Бундай болаларнинг хотираси ва 
диққатини тўплаши яхши бўлади. Уларда ўқув куни давомида иш қобилияти 
юқори бўлади. Бу эса ўзлаштиришга тезроқ мослашади. Марказий нерв 
тизимининг идора этувчи ролини худи анна шу такомиллашув туфайли 
жисмонан чиниққан ўқувчиларда айрим органлар ва тизимлар иши жисмоний 
юкламаларда анча иқтисодли бўлади. Асосан мактабда турли жисмоний 
машқларни қўллашнинг асосий натижаси ўкувчилар соғлиғига яхши таьсир 
кўрсатишидир. Жисмоний машқларнинг умумий носпецифик таьсири ташқи 
мухитнинг бир қатор ноқулай омилларига: исиб кетишга, совуқ қотишга, 
гипоксияга ва бошқаларга шунингдек инфекцион ва бошқа касалликларга 
чидамлиликнинг ошиши билан намоён бўлади.
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясига: эрталабки гимнастика (бадан 
тарбия), мактабда машғулот бошлангунга қадар гимнастика - жисмоний 
тарбия дарси, жисмоний тарбия минутлари, дарсдан ташқари вақтда оммавий 
физкультура ишлари, жисмоний мехнат, чиниқишлар киради.
Ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг асосий шакли жисмоний 
тарбия дарслари хисобланади. Унга барча синфлар учун хафтасига 2 соатдан 
ажратилади. Дарслар аста-секинлик, изчиллик ва мунтазамлилик 
принципларига асосланиб ўтказилади. Ўқувчиларнинг уйғун равишда 
жисмоний 
ривожланишини 
таьминлайдиган 
турли-туман 
машқлар 
киритилади. Кичик мактаб ёшида харакат фаоллигини ошириш ва 


13 
такомиллаштиришга қаратилган хар-хил машқларни кенг қўллаш зарур, 
хадеб бир-хил харакатлар қилишдан қочиш ва юрак-томир ва нафас олиш 
тизимларига ёмон таьсир кўрсатадиган оғир ишларни қилмаслик зарур. Ўрта 
мактаб ёшида мускул кучини ривожлантирадиган машқларни камайтириш 
зарур. Чунки улар суякларнинг бўйига ўсишини тўхтатиши мумкин. Катта 
мактаб ёшида тез бажариладиган машқлардан олдин чидамлиликка 
қаратилган машқларни бажариш, куч билан қилинадиган машқларни эса энг 
кейин бажариш лозим. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling