Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Спорт тиббиётининг предмети ва вазифалари
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Спорт тиббиётининг предмети ва вазифалари
Спорт тиббиёти тиббиёт фанининг бир тармоғи бўлиб, ўзига хос методлари, вазифалари ва хусусиятларига эга. Спорт тиббиётининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишилар соғлиги устида мунтазам тиббий назоратни ўрнатиш ва олиб бориш; Тренеровкани тузишда спортчиларнинг шахсий хусусиятларига қараб тренерларга кўмаклашиш. 2. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг саломатлигини. функционал ҳолатини ва шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштириши оқибатида саломатлигида юз берадиган хар хил нохуш ўзгаришларни эрта аниқлашда қўлланадиган медицина текшириш методларини такомиллаштириш. янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш ва спорт тиббиёти амалиётига жорий этиш; 3. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланувчиларнинг касалланиш ва шикастланишининг сабабларини ўрганиш уларни даволаш ва олдини олиш (профилактика) чора тадбирлари олиб бориш. Бу вазифалар Ўзбекистон жисмоний тарбия харакатининг соғломлаштириш қоидаларига ва Ватанимиз тиббиётининг профилактика йўналишига тўла равишда мос бўлган спорт тиббиётининг мазмунини белгилаб беради. Спорт тиббиётининг асосий иш турлари қуйидагилардир; -жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; - етакчи спортчиларни диспансер кузатувига олиш (диспансеризация қилиш); - врач-педагог назоратини олиб бориш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш жараёнида спортчиларнинг саломатлигини мустахкамлашда соғломлаштириш. даволаш ва профилактика чора тадбирларини ташқил қилиш; - жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари учун ажратилган жойлар. Мусобақалар ўтказиладиган жойлар шароити устидан шу жумладан спорт иншоотлари устидан санитария гигиена жихатидан назорат қилиш; - спорт мусобақаларини ўтказишда тиббий хизмат кўрсатиш; - жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларининг оммавий турларини ўтказишда тиббий хизмат кўрсатиш; - спорт жароҳатини олдини олиш;. - илмий-текшириш ва методик ишларни олиб бориш; - тиббиёт ва спортга оид масалалар бўйича консултациялар бериш; - спортчилар ўртасида санитария-окартув ишларини олиб бориш ва кенг омма орасида жисмоний тарбиянинг умумий ғояларини тарғибот қилишга доир ташвиқот ишларини амалга ошириш. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling