Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Жисмоний тарбия машғулотларига қўйилган гигиеник талаблар
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Жисмоний тарбия машғулотларига қўйилган гигиеник талаблар
Спортчилар тайёрлашнинг асосий тури бўлган спорт тринировкаси жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шу ғулланишни тақазо этади. Бу эса организмнинг функсионал имкониятларини ва қобилиятларини такомиллаштиради. Трненировка даврида организмнинг юқори спорт кўрсаткичларига эришишига қаратилган умумий ва ихтисослашган такомиллашувининг мураккаб масалалари хал этилади.Шу билан бир қаторда спорт тринировкаси давлат жисмоний тарбия системасининг хар қандай таркибий қисми каби со ғломлаштиришга со ғлиқни ва жисмоний ривожланишни яхшилаш, ташқи мухит таасуротларига организмнинг қаршилигини оширишга қаратилган бўлиши керак. Спорт ва соғломлаштиришни қўшиб олиб бориш учун хар қандай спорт турида тренировка системаси яхши ишлаб чиқилган бўлиши керак, маш ғулотлар ва мусобақаларни ташкил қилиш гигиена қоидаларига тўла жавоб бериши керак. Шундай қилиб гигиена қоидаларини амалда қўлламасдан туриб спорт тренировкаси ёрдамида со ғлиқни мустахкамлаш ва юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мумкин эмас. Бундан ташқари со ғлиққа зарар йетказиш ва спорт кўрсаткичларининг пасайиб кетиш холлари рўй бериши ҳам мумкин. Гигиена масалалари спорт трненировкасининг умумий: педагоглар, психологлар, физиологлар томонидан ишлаб чиқилган масалалари Билан бо ғлиқдир. Шунинг учун спорт тренировкасининг гигиеник жихатдан таьминланиши масаласининг мувафаққиятли хал қилинишига фақат барча илмий тавсияларнинг йи ғиндисини хисобга олгандагина эришиш мумкин.Тренировкани ташкил қилишда илгари айтиб ўтилганидек спорцменларнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш зарур шарт бўлиб хизмат қилади. Бу группаларни янгилар ва кичик разрядли спортчилар хисобига тўлдириб боришда жуда ҳам зарурдир. Юқори разрядли спортчилар шахсий план асосида тренировка қиладилар яьни кўп машқ қилган сари жисмоний машқ оз куч ишлатиб бажарилади, харакатларнинг автоматик равишда бажариш малакаси хосил бўлади. Натижада жисмоний нагрузкани оширишга ва машқларни мураккаблаштиришга эришилади. Ёш хусусиятини хисобга олиш биринчи даражали гигиеник аҳамиятга эга. Хар бир ёшдаги одамнинг ўзига хос маьлум функсионал имкониятлари бўлади. Бу имкониятлар спортнинг маьлум турини ва йўл қуйса бўладиган жисмоний нагрузкани танлашни таьминлайди. Бунда иложи борича шу 14 ёшдаги одам учун со ғломлаштириш натижаларини оширишни кўзда тутиш керак. Ўқув тренировка просессини тузишда асосий гигиеник принсиплар қуйидагилар: 1.Тренировка дарсларни мунтазам олиб бори шва жисмоний машқларни қайта-қайта бажариш; 2.Жисмоний нагрузкани тўхтовсиз ошириб бориш; 3.Дам олиш ва ишлашни алмаштириб олиб бориш; 4.Хар томонлама жисмоний тайёргарлик кўриш. Мускул ишининг мунтазам қайтаралиб туриши ва нагрузканинг секин аста ошириб борилиши, нерв, нафас олиш, юрак томир мускул системасини ишлашга кўниктириб боради ва организмнинг умумий иш қобилиятини яхшилайди. Бу қоиданинг бузилиши (масалан: спорт тренировкасининг бошлан ғич даврида катта жисмоний нагрузкани қабул қилиш) организмнинг толиқишига олиб келиши мумкин, тренировкада холдан тойиб қолиш ва жарохатларнинг сабабчиси бўлиши мумкин. Агар маьлум сабабга кўра мажбурий танаффус қилиш тў ғри келган бўлса, тренировкада дарсларни қайтадан йенгил нагрузкадан бошлаш, яьни дам олишдан олдинги машқлардан йенгилроқ нагрузкадан бошлаш керак. Хар қандай тренировка маш ғулотларининг режаси тренировканинг қайси даврида бўлмасин, юқорида кўрсатиб ўтилган гигиеник принсиплар асосида тузилиши керак. Тренировка шундай тузилган бўлиши керакки, бунда организмга кўп о ғирлик тушмаслиги, кучсизланиб қолиш, шикастланиш хавфи бўлмаслиги керак. Тренировкадан аввал албатта организмни қизитиб олиш. Жисмоний машқлар комплексини бажариш керак. Чунки, у организмни асосий ишга тайёрлайди. Бу физиологик системалар: нерв, юрак қон-томир, нафас ва мускул бо ғлов аппарати функсиясини кучайтиради. Қизишиб олишнинг асосий вазифаси, нафас олиш функсияси, қон айланиши ва харакатни максимал мускул фаолиятида тартибга солиб туришдир. Мускуллар температурасининг ошиши ката гигиеник аҳамиятга эга. Бу эса мускулларнинг ёпишқоқлигини камайтиради ва улар ката тезликда қисқариш қобилиятига эга бўлади. Бойлам ва бў ғимлар "Қизишиб оладилар", бу мускулларнинг чўзилиши ва узилишининг олдини олади, айниқса совуқ кунларда тренировкалар ўтказилишида бунга алохида эьтибор бериш керак.Жисмоний маш ғулотларни гигиеник шароитлар билан таьминловчи тадбирлар орасида жисмоний тарбия ва спортнинг хар-хил турлари билан шу ғулланувчилар бир-хил бўлиб, кўплари умумий характерга эгадир. Табиийки тренировкани ташкил қилишнинг гигиеник принсипи маш ғулотларнинг тузилишига бўлган кўрсатмалар, кун тартиби, чиниқиш ва бошқа ихтисосликларга қарамасдан хар бир спортчига таалуқлидир. Шахсий гигиена қоидалари танани парваришлаш борасида бир қатор умумий қоидаларга эга. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling