Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


  Жисмоний тарбия ва спортнинг кишилар соғлигини сақлашдаги


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 



Жисмоний тарбия ва спортнинг кишилар соғлигини сақлашдаги 
аҳамияти. 
Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш кишининг 
хар томонлама жисмоний ривожланиш имконини беради, физиологик 
функцияларининг такомиллаштиришга ёрдам беради ва киши организми хар 
томонлама мустахкамлашишга олиб келади. Шуғулланувчиларнинг ёши, 
жинси ва ўзига хос хусусиятларини хисобга олиш жисмоний тарбия ва спорт 
машғулотлари тўғри уюштирилганда умумий соғломлаштирувчи самара 
бериб, хос бўлмаган иммунитет ишланиб чиқишига ёрдам беради. Бунда 
кишилар касалликларга камроқ чалинадиган бўлади, ташқи мухитнинг 
ноқулай шароитларда чидамлилиги ошади. Умумий ва спорт иш 
қобилиятининг ошишига яхши таъсир кўрсатади. Хар қандай жисмоний 
машғулотлар мусобақаларда қатнашиш саломатликни мустахкамлашга 
қаратилган бўлиши лозим, акс холда улар ўзбек жисмоний тарбия 
тизимининг соғломлаштириш вазифасини хал қилиш борасида аҳамиятини 
йўқотади. Кейинги вақтларда жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланувчиларнинг соғлигида кузатиладиган потологик (касаллик) 
ўзгаришлар сабабларини, уларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларини 
ўз зиммасига олган спорт медицинасини яна янги бир сохаси ривож 
топмоқда. Маълумки потологик ўзгаришлар жисмоний зўриқиш кучайганда 
ва оқилона ташқил қилинмаганда ёки касалликларга моил бўлган спортчилар 
турли машғулотларда иштирок этганда юз бериши мумкин. Спортчилар 
касалланишининг олдини олишда спорт тренеровкасида фақат соғлом 
кишиларни жалб этиш ва уларни соғломлигини мунтазам кузатиб бориш 
мухим рол ўйнайди.
Жисмоний тарбия ва спорт тиббиётининг қисқача ривожланиш 
тарихи 
Соғлиқни сақлаш, турли касалликларни даволаш, уларни олдини 
олиш ва узоқ умр кўриш мақсадида жисмоний тарбия жуда қадим 
замонлардан бошлаб қўлланиб келинмокда. Жисмоний тарбияда врач 
назоратига қадимдан катта эътибор берилган. Қадимги Юнонистоннинг 
машхур врачи, тиббиётнинг отаси Гиппократ (бизнинг эрамиздан олдинги 
450-377 йиллар) «зарар келтирма» деган. Гиппократнинг врачларга айтган бу 
васияти хозирги замон тренерларига ҳам таълуқлидир. Жисмоний тарбия ва 
спорт машғулотларининг мувофаққиятли бўлиши кўп жиҳатдан жисмоний 
машғулотларни тўғри тақсимлашга боғлиқдир. Жисмоний тарбия ва спорт 
машқлари шуғулланувчиларнинг функционал ва жисмоний имкониятларга 
мос келганидагина соғломлаштириш вазифаларини мувафаққиятли амалга 
ошириш мумкин. Акс холда толиқиш жисмоний зўриқиш ва бошқа хар хил 
касалликлар аломатлари пайдо бўлади.
Х – ХИИ асрларда бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино ( 980 – 1037 ) 
«Тип қонунлари» асарида хозирги замон спорти тиббиётга таълуқли кўпгина 
фикрларни баён этган. Ибн Сино кишиларнинг соғлигини мустахкамлашда 
ва хар хил касалликларни олдини олишда жисмоний машқларнинг 



аҳамиятини алохида таъкидлаб ўтган. Масалан. «соғлиқни сақлашни асосий 
тадбири бадан тарбия бўлиб, кейин овқат тадбири ва уйку тадбири» ёки 
«мўътадил равишда ва ўз вақтида бадан тарбия билан шуғулланувчи одам 
хилтлар туфайли келган касалликларнинг ва мижоз ҳамда илгари ўтган 
касалликлар туфайли келувчи касалликларнинг даволашга мухтож 
бўлмайди».
Бундан 
минг 
йил 
мукаддам 
жисмоний 
машғулотларни 
шуғулланувчиларнинг шахсий хусусиятларига қараб тузиш хақидаги 
олимнинг юритган фикрлари хозирги кунда ҳам кишини ажаблантиради.
«Хар бир одам учун ўзига хос харакатлар танлаши керак», «кучсиз 
кишиларнинг бадан тарбиялари енгил, кучлиларники эса зўрроқ бўлиши 
керак». «Агар органлар жуда мўътадил бўлса улар учун мўътадил бадан 
тарбия мувофик келади». «Тез ва шиддатли харакатлар енгиллари билан 
бирга қилинади ва хоказолар хақида фикр юритилган».

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling