Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Спорт тиббиётининг амалга ошириш йўллари (врач жисмоний тарбия


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Спорт тиббиётининг амалга ошириш йўллари (врач жисмоний тарбия 
диспансер ва кабинетларининг вазифалари). 
Спортчиларни назорат қилишда врач жисмоний тарбия диспансери ва 
кабинетларнинг аҳамияти катта. Спортчилар бу ташқилотларда доимий 
равишда ҳисобда бўлишади. Врач - жисмоний тарбия диспансерлари вилоят 
ва марказий (катта) шахарларда ташқил килинади ва у мустақил медицина 
корхонасидир. Унда бош врач, врачлар ва медицина ҳамширалари ҳамда 
мутахасислар мавжуд. Унда хар хил текшириш хоналарида спортчиларнинг 
соғлиқ ҳолатлари текширилади. Зарурий ҳолатларда махаллий ахолига ҳам 
тиббий ёрдам берилади. Шу соха мутахассисларини малакасини оширади.
Врачлик кабинетларида эса жисмоний тарбия ходими даволаш 
ишларини олиб боради. Бундай кабинетлар хар бир шифохоналарда 
мавжуддир. 
 
Педагогик, психологик ва медик-биологик тиклантирувчи 
воситалар. 
Хар қандай жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан кейин 
спортчиларда чарчаш холати юз беради. Ана шу чарчаш холатидан олдин 
холатга қайтиш, яъни айрим органларнинг функционал ҳолатини тикланиши 
6-8 суткадан кейин содир бўлади. Спортчилар иш қобилиятини 
тиклантирувчи воситаларни асосан 3 гурухга бўлиш мумкин Булар 
педагогик, психологик ва медико-биологик тиклантирувчи воситалардир. Бу 
воситалар 
ичида 
энг 
мухими 
педагогик 
тиклантирувчи 
восита 
хисобланади.
Педагогик тиклантирувчи восита спортнинг кун тартибида (режимида) 
ва тренировкани ташқил этиш жараёнида ўз аксини топади: 

спортчи шуғулланиши (микро ва макроцикл) ҳамда кўп йиллик 
тайёргарлик даврларида ва оғирликларни тўғри ташқил этишда; 




мусобақа 
ва тренировка 
охирларида 
соғлиқ 
холатини 
профилактика қиладиган фаол дам олишларни ташқил этиш 
жараёнида;

машғулотларни турли хилда амалга оширишда (монотон эмас); 

суткалик тренировкаларни ташқил этишда эрталабки тайёрловчи, 
кечкурунгиси эса тинчлантирувчи характерга эга бўлишини 
таъминлашда;

нагрузкаларни танлашда индивидуал қўллашни амалга ошириш 
мусобақа ва биринчиликларда тўлиқ қийматли разминкаларни 
амалга оширишда; 

тўлиқ қийматли тикланиш учун пассив дам олишни ташқил 
қилиш, самомассажни амалга ошириш, мусиқа остида машқлар 
бажариш.
Бу жараёнларни амалга оширишда қуйидаги омиллар катта аҳамиятга 
эгадир:
- а) Машқлар ва тренировкаларни хар хил шароитларда амалга 
ошириш (стадион, ўрмон, парк, дарё қирғоғи бошқалар); 
- б) Хар хил снарядлар (кўкаламзорлаштириш, амартизация 
берувчи сунъий материалларни қоплаш ва бошқалар).
- в) Ташқи мухитни психикага таъсир қилувчи омилларини 
хисобга олиш (ёритилганлик, ранг, хоналар, мусиқа, 
ионизация, симобли-кварцли лампалар ёрдамида полнинг 
ранги ва бошқалар).
Психологик 
тиклантирувчи 
воситалар 
тикланиш 
жараёнида 
физиологик системаларни ва иш қобилиятини вужудга келишини яхшилайди. 
Бунга қуйидагилар киради:
- ишонтириб уйқуни келтириш; 
- автоген тренировка ва унинг модификацияси: ; 
- мускулни бушаштириш
- махсус нафас олиш машқлари. 
- комфорт турмуш тарзи ва салбий таъсир кўрсатувчи воситаларни 
йўқотиш; 
- индивидуал хусусиятни хисобга олиб хар хил хизматларни ташқил 
этиш;
Медик-биологик тиклантирувчи воситаларга тренировка ва мусобақа 
даврида иш қобилиятини тикловчилар киради 
1. Катта комплексли гигиеник тадбирлар (тўлиқ қийматли овқатланиш,
витаминлаштириш, биологик қийматини оширилган махсулотлар, хар-хил 
овқат 
аралашмалари, кун 
тартиби, шахсий 
гигиена 
ва 
бошқалар).
2. Хар хил физиотерапия ва балнеологик воситалар (электр, ёруғлик, 
иссиқлик муолажалари, аэро ва гидроаэроинизация, тоғ ва денгиз 
иқлимлари ва бошқалар). 
3. Хаp-хил массаж турлари (қўл, аппарат, комбинациялашган, ўз - 
ўзини массаж).



4. Даволовчи воситалар (кислород, рефлекс терапиялар ва бошқалар).
5. Фармокологик воситалар. 
Организмни тикланишига физикавий омиллар катта аҳамият касб этади 
(улътрабинафша нур, сув билан даволаш муолажалари).
Медик-биологик тиклантирувчи воситалар орасида айниқса массаж 
жуда катта аҳамиятга эга.
Массаж қўл (даволаш, косметик, гигиена ва спорт) ва аппарат типига 
бўлинади. (Вибрацион, гидровибрацион, пневмовиграцион, пневмомассаж,
гидромассаж, ултразвук массажи, баромассаж ва бошқалар) тури массаж 
қилиш турига бўлинади, ҳамда комбинировканинг (биргаликда) бунда қўл ва 
аппарат массажлари биргаликда қўлланилади.
Спортчиларда суткада 4 маротабалик овқатланиш амалга оширилади.
Мусобақа олдидан 2 кун давомида тренеровкани камайтириб, кўпроқ 
углеводли овқат рациони амалга оширилади. Нонушта 25 фоизни ташқил 
этади. Овқат таркибида ёғлар миқдори камайтирилиб, селюлозани 
миқдорини оширилади. Тушлик 35 фоизни ташқил этади. Унинг таркибида 
хайвон оқсили миқдори кўпайтирилиши керак (гўшт) углевод ва ёғлар ҳам 
оширилади. Кечки овқат 25 фоизни ташқил этади. Унинг таркибида сут 
махсулотларини оширилиши, балиқ ва буткадан иборат бўлиши керак.
Асосий овқатдан тренеровкагача
1,5-2 соат ўтиши лозим (марафон ва 
бошқаларда 3 соат (тезлик ва куч талаб қиладиган спорт турларида)). Бунда 
қўй ва чўчқа ёғлари ва қовурилган гўштлар узоқ хазм бўлади (4-5 соат). 
Қайнатилган гўшт 3-4 соат, қайнатилган балиқ 2-3 соат. Тренеровкадан ва 
мусобақалардан кейин овқатни 30-40 дақиқадан кейин истеъмол қилиш 
керак.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling