Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Скелет мускуллари
Скелет мускуллари аёлларда тана массасининг тахминан 30-35% ни, эркакларда 40% ни ташкил қилади. Улар мускул тўқимасининг кўндаланг- тарғил типига киради ва тананинг ташқи шакли-шамойили ва рельефини белгилайди, чунки баъзи бир истисноларни ҳисобга олмаганда, скелетни қоплаб туради. Скелет мускуллари одам организми қодир бўлган турли хил ҳаракатларнинг ҳаммасини бажаради. Улар туфайли тана мувозанатни саклаб туради, нафас олиш харакатлари, кўз ҳаракатлари, товуш ҳосил бўлиши, чайнаш, ютиш, ички органларни шикастланишдан муҳофаза қилиш амалга оширилади. Кўндаланг-тарғил мускуллар бириктирувчи тўқима билан мускул дасталарига боғланган кўп сонли мускул толаларидан ташкил топган. Толалар узунлиги бир неча миллиметрдан бир неча сантиметргача бўлиши мумкин. Ташқи ва ички бириктирувчи тўқимали пардалар пайга-зич толали тортмага айланиб, мускуллар унинг ёрдамида суякка маҳкам ёпишади. Мускулларда толалар микдори турлича: майдаларида улар бир неча юзлаб, йирикларида бундан кўп бўлади. Шунга мувофиқ ҳолда мускуллар кучи ҳам бир хил эмас, у мускуллар барча толаларининг кўндаланг кесими майдони билан белгиланади. Мускул толаси кўндаланг кесимнинг майдони ўрта ҳисобда 0,01 квадрат миллиметрга тенг. Одам танасида 300 миллондан зиёд тола бор. Агар улар бир-бирига уланса, бундай мускул кесимининг майдони уч квадрат метрдан ошади. У 25 тоннагача юкка бардош бера олган бўларди. Мускуллар пай ёрдамида қисқариб, ричаг ролини бажарадиган суякни тортади - шу тариқа турли хил ҳаракатлар амалга оширилади. Оёқ-қўлларда ричаг ролини узун суяклар бажаради. Ҳаракат юз берадиган бўғим таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади, харакатни амалга оширадиган мускул ёпишадиган жой - куч қўйиладиган нуқта, суякларга оғирлик кучи таъсир қиладиган жойқаршилик кўрсатиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Маълумки, тана ричагларида куч қўйиладиган нуқта кўпинча таянч нуқтасига яқин туради ва шунга кўра, мускул кўпроқ куч ишлатишига тўғри келади. Масалан, узатилган кўлда 101 кг юкни кўтариш учун қўл мускуллари 100 кг куч сафарбар қилиши лозим. 78 Бажариладиган ҳаракатлар турига кўра, мускуллар букувчи ва ёзувчи, яқинлаштирувчи ва узоқлаштирувчи, юқорига кўтарувчи ва пастга туширувчи, айлантирувчи, қисувчи ва кенгайтирувчи бўлади. Айрим мускуллар ёки уларнинг гуруҳи бир ёьналишдаги ҳарақатларни биргаликда амалга ошириши мумкин. Бундай мускулларни синергистлар дейилади. Қисқарган вактда карама-қарши ҳаракат пайдо қиладиган мускуллар амтагонистлар дейилади. Ҳатто энг оддий ҳаракат актларида ҳам одатда ҳам синергастлар, ҳам антагонистлар иштирок этади. Катта ёшдаги одамда мусқул толалари миқдори доимий бўлиб қолади, уларнинг диаметри эса асосан мускулларнинг чиниққанлигига боғлиқ. Мускуллар нечоғлик тез ва жадал ишласа шу қадар ёьғонлашади, бинобарин, қучли бўлади. Доимий чиниқиш машқлари, жисмоний юк толалар диаметринннг 2 баравар ортишига сабаб бўлади. Спортчиларда скелет мускуллари тана массасининг 50% гача қисмини ташкил қилади. Скелет мускулларинииг ўсиши, ривожланиши ва шаклланиши 20-25 ёшгача дазом этади ва бу жараён нотекис кечиши кузатилади. энг кўп ўсиб ривожланиш даврлари бола ҳаётининг биринчи йилига ва балоғат ёшига тўғри келади. Янги туғилган боланинг ҳамма скелет мускуллари бўлади, бироқ уларнинг вазни катта одамникидан 37 марта кам ва бутун танаси вазнининг 24% ни ташқил қилади. Кичик ва ўрта мактаб эшида мускуллар массаси сезиларли даражада ортади. Айни вақтда уларнинг функционал кучайиши ва химиявий таркибининг ўзгариши кузатилади. Катта мактаб ёшида боланинг мускуллари бирмунча сеқин ўсади ва 18 ёшгача келиб умумий тана вазнининг тахминан 42% га этади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling