Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Ёш ортиши билан ҳаракат уйгунлигининг такомиллашиши


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Ёш ортиши билан ҳаракат уйгунлигининг такомиллашиши 
Катта ярим шарлар пўстлоғида вақтинча алоқаларни юзага келиши ва 
мустаҳкамланиши машқ қилиш натижасида автоматлашган ҳаракат 
малакаларини ҳосил қилишга асосланган. 
Ҳаракат малакалари физиологик нўқтаи назардан шаклланиш 
механизми бўйича мураккаб шартли ҳаракат рефлексларидир. Бу 
рефлексларнинг ҳосил бўлиши учун турли анадизаторлардан (ҳаракат 
вестибуляр, кўриш ва бошқалар) келадиган маълумотлар ва қандай қилиш 


81 
зарурлиги ҳамда ҳаракатни бажариш хусусиятлари ҳақида бўладиган 
хабарлар муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳаракат малакалари спорт билан шуғулланишда ёки бирон касбни 
эгаллашда такрорланиши билан борган сари пухталаниб, такомиллашиб 
боради. 
Инсон ҳаракат фаолиятининг бундай такомиллашиб бориши, унинг 
ҳаракат аппарати, ишни бошқарувчи марказий асаб системаси фаолиятининг 
ривожланиб бориши билан боғлиқ. Чунки ҳаракатнинг юзага чиқиши, 
айниқса, мураккаб ва нозик ҳаракатларнинг бажарилиши мушаклар 
гуруҳлари, ҳар ҳил миқдор асаб-мушак ҳаракат бирликлари ва мун 
толатарини иштирокида амалга оширилади. Бу элемент ишининг кўйилган 
мақсадга мос бўлиши, уларнинг бир-бири билан келишган ҳолда иш 
бажаришини таъминлаш учун асаб марказлари жуда мураккаб вазифаларни 
бажаради. 
Боланинг баркарор тикка туриш, юриш, югуриш ва шунга ўхшаш 
ҳаракат малакаларини ҳосил қилишда синов-қидирув ҳаракатларининг 
бажарилиши билан вақтинчалик боғланиш ҳосил бўлиш механизми муҳим 
роль ўйнайди. Гавда мувозанатининг сакланиши, унинг фазода ўзгаришини 
таъминлайдиган ҳаракатлар мустаҳкамланиб қолади, гавда мувозанатини 
сақлашга ҳалал берадиган ҳаракатлар эса тормозланади. Ҳаракатнинг ўзи ёки 
натижаси вужудга келтирган афферент импулсларнинг бўлиниши шарт. 
Ҳаракат бирон сабаб билан аввалгидай фойдали натижа бермаса, яъни 
аҳамиятини 
ёьқоца, шартли 
қўзғалиш, шарциз 
таасурот 
билан 
мустаҳкамланмаса, у вақтда вақтинчалик боғланишлар тормозланади. 
Ҳаракат малакасининг шаклланиши фақат кишида бўлган шарциз 
рефлекслар ёки олдин ҳосил қилинган пухта шартли рефлекслар асосида 
бўлмайди. Ҳаракат малакасининг ҳосил бўлишида олдин ҳосил бўлган 
малакалар ҳам қатнашади. 
Бундай ҳолатда шартли таъсирловчига берилиши билан олдинги 
рефлекснинг худди ўзи юзага келмай, балки илгари, маълум бўлган мураккаб 
ҳаракат актларнинг элементлари қўшилган янги шаклдаги ҳаракат рефлекси 
юзага келади. Бу шартли рефлекслар Ю.Конорский классификацияси бўйича 
иккинчи турдаги рефлекслар бўлади. 
Шундай қилиб, ҳаракат малакаларининг ҳосил бўлиши биринчи ва 
иккинчи турдаги шартли рефлекслар юзага келиши билан амалга ошади. 
Одамда ҳаракат малакаларининг шаклланишида иккинчи сигнал системаси 
орқали ҳосил бўладиган юкори тартибли шартли рефлекслар айникса, муҳим 
аҳамиятга эга. 
Қисқача айтганда, ҳаракат малакасининг ҳосил бўлишида марказий 
асаб системасидаги жуда кўп марказларнинг иши ҳаракат аппарати ва сенсор 
системалардан келаётган импулслар ва бош мия ярим шарлар пўстлоғидаги 
изларнинг иштироки -билан тўғриланди ва такомиллашади. 
Ҳар хил ёшда янги ҳаракатларни ўзлаштириш турлича бўлади. 
Масалан, 9-16 ёшли болалар ҳаракатларининг юқори уйғунлашишини талаб 
этадиган мураккаб ҳаракат малакаларини осон эгалайдилар. Қизларда 


82 
ҳаракат қобилиятлари, айниқса, 12-13 сезиларли ривожланади. Жисмоний 
ривожланиши нормат бўлмагач, баланд бўйли ва тез ўсадиган ўсмирлар 
одатда ҳаракат малакаларини секин эгаллайдилар. Ортиқча вазнли ўсмир-
қизлар ҳам ҳаракатларни секин ўзлаштириши билан фарқланади. Спорт 
билан шуғулланиш ҳаракат малакаларини муваффақиятли эгаллашни 
таъминлайди. Одатда, ёш спортчилар мураккаб ҳаракатларни тез ва 
қийналмай ўзлаштирадилар. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling