Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-маъруза. Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни текшириш шакллари ва услублари Режа: 1. Одам организми – функционал тизим эканлиги ҳақида назарий
Назарий саволлар
83 1. Болаларнинг системали равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш асаб системасига қандай таъсир кўрсатади? 2. Болаларнинг системали равишда жисмоний тарбия спорт тури билан шуғулланиш таянч-ҳаракат органларига қандай таъсир кўрсатади? Таянч иборалар 1. Болаларнинг системали равишда жисмоний тарбия ва спортбилан шуғулланишининг асаб системасига таъсири. 2. Болаларни системали равишда жисмоинй тарбия ва спорт билан шуғулланишларининг таянч-ҳаракат органларига таъсири Адабиётлар 1. Дембо А.Т. «Спортивная медицина». Учебник для ИФК., М., «Медицина», 1990, 1995. 2. Хруҳев С.В. «Врачебнўй контрол физическим воспитанием школников». М., 1992. 3. Тихвинский С.Б., Хруҳев С.В. «Децкая спортивная медицина». М., «Медицина»,1990. 84 14-маъруза. Жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни текшириш шакллари ва услублари Режа: 1. Одам организми – функционал тизим эканлиги ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. 2. Юрак қон-томирлар системасининг функционал ҳолатини баҳолаш 3. Ташқи нафас олиш органларини функционал холатларни бахолаш методлари. 4. Нерв ва нерв - мускул системасининг функционал ҳолатини текшириш методлари Одам организми – функционал тизим эканлиги Органлар ва органлар системаларини функционал ҳолатини текширишда ҳам, сўраб суриштириш, текшириш методларидан бошланиб, сўнгра объектив текшириш методларига ўтилади, ҳамда пайпаслаб, тукуллатиб, эшитиб кўриш каби объектив текшириш методлари қўлланилади. Ушбу текшириш методларидан кейин хар бир органларнинг системасига хос бўлган текшириш методларидан фойдаланилади. Жумладан юрак, қон-томир системаси, нафас олиш органлари системаси, нерв ва нерв- мускул системаси кабилар. Бу органлар системаси ўртасида касаллик ва физиологик ўзгаришларга энг сезгири юрак қон-томир системаси ҳисобланади. Юрак қон-томир системаларини функционал ҳолатини текширишда юрак уриши (томир), артериал қон босимини аниқлаш, электрокарди- ография, вектокардиография (гипертрофия, реполяризация, гиc боғламларидаги бузилишларни 2 та электрокардиография қилади (горизонтал ва вертикал ҳолатда), фонокардиография (юракни хажмини аниқлашда ишлатилади), телерентгенография (юракни хажмини аниқлашда қўлланилади), сфигмография (артерия деворини қисқаришишини график ҳолатда ёзиб олади)) ва бошқалар ишлатилади. Нафас олиш органларининг. функционал ҳолатини текширишда комплекс текшириш усуллари қўлланилиб. бунда газлар алмашинуви, аралашишуви ва артериал қон томирларда кислород ва корбанат ангидриднинг миқдорини аниқланилади. Нафас олиш органларини функционал ҳолатини текширишда ўпкани тириклик сиғимини ўлчаш мухим аҳамиятга эгадир. Бунда хавони миқдорини аниқлаиш орқали организмга қанчалик қон орқали кислород ташилаётганини билиш мумкин. Соғлом одамларда ЖЕЛ (ўпканинг тириклик сиғими) 1800 -7200 мл гача бўлади. Соғлом кишиларда минутлик нафас олиш сони 14-18 марта бўлиб, бу спортчиларда 10-11 ни ташқил этади. Нафас олишни нафас чиқаришга нисбати 1:1,1 қанчалик узоқ нафас олиш ва нафас чиқариш бўлса, шунчалик газ алмашинуви яхши тартибда бўлади. Нафас олиш 0,3-4,7 секунд нафас чикариш л-2,6 секунд бўлади. 85 Нафас олиш органларини функционал ҳолатини текширишда бронх ўтказувчанлиги ҳам катта аҳамиятга эгадир. У эркакларда 5-8 л/секунд, аёлларда эса 4-6 л/секунддан иборат. Нафас олишнинг минутлик хажмини ўлчаш орқали ҳам нафас олиш органларининг функционал ҳолатини аниқланади. Бу бир минут давомида ўпкада алмашган хаво миқдоридан иборат. Бу ўртача 5 л (3-8,4л) дан иборат бўлади. Нафас олиш органларини функционал ҳолатини текширишда рентгенография, флорография каби текшириш усуллари ва биохимик текшириш усулларидан ҳам кенг қўлланилади. Нерв мускул системасининг функционал ҳолатини аниқлашда электромиография-скелет мускулларининг биопотенциалларини аниқлаш. электромиография-бош мияни биотокларини ўрганувчи метод. Бунда бош мияни турли қисмини электр активлигини харакатини кузатиш электродлар ёрдамида амалга оширилади. электромиография спортчиларни текшириш методларининг чуқур текшириш усулига киради. Бундан спортчилар бош мия жароҳати олганда кенг фойдаланилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling