Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Мактаб жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Мактаб жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар
Мактаб мебели ўқувчи бўйига мувофиқ бўлиши керак. Бу тана вазиятини тўғри тутиб туришга имкон беради ва иш учун қулай шароит яратади. Ўқувчининг гавдаси тик вазиятда, иккала элкаси бир сатхда бўлиши керак. Оёқларининг таги бутун юзаси билан полга ёки оёқ кўйиладиган тахтага, чаноғи ва сонлари курсига, орқаси эса парта суянчиғига тегиб туриши керак. Бу учала таянч нуқтаси туфайли мускулларнинг статик тарангли кам даражага тушади ва тананинг барқарор бўлишига эришилади. Ўқиш ва ёзиш вақтида иккала билакни парта қопқоғи устига эркин қўйиш, тирсаклар эса деярли унинг четида бўлиши керак. Бунда гавда ва бош, иккала кўзнинг вазияти перо учи ёки китобгача бир хил, кўриш учун энг қулай масофада бўлади. Гавда билан столнинг яқин қирраси орасида 3-4 см очиқ жой қолиши лозим. Оёклар тизза бўғимида тўғри бурчак ёки ўта паст стол олдида букилган бўлиши керак. Ўта баланд ёки ўта паст стол олдида ўтириш умуртқа поғонасининг қийшайиб қолишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, ўқувчи партада тўғри ўтирганда қорин ва кўкрак бўшлиғидаги органлари қисилмайди, у бематол нафас олади, суяк-мускул аппаратига юк кам тушади, кўзига зўр келмайди. Болаларда синф тахтасига қараганда бошни фак бир томонга энгаштириш одати борлиги туфайли ҳар бир ўқув чорагида ўқувчиларни парталарнинг бир қаторидан иккинчисига кўчириш тавсия қилинади. Ўқувчиларни жисмоний меҳнатини ташкил этишга доир муайян гигиена талаблари мавжуд. Булар техник жиҳозлар, хонани шамоллатиш ва микроиқтамига тааллуқлидир. Дастгоҳлар ва верстаклар ўқувчиларнинг бўйига мос келиши, иш вақтида нафас олиш ва қон айланишини қийинлаштирмайдиган, кўзни зўриқтирмайдиган ва умуртқа поғонасини қийшайтирмайдиган тўғри тана вазиятини тана билиш керак. Асбоблар ҳам ўқувчиларнинг кўлига ва кучига мос қилиб танланиши лозим. Агар улар катта ёшдаги одамлар тутадиган асбоблардан фойдаланса, бу аввало, қўл мускулларинг тез толиқтириб қўяди ва суяк тўқимасини мустахкамлашнинг ўрнига унинг жадал суякланишига олиб келади. Болаларнинг оғир нарсаларни кўтаришига ёьл қўймаслик даркор. Иккита ўқувчининг замбилда кўтарадиган юки 7-8 яшар болалар учун 4 кг дан, 9-10 ёшдаги болалар учун 6 кг, 10-32 яшар болалар уч ун 10 кг, 13-15 яшар ва 14-16-17 яшар болалар учун 24 кг ошмаслиги керак. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling