Транспортда қўлланиладиган ўлчов бирликлари қуйидагилардан иборатдир: а) транспорт жараёнига сарфланувчи вақт, соат; б) километрларда ўлчанувчи, транспорт воситаси босиб ўтган масофа, километр; в) йўловчилар ёки тонналарда ўлчанувчи, ташилган йўловчилар сони ёки юк вазни.
Ташиш ишлари ўлчови тизимига қуйидагилар киради:
автомобил саройи (корхонаси)да фойдаланилаётган автомобиллар сони;
маршрутлардаги транспорт воситалрининг иш кўрсаткичлари;
автотранспорт воситаларининг иш унуми кўрсаткичлари;
транспорт маҳсулотининг таннархи кўрсаткичлари.
Автотранспорт саройи дейилганда унинг ихтиёридаги автомобиллар, тиркама ва яримтиркамалар тушунилади. Улар ўз навбатида турлари, маркалари ва транспорт воситалари миқдори билан характерланиб, ташиш билан боглиқ ишлаб чиқариш дастурини тўлиқ бажаришга қаратилгандир.
Транспорт воситаларининг миқдорий тавсифи барча автотранспорт саройлари учун умумий бўлиб, қуйидаги элементлардан иборатдир:
Аҳ-ҳисобдаги ёки инвентар китобидан ҳисобга турувчи автомобиллар ва тиркамаларни умумий сони.
Ҳисобдаги автомобиллар техник ҳолатига кўра эксплуатация қилишга тайёр (Аэ.т) ва кун давомида таъмирда ёки техник хизмат кўрсатишда турувчи автомобилларга (Ат.т.) бўлинади, яъни Аҳ*Аэ.т.]Ат.т.
Автомобил транспорти саройининг ишга тайёргарлик даражасини аниқлаш учун, саройнинг техник жиҳатдан ишга тайёргарлик коэффициенти (т) аниқланиши лозим.
(5)
Автомобиллар саройидан фойдаланиш коэффициенти. Автомобилларнинг техник жиҳатдан ишга тайёргарлик коэффициенти уларнинг техник ҳолатига кўра ишга яроқлилигини, яъни бузуқ эмаслигини белгиловчи коэффициентдир. Автомобиллардан фойдаланишни режалаштиришда ва ҳисоблаб боришда автомобиллар саройидан фойдаланиш коэффициенти кўрсаткичи қўлланилади. Бу коэффициент эксплуатациядаги автомобил кунлар (АКэ) йигиндисининг автомобил-календар кунлар (АКк) йигиндисига нисбати сифатида аниқланади, яъни:
(6)
Юқорида келтирилган 1 мисол учун бу коэффициент
АТС ларидаги автомобиллардан фойдаланиш коэффициентига яна хафта давомидаги иш кунлари (5, 6 ёки 7 кун) катта таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |