Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти
-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
Download 0.68 Mb.
|
Юк ташиш.маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юк автомобилларини танлашга қўйиладиган асосий талаблар
8-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ.
Транспорт воситалари турларини танлаш дейилганда, автомобил транспорти саройига юк ва йўловчилар ташиш характерига кўпроқ мосланган автомобил (автобус), ярим тиркамалар олиш тушунилади. Транспорт воситаларини танлашда уларнинг юқори самара билан ишлаши учун зарур техник-эксплуатацион ва иқтисодий жиҳатларга эътиборни қаратиш лозим. Айниқса, юкларни ташишда улар миқдори ва сифатини камайтирмасдан, ташиш таннархининг иложи борича арзон бўлишига эришиш лозим. Юк автомобилларини танлашга қўйиладиган асосий талабларЮк автомобилини танлашда ундан энг самарали фойдаланишни назарда тутиш ҳамда қўйидагиларни ҳисобга олиш лозим: танланаётган юк автомобилининг ташилувчи юк тури ва унинг упаковкасига мослиги; юк оқими ёки юк партияси миқдори (ҳажми) характери, таркиби ва ташиш масофаси; ҳар хил, айниқса алоҳида шароитни талаб этувчи юкларни ташишда автомобилларни ишлатиш йўл ва иқлим шароитлари; ортиш-тушириш операцияларини бажариш усуллари. Механизациялаштирилган усулларни қўллашда автомобил юк кўтарувчанлигининг орти-тушириш воситалари тури ва қувватига мослиги; юк обороти таркибини ҳисобга олган ҳолда айни ташишнинг келажакда ривожланиши; юкларни ташиб бериш муддати; транспорт воситасининг аниқ шароитлардаги иш унуми; ҳар хил турдаги транспорт воситаларини қўллашдаги ташиш таннархи. Автомобилларни танлашда уларнинг конструкциясига эътибор бериш муҳим. Бунда, бир томондан, автомобилнинг тортиш-динамик ва иқтисодий хусусиятларини, иккинчи томондан, айни кузов турининг ташиладиган юк тури (упаковкаси), солиштирма огирлиги ва габаритларини ҳисобга олган ҳолда ташиш хусуситялари инобатга олиниши лозим. Универсал (бортли) ва самосвал (ўзи агдарувчи ёки узи ортувчи) автомобиллардан фойдаланиш Самосвал автомобили ишлатилганда юкни тушириш жараёни механизацияланади, ўзи ортувчи автомобиллар (самопогрузчиклар) қўлланилганда эса юкларни ортиш ва тушириш ишлари механизациялашганлиги ҳисобига, бундай операцияларда ишловчилар меҳнати енгиллашади. Самосвал ва ўзи ортувчи автомобиллардан фойдаланишда уларнинг ортиш-тушириш операцияларида туриш вақти кескин қисқариши ва ташиш жараёнининг ўзида эса кўпроқ бўлиши ҳисобига иш унуми анча ошади. Бир хил вақт ичида самосвал ёки ўзи ортувчи автомобилларни қўллашлик универсал бортли автомобилларга нисбатан юкли қатнов сонларини оширади. Самосвал ёки ўзи ортувчи автомобилларга ўрнатилган орткич ёки агдарувчи механизмлари ҳисобига айни базадаги автомобилга нисбатан уларнинг юк кўтарувчанлиги ва иш унуми камаяди. Демак, автомобилнинг ортиш-тушириш операциясида туриш вақти камайиши ҳисобига унинг иш унуми ортади, юк кўтарувчанликнинг бир мунча камайиши эса унинг иш унумини камайтиради. Шунинг учун ҳам самосвал ёки ўзи ортувчи автомобилларни қаерда ишлатиш мақсадга мувофиқлигини аниқ билиш лозим. Ташиш масофаси ошиб борган сари самосвал ва ўзи ортувчи автомобилларни қўллаш афзаллиги камайиб боради, чунки уларнинг юк кўтарувчанлиги, қўшимча механизмлар ўрнатилиши ҳисобига, универсал бортли автомобилдан бирмунча кам (масалан, КрАЗ-256Б самосвалининг юк кўтарувчанлиги 11 т, универсал бортли КрАЗ-225 автомобилиники эса 12 т), ўзи навбатида, ташиш учун сарфланувчи умумий вақтдаги орти-тушириш операциясига сарфланувчи вақт улуши ҳам камаяди. Юқорида айтилганларга кўра, универсал бортли ва самосвал автомобилларини ишлатишнинг шундай ташиш масофаси борки, унда уларнинг иш унуми ўзаро тенг бўлади. Бундай масофа тенг баҳоли масофа деб аталади. Демак, универсал бортли, самосвал ёки ўзи ортувчи автомобилларни танлашда асосий эътибор юқорида келтирилган тенг баҳоли масофани аниқлашга қаратилган. Баъзи бир математик ўзгартиришлардан сўнг: км (65) Универсал бортли автомобилни самосвал (ўзи ортувчи) автомобил билан таққослаб танлашда тенг баҳоли масофа (65) формулага биноан топилади. Агар ташиш масофаси топилган тенг баҳоли масофадан катта бўлса, универсал бортли автомобиллардан, агар кичик бўлса, самосвал (ўзи ортувчи) автомобилдан, фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling