Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА ОРТИШ-ТУШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ


Download 0.68 Mb.
bet34/50
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1035380
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
Юк ташиш.маъруза

12-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА ОРТИШ-ТУШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ.

Ҳар қандай юк ташиш транспорт жараёнини амалга оширишда юкларни транспорт воситасига ортиш билан боглиқ сермеҳнат, баъзида эса жисмонан огир иш бажаришга тўгри келади. Ташиш ниҳоясига етганда эса юкларни тушириш зарур бўлади. Юуларни тушириш ҳам сермеҳнат ҳамда жисмонан огир ишлардан биридир.


Ортиш-тушириш ишлари асосий ва қўшимча операциялардан иборат бўлади. Асосий операцияларга қуйидагилар киради: штабеллар ёки бошқа сақлаш жойларидан юкларни олиш; ортиш жойига келтириш; транспорт воситасига ортиш; туширишда шу операцияларнинг акси бажарилади. +ўшимча операцияларга қуйидагилар киради: юкларни тарага жойлаш ва заруриятга кўра маркировкалаш; тарозидан ўтказиш (ҳажмини ўлчаш); хужжатларни тайёрлаш; юкларни боглаб маҳкамлаш ёки богловдан бўшатиш, устини брезент билан ёпиш ва бошқалар.
Амалиётда автомобилларни ортиш-тушириш опеарцияларда бекор туриш вақти уларнинг линия (иш)да бўлиш вақтларининг учдан бирига тўгри келади. Автомобил транспорти учун характерли бўлган қисқа масофаларга юк ташишда баъзи юклар учун автомобилларнинг ортиш-тушириш операцияларида бўлиш вақти улуши 50 ва ундан ҳам ортиқ фоизларни ташкил этади.
Шуларга кўра, транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги ўзгариб туради. Ортиш-тушириш ишларини тўгри ташкил этиш ва уларни заруриятга кўра механизациялаш автомобилларнинг бўш туриш вақтларини ҳамда ташиш билан боглиқ харажатларни камайтириш имконини беради.
Автомобилларда юк ташишни ташкил этиш амалиётида юк ортиш-тушириш жойларида автомобилларнинг барча бекор туриш (сабабидан қатъи назар) вақтлари орти-тушириш вақтига киритилади.
Ортиш-тушириш вақти қуйидаги элементлардан иборат: кутиб қолиш вақти; автомобилнинг манёвр қилишига сарфланган вақт; ортиш-туширишнинг ўзига сарфланган вақт; хужжатларни расмийлаштиришга сарфланган вақт.
Механизациялаштирилмаган ортиш-тушириш ишларида барча операциялар ишчиларнинг қўл меҳнати билан бажарилади. Механизациялаштирилган ортиш-тушириш ишларида эса барча операциялар турли машина ва механизмлар ёрдамида бажарилади. Механизациялаштирилган ортиш-тушириш усулини қўллаш транспорт воситаларининг айни операцияларни бажаришда бекор туриб қолишини камайтирибгина қолмай, огир ва сермеҳнат операцияларни бажаришни енгиллаштиради. Юк ортиш-тушириш ишларини бажаришда 16 ёшдан кичик бўлган шахсларни ишлатиш қатъиян ман этилади. +ўл ёрдамида билан бир ердан иккинчи ерга ташилувчи юклар 16 дан 18 ёшгача бўлган ўспирин йигитлар учун 16,4 кг ва қизлар учун 10,25 кг, аёллар учун 80 кг дан ортиқ бўлмаслиги шарт. 80 кг дан ортиқ юкларни бир ердан иккинчи ерга кўчириш ёки ортиш-тушириш ишларини бажариш фақатгина механизмлар ёрдамтда амалга оширилиши зарур.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling