Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти
Транспорт воситаларининг ортиш ва тушириш пунктларида туриш вақти меъёрлари
Download 0.68 Mb.
|
Юк ташиш.маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ортиш-тушириш пунктлари ва уларнинг ўтказувчанлиги
Транспорт воситаларининг ортиш ва тушириш пунктларида туриш вақти меъёрлари
Автомобилларда юк ташишни ташкил этиш ва тезкор режалаштиришда, эксплуатацион ҳисобларни бажаришда ҳамда автотранспорт корхонаси юк эгалари билан шартномалар тузишда автомобил (автопоездлар)нинг ортиш ва тушириш пунктларида туриш вақти муйаян меъёр даражасида бўлишига эришиш лозим. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, ортиш-тушириш ишларини бажаришда автомобилларнинг айни операцияларда бекор туриш вақтлари механизациялаштирилган ёки механизациялаштирилмаган усуллар учун дефференциалланган бўлиши лозим. Ортиш-тушириш пунктлари ва уларнинг ўтказувчанлиги Ортиш-тушириш пункти деганда ҳар қандай юк жўнатиш ёки қабул қилиш, баъзи ҳолларда эса жўнатиш ва қабул қилиш объектлари тушунилади. Буларга саноат корхоналари, қурилиш майдонлари, савдо базалари ва шунга ўхшаш объектлар киради. Ортиш-тушириш объектларининг ўтказувчанлик хусусияти дейилганда бундай пунктларда бир соат давомида кўпи билан қатча миқдордаги транспорт воситаси бирлиги бўлиши тушунилади. Аксарият ҳолларда транспорт воситалари сони ўрнига тонна ўлчамдаги бир соат ичида ортилувчи ёки тушурилувчи юк ҳажмлари қабул қилинади. Ҳар қандай пунктнинг ўтказувчанлик хусусияти Qо(t), шу пунктдаги ортиш ёки тушириш пости миқдори ва ҳар бир тонна юкни ортиш ёки тушуриш учун зарур вақт о(t) га ҳамда ортиш ва тушириш ишларининг ташкил этилиши, омборнинг юк обороти ва унинг жиҳозланганлигига боглиқдир. Бир ўрин (пост)нинг бир соатдаги ўтказувчанлик хусусияти. , тсоат; Агар айни пунктда Хо(Т) ўрин бўлса, , тсоат; бунда н-автомобилларнинг ортиш ёки тушуриш ўринларига нотекис келиш коэффициенти. Бирор пунктнинг ўтказувчанлик хусусияти бир соат ичида нечта автомобил (автопоезд)га юк ортилганлиги ёки тушурилганлиги билан ҳам аниқланиши мумкин. Доимий ортиш-тушириш пунктлари қуйидаги комплекс жиҳозларга эга бўлиши керак: 1) юк ховлиси майдонларида бемалол ҳаракатланишни таъминловчи кирув йўллари; 2) зарур миқдордаги кўтариш-элтиш машина ва механизмлари, заруриятга биноан кичик механизация воситалари; 3) юклаш ишлари характерига кўра усти ёпиқ бинолар ва омборлар, юк сақлаш учун очиқ ва ярим очиқ (айвон) майдончалар; 4) юк эгалари ва транспорт воситалари бемалол фойдалана оладиган тарозилар; 5) қоронгида ишлаш учун атрофни ёритиш жиҳозлари; 6) хизмат ва маиший бинолар. Ортиш-тушириш жойлари сони мазкур пунктнинг ўтказувчанлик хусусиятига мос бўлиши, яъни 1 соат ичида зарур бўлган юклаш операцияси ҳажми ёки автомобиллар сонига муносиб бўлиши лозим. Маълум Т соатда Q тонна юкни ортиш ёки тушириш учун зарур бўлган жойлар миқдори қуйидагича аниқланади: . Агар юкланувчи тонна юклар ўрнига ўша вақт ичида юкланувчи автомобиллар сони Ао(Т) берилган бўлса, юклов жойлари сони қуйидагича аниқланади: орти-тушириш пунктларини жойлаштиришда юк ҳовлиларига омборларнинг жойлашганлиги, уларга келувчи йўлларнинг қулайлиги, ортиш-тушириш машиналарини жойлаштириш ва бошқа эксплуатацион-техник талабларни инобатга олиш зарур. Ортиш-тушириш ишларини ташкил этишда бир вақтнинг ўзида бир неча постларга зарурат бўлса, уларга қўйилувчи автомобил (автопоездлар)ни ҳисобга олувчи иш фанти узунлигини аниқлаш зарур. Автомобилларни ортиш-туширишга қўйилиши ён томонлама, орқа томонлама ҳамда қия бурчак усулда бўлиши мумкин. Юклов фронти қуйидаги нисбатларга биноан аниқланади: автомобилларни ён томонлама қўйишда автомобилларни орқа томонлама қўйишда бунда: Lф-ортиш ёки тушириш фронти узунлиги; Lа-автомобил узунлиги; В-автомобил эни; a ва b-автомобиллар орасидаги масофа. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling