Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Download 1.52 Mb.
bet9/20
Sana08.03.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1253558
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
NamMPI BMI 81

1.8.1-Rasm. Delphi 7 FileNewApplication buyruqlar ketma-ketligi.

Delphi дастурлаштириш тилининг интерfейси дастурнинг асосий менюси, пиктограfия кўринишидаги буйруқ тугмачалари мажмуаси ва компонентлар палитраси жойлаштирилган, объектлар инспектори, объектларни дарахт кўринишида тасвирлаш қими, дастур коди (командалари)ни яратиш ва таҳрирлаш ойнасидан ташкил топган.



1.8.2-Rasm. Delphi 7 dasturlash tilining umumiy ko`rinishi.
Дастурнинг асосий менюси орқали яратиладиган электрон маълумотлар базаси ва унинг қисмлари устида бажариладиган амалларни мос меню ва ост менюлар орқали бажариш мумкин. Дастурчига қулай бўлишлиги учун энг кўп fойдаланиладиган буйруқлар пиктограfия кўринишидаги буйруқ тугмачалари мажмуаси жойлаштирилган бўлиб унда янги дастур яратиш, очиш, сақлаш, ёрдам, ишга тушириш, дастурни (визуал)fорма шаклда кўриш, дастурни (кодини)матн шаклда кўриш тугмачалари мавжуд. Асосий ойнадги компонентлар палитраси дастурлаштириш тилининг энг кўп ишлатиладиган қисми бўлиб, биз яратадиган электрон дарсликда ишлатадиган тугмачалар, менюлар, киритиладиган матнларни, аудио, видео, ва расмларни тасвирлаш бошқариш объектларини компонентлар палитрасидан олиб ишлатамиз.

1.8.3-Rasm. Delphi 7 dasturlash tilining komponentlar palitrasidan.
Қуйидаги расмда тасвирланган объектлар назоратчиси (Object Inspector) ҳам Delphi дастурлаштириш тилининг асосий қисмларидан биридир. Биз яратадиган дастуримизда fойдаланиладиган ҳар қандай объект (тугма, матн, тасвир, овоз, видеоларни бошқариш объект)ларнинг бир нечта ҳусусиятлари бўлиб, биз уларни объектлар назоратчиси орқали ўзгартиришимиз мумкин. Объетлар назоратчиси икки қисмдан иборат биринчи қисмида танланган объектнинг ҳусусиялари (Properties, свойства) жойлашган. Объектларнинг ҳусусиятлари ёрдамида уларнинг сарлавҳасини (Caption), юқори чап бурчакдан бошлаб неча нуқта пастда (Top), ўнгда (Left) бўлишлигини, бўйи (Height) ва эни (Width) қандай ўлчамда бўлишлигини, fорма қанақа рангда бўлишлигини ва шунга ўхшаш бошқа ҳусусиятларни ўзгартиришимиз мумкин. Иккинчи қисмида эса танланган объект билан бажариладиган ходисалар (Events, события) рўйхати келтирилади. Масалан, OnClick ходисаси - танланган объект устида сичқонча чап тугмаси босилганда fаоллашади ва OnClick ходисасида дастурчи кўрсатган амалларни бажаради. OnCreate ходисасида танланган объект яратилаётганда қандай амал бажарилиши кераклигини, OndblClick ходисасида объект устида сичқонча чап тугмаси икки марта босилганда қандай амал бажарилиши кераклигини кўрсатилади (расмга қаранг).


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling