Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Download 1.52 Mb.
bet2/20
Sana08.03.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1253558
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
NamMPI BMI 81

Ислом Каримов


КИРИШ
Бугун биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани – бундай имкониятларнинг барчасини айнан мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз. Ана шу ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб, танлаган тараққиёт йўлимизни онгли равишда қабул қилгани ва қўллаб-қувватлаётгани олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи ва гарови эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳар-бир соҳада туб ислоҳатлар олиб борилиб қилинган бунёдкорлик ишлари юртимизни обод ва халқимиз турмуш тарзини яхшилаш учун хизмат қилаётгани бугун ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Қайси йилни олиб қарамайлик йиллардаги давлат дастури халқимиз манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Бунинг мисолини ушбу йилги Давлат дастурларида ҳам кўришимиз мумкин. 2012 йил 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз Ислом Каримов томонидан 2013 йил мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилиш таклиф сифатида билдирилди ва бу таклиф жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди ва 2013 йил Президентимиз ташаббуслари билан “Обод турмиш йили” деб эълон қилинди ва жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимизни ПҚ-1920-сонли “Обод турмиш йили” Давлат дастури тўғрисида қарори қабул қилинди. Ушбу қарорнинг I-бўлимининг- Мамлакатда барқарорлик ва осойишталикни, хавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатлари муҳофазасини, жамият фаровонлиги ва тараққиёти изчил ўсишини таъминлашни 6-бандида Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган ёшларни ишга жойлаштириш учун қўшимча шароитлар ва имкониятлар яратишга, шу жумладан уларни синов муддатисиз ишга қабул қилиш тўғрсидаги нормаларни жорий этишга, халқаро амалиётга мувофиқ ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар борасида нодавлат корхоналари фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида ҳам кўришимиз мумкин.
Ушбу холатда Давлатимизни ҳамма соҳалар каби фан-таълимга берилаётган имкониятларини кўришимиз мумкин. ОТМларини битираётган мендек ёшларга эътибор берилиб, синов муддатларсиз ишга қабул қилинишимиз бизга бўлган ишончдир биз ёшлар бу ишончни ўз билимимиз ва меҳнатимиз билан оқлаймиз.
Юқорида такидлаб ўтганимиздек барча соҳалар каби бизнинг информатика ва ахборотлар технологияси йўналишида ҳам ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Тез ривожланиб бораётган компьютер ахборот технологиялари бизнинг кундалик хаётимизнинг барча жабҳаларида сезиларли ўзгаришларни олиб кирмоқда. Хозирда “Ахборот тушунчаси” сотиб олиш, сотиш, бирор бошқа товарга алмаштириш мумкин бўлган махсус товар белгиси сифатида тез-тез ишлатилмоқда. Шу билан бирга ахборотнинг баҳоси кўп холларда унинг ўзи жойлашган компьютер тизимининг баҳосида бир неча юз ва минг баробарга ошиб кетмоқда.
Ҳозирги кунда ҳар қандай ахборот технологияларига тегишли қонун ва фармонларни қарайдиган бўлсак унда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнида замонавий ахборот технологиялари каби янги усуллардан кенг фойдаланиш орқали фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини таъминлаш, уларнинг Парламент билан ўзаро муносабатини янада мустаҳкамлаш, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фойдаланишдан иборат. Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда ҳозирги кунда юртимизда алоқа соҳасига оид қуйидаги қонунлар қабул қилинган:

  1. 1. “Алоқа тўғрисида”ги Ўзбекиcтон Республикасининг қонуни 1992 йил қабул қилинган, 15 моддадан иборат.

  2. 2. "Ахборотлаштириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 11 декабр 2003 йил қабул қилинган, 23 моддадан иборат.

  3. 3. "Электрон тижорат тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 29.04.2004 йил қабул қилинган, 14 моддадан иборат.

  4. 4. "Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 31.08.2000 йил қабул қилинган, 31 моддадан иборат.

  5. 5. "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 1993 йил 28 декабрь йил қабул қилинган, 23 моддадан иборат.

  6. 6. "Телекоммуникациялар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 20.08.1999 йил қабул қилинган, 28 моддадан иборат.

  7. 7. "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 06.06.2002 йил қабул қилинган.

  8. 8. "Электрон рақамли имзо тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ..... йил қабул қилинган, 22 моддадан иборат.

  9. 9. "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган, 22 моддадан иборат.

  10. 10. "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 28.12.1993 йил қабул қилинган, 21 моддадан иборат.

Келтириб ўтилган билимларга таянган ҳолда БМИга қўйилган масала яъни факультетлардаги шартнома асосида тахсил оладиган талабаларни тўлов шартномаларини ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишни электрон маълумотлар базасини яратишга бағишланган. Қуйида келадиган бўлимларда ушбу масалани ҳал қилиш алгоритми ва процедураларини ишлаб чиқаман.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling